Янги

IT-компания хизматлари таннархини қандай аниқлаш мумкин

24.02.26
«Компания IТ хизматларини кўрсатади. Ўтган йил давомида бухгалтер сотилган хизматлар таннархини шакллантирмаган: калькуляция тузилмаган, таннарх ҳисоб-китоби амалга оширилмаган. Даромадлар шартномада ва сотиш учун ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган суммада акс эттирилиб, кейинчалик 63 ва 40-ҳисобварақлар ёпилган. Солиқ ҳисоботларида тўғри акс эттириш учун 2025 йил учун IT-хизматлар таннархини қандай аниқлаш мумкин? Уни қайси бухгалтерия ҳисобварақларида акс эттириш керак?» Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором Саидова жавоб беради:

МЧЖни қандай қилиб оилавий бизнесга айлантириш мумкин

23.02.26
«МЧЖни оилавий бизнесга айлантириш мумкинми? Агар шундай бўлса, қандай қилиб?» Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «WISELEGAL» АБ адвокати ва «Норма» эксперти Жамолиддин ВАҚҚОСОВ жавоб берди:

Хорижий компания ваколатхонасида ҳисоб қайси валютада юритилади

19.02.26
«Болгария компаниясининг Ўзбекистонда тижорат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқисиз ваколатхонаси бош офис томонидан хорижий валютада молиялаштирилади. Ваколатхонада Ўзбекистон фуқаролари ҳам ишлайди, уларга тўловлар миллий валютада амалга оширилади. Ваколатхона хўжалик операциялари ҳисобини чет эл валютасида – тўлов кунида қайта ҳисоблаган ҳолда юритиши мумкинми?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Шуҳрат ХУДОЙНАЗАРОВ жавоб берди:

Устав фондини кўпайтириш учун киритилган маблағлар муассисга қайтарилган бўлса

18.12.25
«Корхона хизматлар кўрсатади, айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланади. Фаолиятни янада ривожлантириш учун таъсисчи йирик веб-сайтни ишлаб чиқишга сармоя киритишга қарор қилди ва устав фондини ошириш ҳисобига корхонанинг ҳисоб рақамига 47 млн сўм киритди. 2 ойдан сўнг корхона ҳисоб рақамига EТТБдан веб-сайтни ишлаб чиқиш харажатларини қоплаш ҳисобига 39 млн сўм келиб тушди. Келиб тушган пул маблағларини унинг ҳисобига – ўз харажатларини қоплаш ҳисобига ўтказишни буюрди. Бухгалтерияда бу операция илгари кўпайтирилган УФнинг камайиши сифатида акс эттирилади. Биз УФни тўғри камайтирдикми ва таъсисчи томонидан EТТБдан пул маблағлари олиб қўйилиши қонунийми, бу маблағлар солиққа тортилиши ва ҳисобот берилиши керакми?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором Саидова жавоб берди:

Директор «тарғибот» хизматлари учун ўз картасидан ҳақ тўласа

09.12.25
«IT Park резиденти бўлган корхона блогерларни жалб қилиб, СММ орқали ўз дастурий таъминотини реклама қилмоқда. Уларнинг аксарияти ўз хизматларига тўлов иловаси орқали ҳақ тўлашни сўраяпти. Директор ўз банк картасидан тўлайди, биз эса «бизнесни ривожлантириш мақсадида» унинг харажатларини қоплашимиз керак. Бундай харажатларни қандай қилиб тўғри таснифлаш мумкин? Уларни қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш керак? Корхона ва ходим учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter Proобуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:

Меҳнат шартномаси имзолангунга қадар ходимнинг харажатлари тўланган бўлса

04.12.25
«Ташкилот номзодга расмий иш таклифини (Job Offer) юборди ва меҳнат шартномаси имзоланишидан олдин унга авиачипта сотиб олди. Келгандан сўнг, номзод ишга қабул қилинди. Меҳнат шартномаси имзолангунга қадар ишлаш таклифи асосида тўланган авиачипта қийматини фойда солиғи бўйича чегириладиган харажатларга киритиш мумкинми?» Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Вакиллик харажатлари ЖШДС солиғига тортилмаслиги учун нималарни ҳисобга олиш керак

01.12.25
«Баъзида корхона хорижий мутахассис - норезидентни семинар, конференция ёки музокараларда иштирок этиш учун таклиф қилади. Биз вакиллик харажатлари каби тадбирларни расмийлаштирамиз, тегишли буйруқ чиқарамиз, таклиф этилган шахснинг йўл ҳақи ва яшаш жойини тўлаймиз. Бу ҳолда унинг йўлкира ва яшаш харажатларига ЖШДС солиш керакми?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:

Корхона текинга олинган тара материалларини сотса...

25.11.25
«Корхонага кўп миқдорда полиэтилен плёнка билан ўралган бочка ва қопларда импорт хомашё кириб келмоқда. Бу идишларнинг ҳаммаси (бочкалар, қоплар, полиэтилен) ҳеч қаерда – бухгалтерияда ҳам, бошланғич ҳужжатларда ҳам ҳисобга олинмайди. Хом ашёдан фойдаланганимиздан сўнг, бу идиш материалларини маҳаллий харидорларга сотишга қарор қилдик. Сотиш нархи бўйича кирим қилмоқчимиз. Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Солиқ оқибатлари қандай бўлади ва қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширишимиз керак? Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:

Иш ҳақини ошириш орқали ходимларнинг овқатланиш харажатларидан ЖШДС суммасини қандай қоплаш мумкин

19.11.25
«Корхона янги объект қурилишига юборилган ишчиларни уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлайди. Ходимларнинг овқатланишидан олинадиган ЖШДСни у ўз ҳисобидан тўламоқчи. Тўланган солиқ улар учун моддий наф тарзидаги даромад бўлади, унга ҳам ЖШДС солинади. Шу сабабли корхона ходимларининг иш ҳақини тегишли миқдордаги ЖШДСга оширишни ва солиқларни Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблашни режалаштирмоқда. Ходимларнинг иш ҳақини тегишли ЖШДС суммасига ошириш учун қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? Иссиқ овқат солиғидан қочишнинг бошқа йўли борми?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:

Бюджет субсидияларидан қандай фойдаланиш керак

25.08.25
«2024 йилда корхонамиз мақсадли молиялаштириш доирасида субсидиялар олди. Улар 88-«Мақсадли молиялаштириш ва тушумлар» ҳисобварағида ҳисобга олинди ва солиққа тортилмади. Бунда субсидиялар билан қопланадиган фаолият доирасида амалга оширилган харажатлар солиқ солинадиган фойдани ҳисоблашда чегириб ташланадиган харажатлар таркибида тан олинди. Ҳозирда олинган субсидиялардан мақсадли фойдаланиш якунлангани сабабли 88-ҳисобварақни ёпиш режалаштирилмоқда. 88-ҳисобварақ ёпилаётган пайтда унда қоладиган сумма солиқ солинадиган даромад таркибига киритилиши керакми?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Norma» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: