Тавсияда:
– асосий воситалар балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинган ҳолатлар;
– балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган асосий воситаларни ҳужжатлаштириш;
– балансдан ташқари счётларда асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби. ...
«Ходима 2023 йил 1 декабрдан бошлаб 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш таътилида бўлган. Сўнгра, 2025 йил 20 январдан у ишга чиқди ва жами 3 ой ишлагач, 2025 йил 16 апрелдан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди. Нафақани ҳисоблашда ўртача кунлик иш ҳақини ҳисоблаш усулини аниқлашда муаммо юзага келди. МК 257-моддаси 7-қисмини (тўлиқ ишланмаган ой) қўллаган ҳолда нафақа миқдори 77 млн сўмни ташкил этди. МК 257-моддаси 3-қисмини қўллаб, ўртача ойлик иш ҳақини 25,3 га бўлиш орқали ҳисоблаганда – нафақа миқдори 63 млн сўмни ташкил этади. Фарқ – сезиларли ва иш берувчи учун ўртача иш ҳақини тўғри аниқлаш муҳим.
Агар ходима тўлиқ йил ишламаган бўлса ва ҳисоб-китоб даврида тўлиқ ишланмаган ой мавжуд бўлса, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблаш учун ўртача кунлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак?»
Обуначининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ...
«Хусусий корхона директори бинони балансдан чиқариб, ўзига жисмоний шахс сифатида расмийлаштирмоқчи. Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Бинога бўлган мулк ҳуқуқини компаниядан директорга ўтказишни қандай тўғри расмийлаштириш мумкин? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Обуначининг илтимосига кўра саволларга «Норма» экспертлари, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари Жамолиддин ВАККАСОВ ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Корхона 2024 йилда БАА резиденти бўлган етказиб берувчига бўнак тўлади. Хизмат кўрсатиш далолатномаларини 2025 йилда имзолаймиз. 2025 йил учун БАА резидентлигини тасдиқловчи сертификатни хизмат кўрсатувчи 2026 йилнинг ёзида олади. Шундан сўнг уни қўш солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим нормаларини қўллаш учун бизга тақдим этади. Шартнома суммаси норезидент даромадидан олинадиган солиқ суммасини ўз ичига олади. Биз солиқни ушлаб қоламиз ва бюджетга тўлаймиз. 2026 йилда сертификатни олгандан сўнг, солиқни қайтарамиз ва норезидентга юборамиз. Буларнинг барчасини бухгалтерия ҳисобида қандай ўтказмалар билан акс эттириш керак?»
Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра, саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА изоҳлади: ...
«Февраль ойида хорижий ҳамкорга товар учун 6 168 евро миқдорида (курс – 13 507,50 сўм) бўнак тўладик. Март ойида яна 6 168 евро ўтказдик, курс 14 044,41 сўм. Жами бўнак (100%) 12 336 еврони ташкил этди. Товарни апрель ойида 12 336 евро суммасида (курс 14 779,40 сўм) олдик. Агар бўнак қисмларга бўлиб – икки транш билан тўланган бўлса, импорт товарни қандай қилиб (қайси валюта курсида) тўғри кирим қилиш керак?»
Обуначи илтимосига кўра саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ...
«Ташкилот - автомобилларни дилерлар орқали сотиш бўйича дистрибьютор ҳисобланади. Шартномага кўра, дилер жисмоний шахсга сотилган автомобилнинг кафолат бўйича сервис хизматларини (эҳтиёт қисмларни алмаштириш) кўрсатади. Бу хизмат учун дистрибьютор дилерга сервис учун сарфланган харажатлар суммасини ўтказади, унга эса ўз навбатида бу сумма фоизлари билан бирга автомобиль ишлаб чиқарувчиси (Хитой) томонидан қопланади. Бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши керак ва қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ...
«Компания ўзининг АВни реализация қилиб, тугатиш жараёнини бошлашни режалаштирмоқда. Таъсисчилар орасида норезидент-жисмоний шахс бор. Хорижий иштирокчининг улуши билан қандай иш тутиш керак? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter.uz илтимосига кўра, саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
«Доимий муассаса (ДМ) Ўзбекистонда рўйхатга олинган, бош офис Россия Федерациясида жойлашган. Бош офис томонидан ДМга молиялаштириш амалга оширилганда, бош офис олдида қарздорлик юзага келадими? Агар молиялаштириш хорижий валютада, шу жумладан – ДМнинг умумий харажатларини қоплаш учун амалга оширилса, бунда валюта (курсга оид) фарқи юзага келадими?»
Обуначимиз илтимосига кўра саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ...
«Ходим ўз иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бошқа тўловларни олиш учун ишончли шахсни ваколатли қилиш ҳуқуқига эга ФК 137-м. Ходим ўз иш ҳақини онасининг пластик картасига тўлаш ҳақида ариза ёзган ва нотариал тасдиқсиз ишончнома тузган.
Иш берувчи ходимнинг иш ҳақини ишончнома ва ариза бўйича учинчи шахснинг пластик картасига тўлаши мумкинми?»
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Собир НУРБЕРДИЕВ жавоб берди: ...
«14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга мувофиқ қўшимча ҳисобварақ-фактура 1 йил давомида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса - кафолат муддати доирасида расмийлаштирилади. Агар бу муддатлар ўтиб кетган бўлса ва етказиб берувчи роуминг операторлари орқали техник жиҳатдан қўшимча ЭҲФ (манфий) юбора олмаса, ТМБни етказиб берувчига қайтаришни қандай расмийлаштириш мумкин? Ташкилотлар етказиб берувчига стандарт ЭҲФ жўнатиши мумкинми, улар қабул қилинган шартномани кўрсатиб? «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонундан келиб чиқиб ва «иқтисодий моҳиятнинг шаклдан устунлиги» тамойилига таяниб, бизнинг ҳолатда ТМБни қайтаришни стандарт ЭҲФ билан расмийлаштириш мумкин деб ҳисоблаймиз».
Бухгалтер бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида обуначининг илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА тушунтириб берди: ...
«Технопарк резиденти бўлган корхона фоизсиз қарз олди. Шунингдек, қарз берувчи бу қарзни беғараз берилган деб тан олди. Фойда солиғи солинадиган объект юзага келадими?»
Buxgalter Pro обуначиси илтимоси бўйича саволни «Норма» мутахассиси, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ...
«Транспорт логистика компанияси халқаро юк ташишлар билан шуғулланади, хорижий суғурта компаниялари билан шартномалар тузди. Масалан, мазкур шартномалар орастида юридик шахсларнинг ер усти транспорт воситаларини ихтиёрий суғурталаш бўйича АСОБА суғуртаси (яъни бизнинг автомашиналаримизни) ёки транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш - АСКО (яъни ҳайдовчиларимиз жавобгарлиги) мавжуд. Хизматлар суғурта полиси санаси ёки унинг учун олдиндан тўлов санаси билан кирим қилиниши керакми? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Ушбу хизматлар ҚҚС солиш объекти ҳисобланадими?»
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтиш берди: ...
«Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш доирасида ташкилот кўплаб кўчатлар экади. Уларни ҳисобга олишда биз муаммоларга дуч келмоқдамиз, агар дарахт кўчатлари тутмаган бўлса, уларни қандай ҳисобдан чиқаришни билмаймиз. Шунингдек, уларни АВ таркибига киритиш ёки материаллар сифатида тан олишни ҳам билмаймиз».
Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра, саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ...
«ҚҚС тўловчи корхона супермаркетни реклама қилиш мақсадида автомобиль ютуқли ўйинини ўтказмоқда. Бунда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади? Давлат органларида рўйхатдан ўтказиш керакми?»
Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«Корхона Россия фуқароси билан консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳақида шартнома тузди. Бу фуқаро ўз мамлакатида якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган. У Ўзбекистонда ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтмаган ва исталган 12 ойлик давр мобайнида республикада 183 кундан ортиқ яшамаган. Бундай ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитаси Халқаро солиқ солишни маъмурлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Рано АЛИШАЕВА жавоб берди: ...
«СК 243-моддаси 1-қисми 16-1-бандига асосан бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уй бошқарувчилари томонидан кўрсатиладиган (бажариладиган) умумий мулкни бошқариш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича хизматлар (ишлар) ҚҚСдан озод қилинади. ҚҚСдан озод қилиш кўп квартирали уйнинг биринчи қаватларидаги тижорат нотурар жойларига ва ертўла хоналаридаги автотураргоҳ жойларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматларига ҳам тегишлими?»
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...