Ходимлар билан ҳисоблашиш
Материал санаси 20.10.2021
Компания меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ўзгартирмоқчи - қатъий белгиланган маошни камайтириш ва иш якунлари бўйича мукофотни киритмоқчи. Буни қандай қонуний амалга оширишни “Норма” эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 12.10.2021
Кўпинча жисмоний шахслар ўз жамғармаларидан эмас, балки кредитлар ва қарзлар ҳисобидан йирик харидларни амалга оширадилар. Амалиётдаги мисоллардан шу каби операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини кўриб чиқамиз. ... 

Материал санаси 16.09.2021
Ходимнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида “Covid-19” ташхиси кўрсатилган. Унга 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармоннинг 16-бандига асосан “касаллик варақаси” бўйича иш стажидан қатъи назар иш ҳақининг 100% миқдорида нафақа тўлаш мумкинми? Буни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Александр НАВОТНИЙ тушунтирди: ... 

Материал санаси 15.07.2021
Корхона тугатилмоқда. Бу ҳолда ходимларга нимани ва қандай тартибда тўлашга тўғри келиши ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Материал санаси 14.07.2021
Турли вазиятларда таътилнинг давомийлиги ва “таътил пули” суммасини қандай тўғри ҳисоблаб чиқаришни, “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА амалиётдан мисоллар билан тушунтирди: ... 

Материал санаси 07.07.2021
Суткалик, хизмат сафари харажатларини, шунингдек йўлкира ҳақини (тақдим этилган чек ва чипталарни ҳисобга олган ҳолда) хизмат сафари гувоҳномасисиз қоплаб бериш мумкинми? Мазкур саволга «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беради: ... 

Материал санаси 24.06.2021
“Корхона ҳар ойда ходимларига овқатланиш учун БҲМда ҳақ тўлайди. Хизмат сафарида ўтказилган кунларда овқатланиш учун тўлов ҳисоблаш зарурми”? Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 21.05.2021
Агар ходим-ўриндош ишдан бўшатилса, унга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўлаш зарурми? Бу ҳолда уни қандай тўғри ҳисоблаб чиқариш мумкин? Фойдаланилмаган меҳнат таътиллари бўйича даъво қилиш муддати белгиланганми? Саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 18.05.2021
Алимент қандай даромадлардан ушлаб қолинади? Уларни, масалан, касаллик варақаси ва моддий ёрдамдан ҳисоблаб чиқариш зарурми? Buxgalter.uz илтимосига биноан буни юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 10.02.2021
2021 йил 1 февралдан МҲЭКМ 747 300 сўмни, БҲМ – 245 000 сўмни ташкил этади. 30.12.2020 йилдаги ПҚ-4938-сон қарорнинг 1-б. Қандай ҳисоб-китобларда қайси кўрсаткич асос қилиб олиниши лозим? Buxgalter.uz БҲМ ва МҲЭКМ энг кўп қўлланиладиган ҳолатларни жадвалга жамлади: ... 

Материал санаси 11.12.2020
2020 йил учун жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашнинг энг сўнгги муддати – 15 октябрь. Бироқ баъзи фуқаролар турли сабабларга биноан ушбу тўлов муддатини ўтказиб юборишган. Кечиктирилган ҳар бир кун учун солиқ органи СКнинг 110-моддасига мувофиқ пеня ҳисоблайди. Ходимга Янги йилни солиқлар бўйича қарзларсиз кутиб олишига ёрдам бериш учун buxgalter.uz йўриқномасига риоя қилинг: ... 

Материал санаси 02.12.2020
“Ходима ҳомиладорлик муддатининг 30-ҳафтасида меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этган ҳолда декретга чиқди. Иш берувчи унга ҳақ тўлади. Бироқ бола туғиш чоғида нобуд бўлди, аёл декрет тугашидан олдин ишга чиқиш истагини билдирди. Бундай вазиятда иш берувчи қандай йўл тутиши лозим? У ходимага “касаллик варақаси” учун тўлиқ миқдорда ҳақ тўлади, энди эса иш ҳақи тўлаши керак, сабаби ходима ўз меҳнат вазифаларини бажаришга киришди”. ... 

Материал санаси 27.11.2020
“Ходим мана 2 ойдирки “бюллетенда ўтирибди”. Турмуш ўртоғининг сўзларига кўра, у хусусий клиникада даволанмоқда, у ерда унга касаллик варақаси очилган. Биз хусусий тиббиёт муассасаси томонидан берилган “касаллик варақаси”ни қабул қилишимиз ва ҳақ тўлашимиз шартми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 20.11.2020
«Норма» компанияси эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА хизмат сафарига оид ҳисоб-китобларнинг ўзига хос жиҳатларини билиб олишда кўмаклашадилар: – Хизмат сафари ва улар бўйича ҳисоб-китобларни расмийлаштириш қоидалари қуйидаги ҳужжатлар билан тартибга солинади: ... 

Материал санаси 29.09.2020
Мажбурий прогул – бу муайян ходим иш берувчининг айби билан ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган вақт. У мажбурий бекор туриб қолишдан нима билан фарқ қилади ва бундай вазиятда иш ҳақи қандай ҳисобланади. Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Материал санаси 28.09.2020
Агар ходим фамилиясини алмаштирган бўлса, иш ҳақи банк картасини алмаштириш керакми? Бухгалтерия ҳужжатларида чалкашликни олдини олиш учун барча ходимларда банк пластик карталари реквизитлари уларнинг паспорт маълумотларига мос келгани маъқул. Бу борада мажбурий талаблар мавжудми? Buxgalter.uz мазкур саволни аниқлаштирди: ... 

Материал санаси 17.02.2020
Адлия вазирлиги февраль ойида жисмоний шахсларнинг иш ҳақи тўланиши кечиктирилганлиги, тўлиқ тўланмаганлиги ва уларнинг розилигисиз ушланмалар олинганлиги юзасидан онлайн-шикоятларини қабул қилишни бошлайди. Мазкур ҳолатда бош бухгалтер қандай йўл тутиши лозим? ... 

Материал санаси 18.12.2019
Кўп корхоналар Янги йилга энг яхши ходимларга мукофот тўлайди. Унга ЖШДС, ЯИТ ва фойда солиғи солинадими? Мукофотнинг тўланиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? ... 

Материал санаси 16.12.2019
Меҳнат таътили – ҳақ тўланадиган таътил вақти. Ва албатта, ҳеч ким кўпроқ таътил пули олиш ва кўпроқ кун дам олишни рад этмайди! Корхона учун ходимлар ўз таътилларидан максимум фойда оладиган бундай вазият унча фойдали бўлмасада, сиз 2020 йил учун таътиллар жадвалини тузаётганда ушбу «лайфхак»ларни бутунлай қонуний асосларда инобатга олишингиз мумкин. ... 

Материал санаси 25.06.2019
Олти ойдан сўнг ходимга таътил берилиб, бир йил учун таътил пули тўланди. Таътил тугагач, ходим ишдан бўшади. Бундай вазиятда нима қилиш керак: олдиндан тўланган, ҳали ишлаб берилмаган таътил пулини ходимдан ундириб олиш мумкинми? ...