Янгиликлар

АССА “DIPifr-рус”даги имтиҳонлар тўғрисида мулоҳазалар: Бобомурод МУРТАЗОЕВ (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ)

08.02.23
Агар онлайн шаклида ўқиб, ўқишни иш билан бирга олиб борса, “DIPifr-рус” имтиҳонини топшириш мумкинми? “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УК (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ) солиқлар бўйича бухгалтери Бобомурод МУРТАЗОЕВ бу мумкинлигини исботлади! Қандай қилиб у муваффақиятга ва орзу қилинган дипломни олишга эришди? Имтиҳонда қандай кутилмаган воқеалар кутаётганди?

Давлат тадбиркорларга 2023 йилнинг январида кўрилган зарарни қандай компенсация қилади

08.02.23
Бизнеснинг аномал совуқ ва энергия ташувчилар етишмаслиги туфайли 2023 йилнинг январь ойида кўрилган зарарлар маҳсулотлар ишлаб чиқарилмаганлиги қисмида 7 трлн сўм миқдорида баҳоланмоқда. Ва албатта, афтидан улар ушбу суммадан анча кўп. Шу сабабли йилнинг I чорагида ЯИМ ўсиши 1,5 фоизгача (5%дан 3,5%гача) пасайиши кутилмоқда. Вазиятни қутқариш учун қонун чиқарувчи корхоналарга имтиёзлар таклиф қилди. Бу Президентнинг 03.02.2023 йилдаги ПҚ-43-сон қарорида назарда тутилган. Улардан ким ва қандай ҳажмда фойдаланиши мумкин?

АССА “DIPifr-рус”даги имтиҳонлар тўғрисида мулоҳазалар: Алишер ЮЛДАШОВ (“Sanoat Energetika Guruhi”)

02.02.23
“Sanoat Energetika Guruhi” компаниясининг ғазначилик бўлими бош мутахассиси Алишер ЮЛДАШОВ АССА “DIPifr-рус” дипломини олиш учун имтиҳонни биринчи уринишда топшириш сирларини buxgalter.uz билан ўртоқлашди:

2023 йил 1 февралдан нималар ўзгаради

01.02.23
2023 йил 1 февралдан қонун ҳужжатларига ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. Бу сафар улар камроқ ҳамда кичик ва ўрта корхоналарнинг ССП аъзолигига, заргарлик буюмларини олиб чиқиш қоидалари, заргарлар учун банк кафолатлари ва адвокатлар фаолиятининг айрим жиҳатларига дахл қилади.

Нефть маҳсулотлари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бўйича акциз солиғи 10%га индексация қилинди

01.02.23
Солиқ идораси 1 февралдан кучга кирган акциз солиғи бўйича ўзгартиришлар тўғрисида эслатиб ўтди:

АССА “DIPifr-рус”даги имтиҳонлар тўғрисида мулоҳазалар: Собир САФАЕВ (“TSIAR-FINANS”)

25.01.23
“Норма”да юзма-юз ўқиган ва АССА “DIPifr-рус” дипломини олиш учун муваффақиятли имтиҳон топширганлар жумласида – “TSIAR-FINANS” аудиторлик компанияси директори Собир САФАЕВ ҳам бор. Buxgalter.uzга интервьюсида у имтиҳонга қандай тайёргарлик кўргани ҳақида гапириб берди:

1-kb шакли бўйича статистика ҳисоботи қандай топширилади

24.01.23
Кичик корхоналар ва микрофирмалар 2022 йил якунлари бўйича 1-kb шакли бўйича ҳисоботни 27 февралга қадар топширишлари керак. Статистика агентлиги ҳар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари 15:00 дан 18:00 га қадар Zoomда мазкур масала бўйича маслаҳатлар беради. Buxgalter.uz бундай мажлисда иштирок этди ва тафсилотларни аниқлаштирди:

2022 йил декабрь учун ЭҲФ тақдим этиш муддатлари 19 январга қадар узайтирилди

18.01.23
2022 йил декабрь учун ЭҲФ тақдим этиш муддатлари 2023 йил 19 январга қадар узайтирилди. ДСҚ бундай қарорни электр таъминотидаги узилишлар ва тадбиркорлик субъектларининг кўп сонли мурожаатлари билан асослади.

Бошланғич ҳужжатларни сақлаш қоидаларида нима ўзгаради

10.01.23
ҚҲТБТда Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги НҲҲ лойиҳаси пайдо бўлди. Ишлаб чиқувчи – Молия вазирлиги. Бошланғич ҳужжатларни сақлаш қоидаларида нима ўзгаришини buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

2023 йилда бизни яна қандай ўзгаришлар кутмоқда

09.01.23
2023 йилнинг 1 апрелидан бошлаб УФда чет эл инвестициялари улуши камида 33% бўлган корхоналар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистонга мол-мулкни олиб киришда СК бўйича божхона божи бўйича имтиёзга эга бўлмайдилар. Тўғри, бунда маълум шарт мавжуд: 2023 йилнинг 1 январига қадар хорижий инвестор ҳамда инвестициялар ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасида ваколатли давлат органи ўртасида тузилган инвестиция шартномаларида бошқача қоида назарда тутилган бўлиши мумкин. Солиқ кодексига тузатишлар киритилиши билан кучга кирган бошқа ўзгартиришлар тўғрисида – buxgalter.uz шарҳида:

2023 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни қандай тўлаймиз

09.01.23
Қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металлар, шунингдек нодир элементлар ва нодир ер элементлари бўйича: • солиқ солиш объекти – қазиб олинган (ажратиб олинган) металларни ҳақиқатда реализация қилиш ҳажми; • солиқ базаси – қазиб олинган (ажратиб олинган) металларни ҳақиқатда реализация қилиш ҳажми қиймати. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қисмида бошқа ўзгартиришлар тўғрисида – buxgalter.uz шарҳида:

2023 йилда сув солиғини қандай тўлаймиз

07.01.23
СКга тузатишлар киритилиши билан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қисмида ҳам кўп нарса ўзгаради: тўловчилар доираси кенгайтирилмоқда, ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатларига тузатиш киритилмоқда, ставкалар индексация қилинмоқда:

2023 йилда ер солиғини қандай тўлаймиз

06.01.23
Ер солиғи қисмида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатлари ва айрим объектлар бўйича солиқ ставкалари ўзгартирилди:

2023 йилда мол-мулк солиғини қандай тўлаймиз

06.01.23
СКга юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ қисмида киритилган ўзгартиришлар ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатларига дахл қилади. Жисмоний шахслар учун яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари қисмида солиқ суммасини ўтган йилдагига нисбатан ўсишини чеклаш бекор қилинади ва ставкалар индексация қилинади:

Диққат! Солиқ кодексига тузатишлар тасдиқланди

05.01.23
СКга ўзгартиришлар ва қўшимчалар ўтаётган йилнинг сўнгги кунида тасдиқланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш ҳамда божхона имтиёзларини қўллаш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида Ахборот хабарини эълон қилган ҳолда маълум қилди. Ҳужжатнинг асосий қоидаларини эълон қиламиз:

2023 йилда ҚҚСни қандай тўлаймиз

05.01.23
Солиқ ставкаси ва ҚҚСни қоплашда камерал текширув муддатлари ўзгарди, айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинди. СКнинг ҚҚС қисмидаги ўзгартиришлар ва 2023 йил 1 январдан бошлаб уларни қандай қилиб қўллаш тўғрисида бизнинг шарҳимизда ўқинг:

2023 йилда фойда солиғини қандай тўлаймиз

05.01.23
2023 йил анъанавий тарзда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш билан бошланди. Уларни тезроқ тушуниб олиш учун “Норма” экспертларининг йўл-йўриқларидан фойдаланинг. Ушбу материалда – фойда солиғи бўйича сақлаб қолинадиган ва янги қоидалар:

2023 йилда ЖШДС ва ижтимоий солиқни қандай тўлаймиз

05.01.23
2023 йил учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ қисмида асосий ўзгартиришлар имтиёзлар ва йиллик ҳисоб-китобни топшириш муддатларига тааллуқли:

Давстатқўмнинг янги “Статистика” интеграция қилинган тизими кимга керак бўлиши мумкин

04.01.23
Давстатқўм “Статистика” интеграция қилинган тизимини синов режимида ишга туширди (siat.stat.uz). Тизим электрон тарзда ахборот ва мета маълумотларни алмашиш учун SDMX халқаро стандарти талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Шубҳасиз, тизим бизнесни ўз ўзидан эмас, балки ҳисоб-китоблар билан ташкил этиш ёки ривожлантиришга ёндашадиганлар учун фойдали бўлади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

2023 йил 1 январдан нималар ўзгаради

31.12.22
Анъанавий тарзда 1 январдан бошлаб қонун ҳужжатларига киритилган, улар тўғрисида раҳбар ва бухгалтер билиши керак бўлган турли ўзгартиришлар кучга киради. Улардан айримларини – СКга ўзгартиришларни – фақат тегишли НҲҲ имзоланганидан кейин батафсил кўриб чиқиш мумкин бўлади. Қолганлари ҳозирча тушунарли. Buxgalter.uz эслатиб ўтади: