«Хусусий корхона директори бинони балансдан чиқариб, ўзига жисмоний шахс сифатида расмийлаштирмоқчи. Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Бинога бўлган мулк ҳуқуқини компаниядан директорга ўтказишни қандай тўғри расмийлаштириш мумкин? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Обуначининг илтимосига кўра саволларга «Норма» экспертлари, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари Жамолиддин ВАККАСОВ ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

«Корхона 2024 йилда БАА резиденти бўлган етказиб берувчига бўнак тўлади. Хизмат кўрсатиш далолатномаларини 2025 йилда имзолаймиз. 2025 йил учун БАА резидентлигини тасдиқловчи сертификатни хизмат кўрсатувчи 2026 йилнинг ёзида олади. Шундан сўнг уни қўш солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим нормаларини қўллаш учун бизга тақдим этади. Шартнома суммаси норезидент даромадидан олинадиган солиқ суммасини ўз ичига олади. Биз солиқни ушлаб қоламиз ва бюджетга тўлаймиз. 2026 йилда сертификатни олгандан сўнг, солиқни қайтарамиз ва норезидентга юборамиз. Буларнинг барчасини бухгалтерия ҳисобида қандай ўтказмалар билан акс эттириш керак?» Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра, саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА изоҳлади:

«Ташкилот рецепт асосида бериладиган дори воситаларини импорт қилади. Етказиб бериш шарти CPT – Тошкент. Товарни етказиб бериш жойи – Нижний Новгород. Товарга мулк ҳуқуқи товарни биринчи ташувчига топшириш пайтида ўтади. Контракт шартларига ва ФК 185–186-моддаларига, 4-сон ва 22-сон БҲМСга кўра, импорт ТМЗларни харидорга мулк ҳуқуқи ўтган санада ҳисобга олиш керак. Бироқ 26.10.2022 йилдаги ПҚ-411-сонли қарорда импорт бўйича базавий (сотиб олиш) қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланиши кўрсатилган: Қ = Шқ + Б + Бх, бунда Кс – импорт қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг божхона юк декларацияси тўлдирилган санадаги Марказий банкнинг курсидан келиб чиқиб белгиланган шартномавий қиймати. Импорт қилинаётган дори воситаларини қайси санада ҳисобга олиш керак? БЮД санасида (айнан қайси БЮД), контракт шартларини ҳисобга олмаган ҳолдами? Ёки жўнатиш ҳужжатларига мувофиқ мулк ҳуқуқи ўтган санадами?» Обуначи илтимосига кўра, саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

«Февраль ойида хорижий ҳамкорга товар учун 6 168 евро миқдорида (курс – 13 507,50 сўм) бўнак тўладик. Март ойида яна 6 168 евро ўтказдик, курс 14 044,41 сўм. Жами бўнак (100%) 12 336 еврони ташкил этди. Товарни апрель ойида 12 336 евро суммасида (курс 14 779,40 сўм) олдик. Агар бўнак қисмларга бўлиб – икки транш билан тўланган бўлса, импорт товарни қандай қилиб (қайси валюта курсида) тўғри кирим қилиш керак?» Обуначи илтимосига кўра саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

«Ташкилот - автомобилларни дилерлар орқали сотиш бўйича дистрибьютор ҳисобланади. Шартномага кўра, дилер жисмоний шахсга сотилган автомобилнинг кафолат бўйича сервис хизматларини (эҳтиёт қисмларни алмаштириш) кўрсатади. Бу хизмат учун дистрибьютор дилерга сервис учун сарфланган харажатлар суммасини ўтказади, унга эса ўз навбатида бу сумма фоизлари билан бирга автомобиль ишлаб чиқарувчиси (Хитой) томонидан қопланади. Бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши керак ва қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди:

«Ҳали бир йил ишламаган ходим касаллик таътилига чиқди. Янги ходимга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қандай тўлаш керак?» Обуначининг илтимосига кўра, «Норма» кадрлар хизмати раҳбари, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Валерия ЛЯНДРЕС саволларга жавоб берди:

  • 2025 йил учун ишлаб чиқариш календари

  • ЎТИШ
Бухгалтер тақвими
Май 2025
Д
С
Ч
П
Ж
Ш
Я
 
 
 
2
3
4
6
8
9
10
11
13
17
18
19
21
22
24
25
27
28
29
30
31
Сана:
Валюталар курси 01.05.2025 да
  • USD 12920.16
  • EUR 14681.18
  • RUB 158.61
БҲМ: 375 000 сум
Асосий ставка : 14.0 %
МҲЭКМ: 1 155 000.00 сум