Янги

Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада

21.09.26
Номлар деярли бир хил, аммо улар турли мезон ва оқибатларга эга бўлган икки хил тушунчадир. Компания даромад ҳажми бўйича йирик тадбиркорлик субъекти бўлиши ва йирик солиқ тўловчи ҳисобланмаслиги мумкин ёки аксинча. 2026 йил 1 июлдан бошлаб йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонлари ПФ-95-сонли Фармон билан ўзгартирилди, ЎРҚ-1168-сонли Қонун эса тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонларини мустаҳкамлади. Бу тушунчаларни чалкаштириш ҳисоботларни қаерга топшириш ва солиқ аудитини ким ўтказишини нотўғри белгилаш хавфини туғдиради.

Товарларни муддатли тўловга сотасизми? Марказий банкда рўйхатдан ўтиш кераклигини текшириб кўринг

16.09.26
Компания товарни муддатли тўлов шарти билан сотади. 2027 йил 1 январдан бошлаб муддатли тўлов хизматларини фақат Марказий банк реестрига киритилган компаниялар кўрсатиши мумкин бўлади. Тўғридан-тўғри сотувлар ушбу хизмат таърифига мос келмайди, шунинг учун бухгалтер ўзгаришлар унинг компаниясига тааллуқли эмас деб қарор қилди. Аммо рўйхатдан ўтиш ва янги муддатли тўлов қоидаларига риоя қилиш мажбурияти тўғридан-тўғри сотувчида ҳам пайдо бўлиши мумкин.

1 сентябрдан БҲМнинг оширилиши хизмат сафари харажатларини ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади

16.09.26
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб аввалги 412 000 сўм ўрнига янги БҲМ – 440 000 сўм амал қилади (23.06.2026 й. ПФ-115-сон). Ушбу кўрсаткичга хизмат сафарларида тасдиқловчи ҳужжатларсиз суткалик, йўлкира ва яшаш харажатлари меъёрлари боғланган. Ўзгариш барча иш берувчиларга тааллуқли бўлиб, сентябрь ойининг бошидан хизмат сафари харажатларини қайта ҳисоблашни талаб қилади.

Норезидентга оралиқ дивидендлар: ҳисобга олиш ҳар бир тўловда қўлланмайди

14.09.26
Компания Ўзбекистоннинг бошқа бир юридик шахсидан дивидендлар олди, бу суммага солиқни тўловчи манбаида ушлаб қолинади. Энди компания фойдани хорижий муассисга тақсимламоқда. Норезидентга дивиденд тўлаш чоғида, олинган дивидендлардан аввал ушлаб қолинган солиқ суммасига солиқни камайтириш мумкинми? 2026 йил 1 январдан бошлаб бундай имконият пайдо бўлди. 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонун билан Солиқ кодексининг 354-моддасига норезидентларга тўловлар амалга оширилганда “ўтувчи” дивидендлар бўйича ҳисобга олишни назарда тутувчи 3-қисм киритилди. Илгари бундай механизм фақат Солиқ кодексининг 345-моддаси 2 ва 3-қисмларига асосан резидентларга тўловлар учун қўлланиларди. Хўш, ҳисобга олишни қайси норезидентларга нисбатан қўллаш мумкин? Солиқ кодексининг 354-моддаси 3-қисмида “норезидент” сўзи қўлланилган, бироқ гап юридик ёки жисмоний шахс ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган. Ваҳоланки, дивиденд олувчининг мақоми ҳисоб-китобга бевосита таъсир қилади. 100 млн сўм миқдоридаги олинган дивидендлар бўйича иккита тўлов учун жами солиқ 5 млн сўмдан 14,5 млн сўмгача миқдорни ташкил этади. Бунда дивидендлар суммаси, улуш ва эгалик қилиш муддати бир хил, фарқ фақат олувчининг мақоми туфайли юзага келади.

Тўловдан олдин ижрочининг мақомини аниқлаймиз: солиқ ставкасида қандай қилиб хатога йўл қўймаслик мумкин

14.09.26
Ижрочининг мақоми шартнома тузиш чоғидаёқ аниқланиши лозим. Тўловга солиқ солиш тартиби ва ташкилотнинг мажбуриятлари шунга боғлиқ бўлади. Агар бу маълумот бўлмаса, бухгалтер тўловни ўтказишдан олдин ижрочининг ўзидан мақомини тасдиқловчи ҳужжатни сўраши керак. Бироқ амалиётда баъзан бухгалтерга жисмоний шахснинг хизматлари учун зудлик билан ҳақ тўлаш зарурати туғилади. Ижрочи аллақачон ЭҲФ юборган, лекин унинг кимлиги – ЯТТми, ўзини ўзи банд қилган шахсми ёки шунчаки жисмоний шахсми – ноаниқ бўлади. Жисмоний шахс бўлган ижрочининг солиқ мақомини тўловдан олдин қандай текшириш ҳақида “Норма” эксперти Лола СУЛТОНОВА сўзлаб беради:

Текширувлар ва солиқ хавфи тўғрисидаги хабарномалар: бухгалтер нима қилиши керак ва уларга жавоб бериш шартми

14.09.26
Сентябрь ойида компаниялар солиқ хавфлари тўғрисида, баъзилари эса текширувлар тайинланиши ҳақида навбатдаги хабарномаларни олишди. Уларга қандай муносабат билдириш керак: солиқ идорасига жавоб бериш керакми ва бухгалтер нима қилиши керак? Вuxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди:

Товарни омбордан ўзи олиб кетиш: ЭТТЮХни ким расмийлаштириши керак – сотувчими ёки харидор?

11.09.26
Сотувчи компания йиллар давомида товарни ўз транспортида ташиб юргани боис одатига кўра электрон товар-транспорт юк хатини (ЭТТЮХ) ўзи расмийлаштиради. Аммо шартномага биноан товар харидорга тўғридан-тўғри сотувчининг омборида топширилса ва уни харидорнинг ўзи ёки у ёллаган ташувчи олиб чиқиб кетса, одатий схема иш бермай қолиши мумкин. Бундай ҳолда ким юк жўнатувчи ҳисобланади ва нега хатолик тузатишлар киритишга олиб келиши мумкин?

Сайёр текширув: киритиш керакми ёки рад этиш?

10.09.26
Компаниялар сайёр солиқ текширувлари ҳақида огоҳлантириш хабарномаларини олишади: агар тўсқинлик қилсангиз, банкдаги ҳисоб рақамларингизни тўхтатиб қўямиз, деган мазмунда. Аммо хабарда айтилмаган бир жиҳат бор: текширувчи текширув бошланишидан олдин "Бизнес ҳимоя" QR-кодини сканерлаши шарт.

1 сентябрдан бошлаб БҲМнинг оширилиши БҲМС бўйича активларни ҳисобга олишга қандай таъсир кўрсатади

09.09.26
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб БҲМ миқдори 412 000 сўмдан 440 000 сўмга ўзгарди. БҲМ БҲМСда активларни фарқлаш учун қиймат мезони сифатида қўлланилади. Ўзгариш активларни БҲМнинг каррали миқдорида тан олиш чегараларини белгилайдиган барчага, шунингдек, активларни импорт қилувчиларга тааллуқлидир.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва темир-терсакларни харид қилишнинг электрон далолатномаси: 2026 йил 1 октябрдан нималар ўзгаради

08.09.26
2026 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари жисмоний шахслардан қора металл парчалари ва чиқиндиларини нақд пулга сотиб олаётганда электрон харид далолатномасини расмийлаштириши шарт. Бунгача талаб фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тааллуқли эди.