ҚҚС
Материал санаси 15.01.2025
«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият органларига туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасига қараб кўчмас мулк бўйича ижара ставкаларига оширувчи коэффициентларни жорий этиш ҳуқуқи берилган. Buxgalter.uz илтимосига кўра оширувчи коэффициентлар билан ижара тўлови ставкаларини қўллаш тартибини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 14.01.2025
Корхона айланмадан олинадиган солиқ тўлаган, 2024 йил 1 августдан эса ҚҚС ва фойда солиғига ўтган. Бундай ҳолатда солиқ ва молиявий ҳисоботни қандай тақдим этиш ҳақида «Норма» экспертлари тушунтириш берди: ... 

Материал санаси 10.01.2025
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонун ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаш мақсадида ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари рўйхатини белгилади. Buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари тафсилотларини тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 10.01.2025
2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сон қонун йўловчи ташиш хизматлари бўйича ҚҚС имтиёзини бекор қилди. Бекор қилиш сабабларини buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари тушунтириб беришди: ... 

Материал санаси 09.01.2025
ҚҚС соҳасидаги янгиликлар ҳақида buxgalter.uz сўрови бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари маълумот беришди: ... 

Материал санаси 06.01.2025
Солиқ тўловчилар СК 182-моддасига кўра календарь йили давомида амалга оширилган назорат қилинадиган битимлар ҳақида солиқ органларига хабар беришлари шарт. «Норма» экспертлари буни қандай амалга ошириш ва хабарнома юборилмаса, нима бўлиши ҳақида тушунтириш беришди. ... 

Материал санаси 26.12.2024
Корхоналар енгил автомобилларни харид қилишда кўпинча ҚҚСни ҳисобга оладилар ва фойда солиғини ҳисоблашда уларни сақлаш харажатларини чегириб ташлайдилар. Солиқчилар эса бундай харидларга доимо синчковлик билан қарайдилар ва битимнинг солиқ оқибатлари бўйича бухгалтернинг ҳаракатлари тўғрилигига шубҳа билдирадилар. Қўшимча ҳисоблашга йўл қўймаслик учун қандай ҳужжатлар қўл остида бўлиши кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА маълум қилди: ... 

Материал санаси 18.12.2024
Янги қурилиш ва шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш бизнес ёки уй хўжаликларига тегишли бўлган мавжуд иморатларни бузишсиз камдан-кам ҳолларда амалга оширилади. Бу йўқотилган мулкни бузилаётган кўчмас мулк эгаси ва қурувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш керак? Бузилаётган кўчмас мулк объектининг қийматини қоплаш тартиби солиқларга қандай таъсир қилади? Вuxgalter.uz илтимосига кўра вазиятнинг батафсил таҳлилини «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА тақдим этди: ... 

Материал санаси 16.12.2024
Компания муҳим сана муносабати билан ходимлар ва таклиф этилган меҳмонлар иштирок этадиган корпоратив байрам ташкил этади. Байрам ўтказиладиган жой ижарага олинади, майдончани безатиш ва фотозона қуриш учун жиҳозлар харид қилинади. Банкет ўтказиш бўйича шартнома тузилади. Бошқа шаҳарлар ва мамлакатларда яшовчи масофавий ходимлар учун авиа ва темир йўл чипталари брон қилинади ва тўлов қилинади, шунингдек тадбир даврида меҳмонхонада яшаш учун шартномалар тузилади. Корпоратив тадбирлар, байрамларни ўтказиш харажатларига қандай солиқлар солинади? Масофадан ишлайдиганларнинг келишини хизмат сафари деб ҳисоблаш мумкинми? Корпоратив пайтида масофадан ишлайдиган ходимларнинг йўл ва меҳмонхонада яшаш харажатларини корхона харажатлари сифатида қандай баҳолаш керак? Вазиятни buxgalter.uz учун махсус Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди: ... 

Материал санаси 29.11.2024
Корхона 2024 йилда солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган технологик жиҳозларни импорт қилган, асосий воситаларга киритган ва фойдаланмоқда. Агар бу жиҳоз сотилса, оператив ижарага берилса ёки корхона томонидан хизмат кўрсатишда фойдаланилса, қандай солиқ оқибатлари юз беради? «Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ ҳар бир сценарийни таҳлил қилди ва бухгалтерларнинг энг муҳим саволларига жавоб берди. Биз тайёрлаган маълумотлардан фойдаланинг! ... 

Материал санаси 20.11.2024
Корхона ўз эҳтиёжлари учун жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олди ва бир йилдан сўнг уни бошқа жисмоний шахсга бозор нархида сотди. Бундай битимда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши ҳақида «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтириш берди: ... 

Материал санаси 22.10.2024
«ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилот ўз брендининг танилишини ошириш, хизматлардан фойдаланувчилар сонини кўпайтириш мақсадида маркетинг акциясини ўтказади. Шу муносабат билан қуйидагилар расмийлаштирилди: 1) маркетинг акциясини ўтказиш жойи ва муддатлари (20 кун), совринлар рўйхати кўрсатилган ҳолда ўтказиш тўғрисидаги буйруқ; 2) акцияни ўтказиш ва унда иштирок этиш шартлари билан очиқ оферта (ташкилот сайтида жойлаштирилган); 3) ғолибларни аниқлаш бўйича танлов комиссияси йиғилишининг баённомаси (акциянинг барча шартларини бажарган иштирокчилар орасидан тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади); 4) совғалар бериш шартномалари (ҚҚС билан сотиб олинган маиший техника). Акция ғолибларига совринларни топширишда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?» Buxgalter.uz илтимосига кўра берилган саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди. ... 

Материал санаси 09.10.2024
Кўпинча контрагентлар солиқ резидентлиги сертификати ўрнига давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома ёки лицензияни тақдим этадилар. Бундай ҳужжатлар икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича халқаро шартнома нормаларини қўллаш учун асос бўла олмаслигини тушуниш муҳим. Хорижий ҳамкор тақдим этган «солиқ резидентлиги сертификати» ҳақиқатан ҳам шундай эканлигини қандай текшириш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 07.10.2024
«Ташкилот чет эл фирмаси билан валюта шартномаси тузади, лекин товарни экспорт қилмайди (чет элга юбормайди), балки уни Ўзбекистонда туширади. Буни экспорт шартномаси деб ҳисоблаш мумкинми, бу битимдан қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 20.09.2024
«Биз хориждан хизматлар сотиб оламиз (импорт). 12% ҚҚС тўлаймизми? Бунда норезидентга тўланадиган даромадлардан фойда солиғини қайси курс бўйича ҳисоблаш керак - шартнома имзоланган санада ёки маблағлар ўтказилган санадами?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 23.08.2024
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти якунлари бўйича яқин вақт ичида айтилган режаларни амалга ошириш йўл харитаси тасдиқланади. Солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА йўл харитасининг ўзида бўлмаса ҳам, айтилган ташаббусларни амалга ошириш жараёнида қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аниқ ёзиб қўйилиши керак бўлган масалаларга эътибор қаратди. ... 

Материал санаси 21.08.2024
Нукусда Президент Шавкат МИРЗИЁЕВнинг тадбиркорлар билан узоқ кутилган очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Давлат раҳбари бизнес томонидан кўтарилган муаммоларни ўрганиб чиқди ва бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Уларнинг барчаси яқин вақт ичида амалга оширилади. Buxgalter.uz уларнинг энг муҳимлари ҳақида шарҳ тайёрлади: ... 

Материал санаси 12.08.2024
«Технопарк резиденти бўлган ташкилот интернет орқали хорижий ташкилотдан дастурий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олмоқда. Бу ҳолда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 26.07.2024
"Корхонага 2023 йил 1 июнда қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида лизинг шартномаси бўйича 599,697 минг сўмлик ускуна келиб тушди. Уни 0310 ҳисобрақамига "қўйдик". Тўловлар жадвали 2024 йил 30 июнда тугади. 1 июлда 599,697 минг сўмлик ЭҲФ келиб тушди, шу жумладан 8,939 минг сўм ҚҚС (курс фарқидан ҚҚС). ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми? Ёки агар далолатномада солиқ ажратилмаган бўлса, 2023 йилда ҚҚСни тузатиш керакми?" Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 24.07.2024
Касбий ҳамжамиятда банк депозитлари бўйича фоизларга ЭҲФ тақдим этилган ҳолда ҚҚС ҳисобини тузатиш масалалари бўйича солиқ органлари ва юридик шахс солиқ тўловчилар ўртасида кўплаб баҳслар тўхтамаяпти. Яқинда тадбиркорлар билан учрашувлардан бирида Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир АБДИЕВ бу масалада солиқ қўмитасининг позициясини тушунтирди. Buxgalter.uz илтимосига кўра айтилган қарорларга солиқ маслаҳатчиси, "ICONSULTANT" Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА шарҳ берди: ...