Бухгалтерия ҳисоби
Материал санаси 01.11.2024
«15.07.2019 йилдаги 589-сон ВМҚга иловаданинг 18-бандида Технопарк резиденти ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳар ойда Дирекциянинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобрақамига жами даромаднинг 1 фоизи миқдорида ажратмалар ўтказиши лозимлиги белгиланган. Бунда календарь йили давомида жами даромад 100 млрд сўм ва ундан юқори бўлганда, агар хизматлар (товарлар) экспортидан тушган даромадлар чорак якуни бўйича 2024 йил 1 октябрдан – жами даромаднинг 10 фоизига, 2026 йил 1 январдан – 20 фоизига ва 2027 йил 1 январдан – 35 фоизига етмаса, ушбу давр учун ажратмалар миқдори 2 фоиз этиб белгиланади. Технопарк резиденти айнан қайси ҳолатларда Дирекцияга жами даромаднинг 2 фоизи миқдорида ажратмалар тўлашини аниқлаштириб берсангиз?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 30.10.2024
«Меҳмонхонага жойлашаётган фуқаролар туристик йиғимни тўлашлари шарт. Туристик йиғимнинг бухгалтерия ҳисоби қандай юритилади, у солиққа тортиладими?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 29.10.2024
«Ходим республика ичида хизмат сафарида бўлди. У меҳмонхонада яшаш харажатларини ўз маблағлари ҳисобидан тўлади ва чек тақдим этди. Бу ҳолатда суткалик пуллар тўланадими? Қандай ҳолларда суткалик пуллар тўланмайди?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 24.10.2024
«Ходим Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарида бўлди. У меҳмонхонада яшаганлик ҳақида квитанция тақдим этди, тўлов чеки йўқ, лекин «тўланди» деган белги қўйилган. Мазкур ҳужжат яшаш харажатларини тўлиқ ҳажмда тўлаш учун асос бўла оладими? Ёки биз унга харажатларни БҲМнинг 20% миқдорида қоплашимиз керакми?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 23.10.2024
«Корхона раҳбарияти Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ иш кунларига тўғри келадиган бўлса ҳам, 29, 30 ва 31 декабрь, 2 ва 3 январь қўшимча ҳақ тўланадиган дам олиш кунларини белгилади. Бу кунларни табелда бошқа белги билан (келмаслик, келиш) акс эттиришимиз керакми? Таътил ва шифохона тўловларини ҳисоблашда қўшимча дам олиш кунларини тўлаш тарифдан юқори тўловларнинг 1/12 қисмига кирадими?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси жавоб берди. Азизахон ТОШХЎЖАEВА: ... 

Материал санаси 21.10.2024
«Корхонада 2023 йилда баъзи мижозлардан бўнаклар ва бошқалардан қарзлар юзага келган. Биз бу мижозларни топа олмаймиз. Суммалар - ҳар хил, 10 минг сўмдан 10 млн сўмгача. Раҳбарият бу суммаларни ҳисобда "осилиб қолмаслиги" учун ҳисобдан чиқаришни талаб қилади. Буни қанча вақтдан кейин амалга ошириш мумкин? Қандай бухгалтерия проводкалари керак?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 15.10.2024
«Корхонанинг кўчмас мулкини инвентаризация қилиш жараёнида кадастр органи ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни (донни сақлаш учун бункерлар) аниқлади. Бу объектлар муассисларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қурилган. Ҳозирги вақтда ушбу кўчмас мулкни кейинчалик кадастр органида рўйхатдан ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Ўзбошимчалик билан қурилган кўчмас мулк қонуний рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, унинг қийматини муассисларнинг ҳиссаси сифатида корхонанинг устав фондига киритиш мумкинми? Уларни муассисларнинг ҳиссаси сифатида кирим қилишда қандай солиқ оқибатлари (фойда солиғи ва ҚҚС бўйича) юзага келиши мумкин?» Вазиятни «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 14.10.2024
«Ташкилот таъсисчидан қарз олган. Уни қайтара олмаймиз, шунинг учун бу суммани устав фондини тўлдириш ҳисобига ўтказмоқчимиз. Ташкилот таъсисчидан олинган қарзни устав фондига ўтказиши мумкинми? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 11.10.2024
«Юридик шахс узоқ муддатли ижара шартномасини тузди, унинг доирасида ижарага берувчидан «қора пардоз» ҳолатидаги бинони олди. Юридик шахс ўз ҳисобидан бинони мақсадига кўра фойдаланишга тайёр ҳолатга келтириш учун ишларни бажарди, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларини ўтказди. Ижара шартномаси тугатилган тақдирда, амалга оширилган яхшиланишлар ижарага берувчининг мулкига айланади. Бинони яхшилаш учун қилинган харажатлар бухгалтерия ҳисобида давр харажатларига ёки ижарага олинган бинони модернизация қилишга киритиладими?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 18.09.2024
«Корхона ходимларга таътил пулини ва фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни тўлайди. Таътил пули ва компенсацияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақини аниқлашда мукофотни чиқариб ташлаш мумкинми?» Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 12.09.2024
«Ходим кундузги соат 12:00 да Туркиядан хорижий хизмат сафаридан Тошкентга қайтиб келди. Бу кун буйруққа мувофиқ хизмат сафари кунларига киритилганди. У доимий асосда Навоийда яшайди ва ишлайди. Бухгалтер бу кун учун ходимга Туркия меъёрлари бўйича эмас, балки Тошкент шаҳри меъёрлари бўйича кундалик харажатлар учун ҳақни ҳисоблаб чиқарди. Бу кун учун кундалик харажатларга ҳақ қайси меъёрлар бўйича тўланади?» Вазиятни buxgalter.uz учун махсус «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 06.09.2024
«Хусусий корхона ўз ходимларини мунтазам равишда маҳаллий ва хорижий хизмат сафарларига юборади. Кундалик харажатлар миқдорлари буйруқ билан тасдиқланган, улар Ўзбекистон ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги низомда 02.08.2022 й. 424-сон ВМҚга илова ва хорижий хизмат сафарлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда 19.11.2015 й. АВ рўйхат рақами 2730-сон белгиланган меъёрлардан кўп ёки кам бўлиши мумкин. Хусусий корхоналар қонунчиликда белгиланган кундалик харажатлар меъёрларини қўллаши шартми?» Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи Асал ҲОШИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 04.09.2024
«ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона таъсисчи билан фоизсиз қарз шартномасини тузди. Шартлар: корхона қарзни сўмда АҚШ долларига эквивалент бўлган суммада олади ва уни 18 ойдан сўнг бир тўлов билан сўмда сўндириш санасидаги МБнинг расмий курси бўйича АҚШ долларига эквивалент суммада қайтаради. Бундай қарз шартномаси фоизсиз ва валюта шартномаси ҳисобланадими? Битимни қандай тўғри расмийлаштириш керак? 12 ойдан ортиқ муддатга тузилган бундай шартнома бўйича қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш лозим?». Саволларга «Норма»нинг экспертлари Нурали НУРМУҲАМЕДОВ ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб бердилар: ... 

Материал санаси 28.08.2024
«Компания газланган ширин ичимлик ишлаб чиқаради ва уни дистрибьюторларга сотади. Ички сиёсатда завод яроқсиз товарни қайтариш мумкинлиги ҳақида банд бор. Дистрибьюторда тахминан 500 блок яроқсиз маҳсулот тўпланиб қолган ва у буни далолатнома асосида қайтарган. Газланган ичимликларни йўқ қилиш учун солиқ инспекцияси ва СЭС ходимларини жалб қилиш керакми? Дистрибьютор яроқсиз маҳсулотни қайтариш учун ҳисобварақ-фактура тақдим этиши керакми?» Саволга «Норма» экспертлари Собир НУРБЕРДИЕВ ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб беришди: ... 

Материал санаси 21.08.2024
«Компания ходимларининг бир қисми сменали график асосида ишлайди - ойига тахминан 15 та смена, ҳар бир сменада 12 соатдан. Улар учун йиллик жамланган иш вақти ҳисоби қўлланилади. Бу ҳолда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини ҳисоблаш тартиби қандай?» Buxgalter.uz учун махсус Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБОМУРОТОВ саволга жавоб берди: ... 

Материал санаси 07.08.2024
«Корхона раҳбари хизмат сафари учун booking.com орқали меҳмонхона бронлаган. Лекин сафардан қайтгандан сўнг бу меҳмонхонада яшаганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этмаган. Меҳмонхонани бронлаш ҳақидаги ҳужжатни хизмат сафаридаги яшаш харажатларини тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилиш мумкинми?». Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 06.08.2024
«Ходимнинг маоши 2,5 млн сўм. 5 кунлик иш ҳафтасида у 2024 йил июнь ойида 165 соат ишлади. Шундан 21 соат - ортиқча иш вақти (шу жумладан 5 соат - тунги вақтда). Июнь ойи учун иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак?» Саволга махсус buxgalter.uz учун Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Меҳнат ҳақи тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБАМУРАТОВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 01.08.2024
«Корхона – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси БФҚлар ишлаб чиқаради. Маҳсулот улгуржи ва чакана савдода сотилади. Чакана савдода БФҚлардан (асосий сотув маҳсулоти, 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисоби) ва реклама маҳсулотларидан (фирма пакети, маҳсулот каталоги, брелок, ручка ва блокнот, 1090 «Бошқа материаллар» ҳисоби) иборат сетлар мавжуд. Бундай сетни қайси ҳисобда юритиш керак? Сотилган сетнинг таннархи ва уни сотишдан олинган даромадни қайси ҳисобларда юритиш керак?» Вuxgalter.uz саволларига «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 26.06.2024
«Корхона фаолият турини маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан улгуржи савдога ўзгартирди. Илгари ишлаб чиқаришда фойдаланилган асосий воситалар энди фойдаланилмайди, бироқ амортизация ҳисобланади. Корхона уларни консервация қилиш ёки ҳисобдан чиқариш ниятида эмас. Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда ушбу АВ амортизацияси бўйича харажатлар чегириб ташланадими?». Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 25.06.2024
«Корхона давлат унитар корхонаси билан инвестициялаш тўғрисида контракт тузди. У инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўз эҳтиёжлари учун бино қурилишини назарда тутади. Корхона пулни ДУКга контракт бўйича мажбуриятларни бажариш ҳисобига ўтказди, ДУК эса ушбу суммага ҳисобварақ-фактура тақдим этмади. Ҳокимнинг қарорига асосан ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи учун кадастр ҳужжатлари олинди. ДУКга тўланган суммани бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак – асосий восита, НМА сифатида уни қурилаётган бино қийматига киритиш керакми ёки бошқа вариантлар борми? Саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА жавоб берди: ...