2022 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Декабрь ойида бизда 8 та назорат санаси бор. Бизнинг режамиз ва «Норма» экспертларининг ҳамда Молия вазирлиги ва ДСҚ мутахассисларининг тавсияларида берилган йўриқномалар сизга кўмакчи бўлишига ишонамиз.

Режага қуйидагилар киритилган:

 

5 декабрь:

  • 2022 йил ноябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
Қуйидаги материални ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:

Қандай ҳолатларда ЖШДС тўланиши лозим.

  • 2022 йил ноябрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .

 

9 декабрь: 

  • 2022 йил декабрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

 Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай тўланади .

  • 2022 йил декабрь ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .

 

10 декабрь

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2022 йил декабрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан солиқ тўловчилар томонидан 2022 йилнинг IV чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни 
  • 2022 йил ноябрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни .
  • 2022 йил ноябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг
10 декабрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида санаб ўтилган солиқлар бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 12 декабрга кўчирилади .

 

14 декабрь: 

  • 2022 йил ноябрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни .

 

15 декабрь:

  • 2022 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни  ;
  • 2022 йил декабрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади ;

  • 2022 йил ноябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .

 

20 декабрь:

  • 2022 йил ноябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини :

– 2022 йил декабрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;

– 2022 йилнинг IV чораги учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;

  • 2022 йил ноябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
  • 2022 йил ноябрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. *;
  • 2022 йил ноябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
  • 2022 йил ноябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади .

 

23 декабрь:

         2022 йил декабрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни *.


* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .

 

25 декабрь: 

  • 2022 йил ноябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
25 декабрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни 26 декабрга кўчирилади .

Татьяна ЛИМАРЕВА,

«Норма» компанияси эксперти

 

Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /ul/publish/doc/text186099_2022_yil_dekabr_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi