Янгиликлар

Хўжалик юритувчи субъектлар алкоголь ва тамаки ҳақида огоҳлантирувчи ёзувларни жойлаштиришнинг янги тартиби ҳақида нималарни билишлари керак

17.06.26
Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг зарари тўғрисидаги ахборот панелларининг янги намуналари ва уларни жойлаштириш тартиби тасдиқланди. Мажбурий жойлаштириш жойларининг тасдиқланган рўйхатига кўра, Ўзбекистондаги деярли барча корхона ва ташкилотлар янги қоидаларга бўйсунади. Янги талаблар сизга ҳам тааллуқли эканлигини аниқлаштиринг. Агар шундай бўлса, 2026 йил 17 сентябргача янги «қалқонлар»ни тайёрланг ва ўзингизда жойлаштиринг. Агар эскилари осилиб турган бўлса, уларни алмаштиришга тўғри келади. Албатта, бажармаганлик учун санкциялар кўзда тутилган. Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида:

Соддалаштирилган 6 фоизлик ҚҚС: ким учун унга ўтиш фойдали, кимга эса – йўқ

17.06.26
1 июлдан бошлаб кўплаб корхоналарда ҚҚСнинг соддалаштирилган тартибига (12 фоизлик ўрнига 6 фоизлик ҚҚС ва ноль фоизлик фойда солиғи) ўтиш имконияти пайдо бўлади. Бироқ бундай ўтиш барча корхоналар учун ҳам манфаатли эмас. Чунки «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш (зачёт) ҳуқуқининг йўқолиши оқибатида корхона сезиларли молиявий йўқотишга учраши мумкин. Айнан сиз учун ўтиш фойдалими ёки йўқлиги бизнесингиз тузилмасининг 5 та омилига ва ҳатто жорий йилги режаларингизга боғлиқ. Буни buxgalter.uz сайтида кўриб чиқамиз:

Корхона соддалаштирилган 6 фоизлик ҚҚСни қўллаш ҳуқуқига эга бўлмаслигининг ноаниқ сабаблари

16.06.26
2026 йил 1 июлдан бошлаб савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги корхоналар ихтиёрий равишда 6 фоизлик ставка бўйича ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтишлари мумкин (26.05.2026 й. ПФ-100-сон). Бу тартиб 2030 йил 1 январгача амал қилади. Бундай ҳуқуқ фақат бир вақтнинг ўзида учта шарт бажарилганда юзага келади. Бу шартлар бир қарашда жуда оддий кўринса-да, уларнинг ҳар бирида эътибордан четда қолиши мумкин бўлган муҳим нозик жиҳат бор. Buxgalter.uz сайтида тафсилотларни кўриб чиқамиз:

312-сон ВМҚ бўйича қайси меҳмонхоналарга «яшил» сертификатлаш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади

16.06.26
Меҳмонхоналар учун яхши янгилик: агар маълум талабларга жавоб берса, улар халқаро миқёсда тан олинган «яшил» сертификатларни олиш харажатларининг ярмини Туризмни қўллаб-қувватлаш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплашга умид қилишлари мумкин. Тафсилотлар, жумладан белгиланган талаблар ва товон пули тўғрисида ариза топшириш тартиби – buxgalter.uz сайтида:

Жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари учун компенсация солиққа тортилмайди

15.06.26
Олиб қўйилган ер участкалари эгаларига жамоат эҳтиёжлари ёки шаҳарсозлик реновацияси мақсадида бериладиган кўчмас мулк ёки пул маблағлари кўринишидаги компенсация солиқ солишдан озод қилинади. Буни назарда тутувчи қонун 2026 йил 12 декабрдан кучга киради. Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида:

Молиявий ҳисоботнинг концептуал асослари тасдиқланди: янги МҲМСлар учун пойдевор

15.06.26
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этишнинг концептуал асосларини тасдиқлади (10.06.2026 й. АВ рўйхат рақами 3854-сон). Ҳужжат 2027 йил 1 январдан кучга киради ва 2024 йилдаги худди шундай ҳужжат ўрнини эгаллайди.

2026 йил 10 июндан кейин янги my.soliq.uz бирлашган платформасидан ҳисоботни қандай юбориш мумкин

12.06.26
Янги бирлаштирилган https://my.soliq.uz платформасига ўтгандан сўнг, кўплаб бухгалтерларда бир хил муаммо пайдо бўла бошлади: янги сайтга кириш мумкин, аммо ҳисоботни шакллантириш ва юборишга ҳаракат қилганда «YTCAPIWS дастури билан алоқа йўқ» хатоси пайдо бўлади. «Норма» эксперти Шоҳиста ЁҚУБОВА бу муаммони қандай ҳал қилишни тушунтириб берди:

Солиқ идорасига аудиторлик хулосасини ўз вақтида тақдим этишга улгурмасангиз, нима қилиш керак

12.06.26
Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган ташкилотлар 2025 йилдаги молиявий фаолияти якунлари бўйича аудиторлик хулосаси нусхасини 15 июндан кечиктирмай солиқ органларига тақдим этишлари керак. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра, аудиторлик хулосасини тақдим этишга бирор сабабга кўра улгурмаётганларга нима қилиш кераклигини тушунтириб берди:

ПФ-108-сон Фармон бўйича интенсив мевали боғлар барпо этишни давлат қандай қўллаб-қувватлайди

11.06.26
9 июнь куни Президент «Саноат усулида интенсив мевали боғлар барпо этиш ва яроқсиз боғларни янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-108-сон Фармонни имзолади. Агар бу сиз учун долзарб бўлса, ушбу ҳужжатни ўқиб чиқишингиз керак: у ҳам ушбу йўналишни молиявий қўллаб-қувватлашни (имтиёзли кредитлар, субсидиялар ва компенсациялар + 5 йил давомида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 1 сўм!), ҳам жадвалдан орқада қолаётган боғ эгаларини «солиқ рағбатлантириши» чораларини назарда тутади... Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида:

Меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш корхоналари пивони маркировка кодларини сканерламасдан сотишлари мумкин бўлади

11.06.26
Пиво бўйича сўнгги янгиликлар: 10 июнь куни қарор қабул қилинди ва унинг асосида меҳмонхона бизнеси ва умумий овқатланиш субъектларига пивони мижозларга сотишда унинг маркировка кодларини сканерламаслик имконини берувчи тегишли дастурий тузатишлар киритилмоқда. Энди бу янгиланишлар – умуман алкоголь ва хусусан пиво бўйича – тадбиркорларда амалда қўлланилишини кутмоқдамиз. Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида:

ПҚ-210-сон қарор бўйича ишга жойлашаётган ёшларга МҲТЭКМнинг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш шарти кимларга татбиқ этилади

10.06.26
Оммавий ахборот воситаларида Президентнинг 01.06.2026 йилдаги ПҚ-210-сон қарорига мувофиқ, ишсиз ёшларни ишга жойлаштиришда камида МҲТЭКМнинг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш белгиланганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу шундайми? Вuxgalter.uz илтимосига биноан, ушбу масалани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат ахборот технологиялари текширувларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Отабек БОБОМУРАТОВ тушунтириб берди:

Нима учун пиво ПФ-246 бўйича «алкоголли маҳсулотлар»га киради, лекин ПФ-100 бўйича бу рўйхатга кирмайди?

09.06.26
Агар сизда меҳмонхона ёки умумий овқатланиш шохобчаси бўлса ва сиз ўз меҳмонларингизга пиво сотсангиз, шуни билишингиз керакки, эҳтимол (агар бирор нарса ўзгарса) етказиб берувчининг ЭҲФси имзолангандан сўнг, унинг рақамли маркировка кодлари якуний истеъмол учун сотилган деб ҳисобланмайди. Уларни аввалгидек кассада сканерлашни давом эттиришга тўғри келади. «GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ buxgalter.uz учун махсус ТХКМ ва тадбиркорларда пиво бўйича пайдо бўладиган саволларни айтди:

Тошкент метрополитени ҳудудида кимлар бизнес билан шуғулланиши мумкин (ПҚ-191-сон)

08.06.26
«Тошкент метрополитени фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори 20 майдан кучга кирди. Собиқ давлат унитар корхонасининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида хусусий тадбиркорларга метрога кириш жойлари ва станцияларда ижара асосида «хавфсиз фаолият турлари»ни амалга оширишга рухсат берилади... 15.05.2026 йилдаги ПҚ-191-сон қарорни buxgalter.uz сайтида кўриб чиқамиз:

2026 йилда бухгалтер учун 25+ фойдали ҳаволалар (шпаргалка)

04.06.26
10 июндан бошлаб Солиқ қўмитаси билан ўзаро ҳамкорликнинг барча масалалари бўйича my.soliq.uz ягона платформасига босқичма-босқич ўтаётганимиз ҳақидаги янгилик яхшиликка бўлди. Чунки доимий равишда икки сайт ўртасида айланиш унчалик қулай эмас эди... Ушбу «ўзгаришлар тўлқини»да бухгалтер учун фойдали ҳаволалар келтирилган шпаргалкани текшириш ва янгилаш истаги пайдо бўлди. Чунки дунёда ўзгаришларни ёқтирадиган энг охирги одам бухгалтердир. Бу «фойдали ҳаволалар ва хизматлар» ҳам вақти-вақти билан ўзгариб туради. Вақти-вақти билан уларни текшириш керак. Бизнинг рўйхатимиз – бу ерда:

Давлат маданият ва санъат соҳасидаги нодавлат театрлар ва таълим ташкилотларини қандай қўллаб-қувватлайди

04.06.26
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб маданият ва санъат соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг ходимлари Давлат бюджетидан сезиларли солиқ имтиёзлари ва молиявий ёрдам олади. Президентнинг янги Фармони бўйича батафсил маълумот buxgalter.uz сайтида:

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди

04.06.26
Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар қилди. Низомга тузатишлар киритилган ҳужжат (12.05.2026 й. 239-сон ВМҚ) 13 майдан кучга кирди, тафсилотлар шарҳда:

2027 йил 1 январдан бошлаб «E-kontrakt» орқали «шубҳали валюта операциялари»нинг қандай белгилари кузатилади

03.06.26
9 июнга қадар ҚҲТБТда Вазирлар Маҳкамасининг валюта операцияларининг ишончлилигини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинади. У 2027 йил 1 январдан бошлаб валюта операцияларини шубҳали деб топиш мезонларини ва уларни «E-kontrakt» тизими орқали мониторинг қилиш тартибини белгилайди. Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида:

ПФ-99-сон Фармон бўйича корхоналар сув фонди ерларидан қандай шартларда фойдаланишлари мумкин

02.06.26
Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-99-сон Фармонида 2026-2027 йилларда 30 минг гектар сув фонди ерларини ижарага бериш ва у ерда 100 минг киши учун қўшимча даромад манбаи яратиш белгиланган. Ижара мақсадлари – сайёҳлик хизматлари, қишлоқ хўжалиги, ўзанларни тозалаш жараёнида шағал қазиб олиш. Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:

ПФ-98-сон Фармон бўйича илмий тадқиқотларни молиялаштирувчи корхоналар қандай имтиёзларга эга бўлади

02.06.26
Давлат барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлик субъектларининг тадқиқот жараёнларида иштирок этишини рағбатлантиради. Бу синовдан ўтган усул – солиқ имтиёзлари билан амалга оширилади. 26.05.2026 йилдаги ПФ-98-сон янги Фармон бўйича батафсил маълумот buxgalter.uz шарҳида:

Молия мутахассисларининг II Республика форуми якунлари (МҲМС, бухгалтерларни сертификатлаш, касбий стандартлар, исломий молия)

02.06.26
21 май куни Тошкентда Ўзбекистон молия мутахассисларининг II Республика форуми бўлиб ўтди. Унда тўртта муҳим масала – МҲМСга ўтиш, бухгалтерларни миллий сертификатлаш, бухгалтерлар ва молиявий менежерлар учун касбий стандартлар, исломий молия учун кадрлар масаласи муҳокама қилинди. Муҳокама натижалари, ваъда қилинганидек, buxgalter.uz сайтидаги шарҳимизда: