Қонунчиликдаги янгиликлар
Материал санаси 18.10.2024
Президент Фармони билан ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати сиёсатига ўзгартиришлар киритди. ТИФ иштирокчилари учун нималар ўзгарганлигини buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Материал санаси 11.10.2024
Икки лойиҳа - Президент фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори - 22 октябргача СОВАЗ порталида муҳокама қилинмоқда. Биринчиси - ЖСТ талабларига мослашиш доирасида экспортчи компанияларни қўллаб-қувватлаш учун жорий этилган 6 та имтиёзни бекор қилади. Иккинчиси - маҳаллий маҳсулотлар ва ишлаб чиқарувчилар, улар ишлаб чиқараётган товарлар ва хом ашёнинг электрон реестрини яратади. Мақсад - маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини бозорга олиб чиқишда кўмаклашиш. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 30.09.2024
Миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этамиз, улар 2024 йил 1 октябрдан кучга киради. Янгиликларга, шунингдек ўз кучини йўқотадиган имтиёзларга эътибор қаратинг: ... 

Материал санаси 25.09.2024
ПҚ-334-сон қарорга мувофиқ Хоккей федерацияси, хоккей мактаблари ва секциялари учун фойда солиғи ставкаси 50 фоизга пасайтирилди. Солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг директори Иродахон АББОСХОНОВА бу масалада, унинг фикрича, нимани аниқлаштириш талаб этилишини тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 19.09.2024
Иқтисодиёт вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг 17.09.2024 йилдаги 3554-сонли қўшма қарори пиводан ташқари алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни белгилайди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди. Тафсилотлар бизнинг шарҳимизда: ... 

Материал санаси 19.09.2024
2025 йил 1 январдан бошлаб молия йили давомида қабул қилинган ва бюджет даромадларини камайтиришни (хусусан, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни) назарда тутувчи ҳар қандай меъёрлар фақатгина кейинги молия йилидан бошлаб амалга киритилади. Бу Президентнинг 18.09.2024 йилдаги ПФ-140-сон Фармонидан келиб чиқади, у шунингдек айрим имтиёзларни бекор қилади ёки уларни бериш шартларини ўзгартиради. Buxgalter.uz илтимосига биноан ПФ-140-сон Фармон бўйича асосий янгиликларни «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА санаб ўтди: ... 

Материал санаси 16.09.2024
12.09.2024 йилдаги 566-сон ВМҚда дарё ўзанларида норуда материаллари қазиб олишга мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари белгиланди. Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда. Агар сиз ўз фаолиятингизда бундай материаллардан фойдалансангиз, ушбу шарҳ сиз учун: ... 

Материал санаси 11.09.2024
2024 йил 6 сентябрдаги «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-135-сон Фармонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларининг қийматини тўлашда муайян шартлар асосида бўлиб-бўлиб тўлаш ва чегирма назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 04.09.2024
30 август куни Президент томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот натижалари бўйича ПФ-132-сон Фармон имзоланди. Ушбу ҳужжат қандай чора-тадбирларни назарда тутиши, у қандай муаммоларни ҳал қилиши ҳақида – buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Материал санаси 29.08.2024
28.08.2024 йилдаги ПҚ-304-сонли Президент қарори билан шаҳарлар ва қишлоқлар чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғини икки баравар миқдорда ҳисоблаш тартиби бекор қилинади. Солиқ қўмитаси бу қоида қачондан бошлаб амал қилишини аниқлаштирди. ... 

Материал санаси 28.08.2024
Янгиликларнинг навбатдаги қисми – имтиёзлар, санкциялар, солиқ текширувлари ва бошқа қизиқарли нарсалар бўйича. Buxgalter.uz ва бизнинг ҳамкоримиз – norma.uz портали билан биргаликда қонунчилик янгиликлари ҳақида маълумот берамиз: ... 

Материал санаси 27.08.2024
2024 йил 1 сентябрдан пиво маҳсулотларини чакана сотиш ваколатли органларга хабар бериш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Шу санадан бошлаб тамаки ва пиво маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун БҲМнинг 10% миқдорида ойлик йиғим жорий этилади. Ташаббус бошланишига атиги 5 кун қолган бўлса-да, ҳали баъзи муҳим масалалар ҳал этилмаган. «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори, солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВАнинг фикрича, йиғимни ҳисоблаш ва тўлашнинг тасдиқланган механизмлари йўқлиги солиқ тўловчилар учун уни тўлашда муаммолар келтириб чиқаради: ... 

Материал санаси 23.08.2024
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти якунлари бўйича яқин вақт ичида айтилган режаларни амалга ошириш йўл харитаси тасдиқланади. Солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА йўл харитасининг ўзида бўлмаса ҳам, айтилган ташаббусларни амалга ошириш жараёнида қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аниқ ёзиб қўйилиши керак бўлган масалаларга эътибор қаратди. ... 

Материал санаси 15.08.2024
Энди факторинг билан нафақат банклар шуғулланади. 12 август куни президент «Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-109-сонли Фармонни имзолади. Buxgalter.uz янгиликнинг асосий тафсилотларини аниқлаштирди: ... 

Материал санаси 13.08.2024
12 август куни Ўзбекистон президенти «Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Улар икки босқичда амалга оширилади. ... 

Материал санаси 12.08.2024
Юридик шахсларга СТИР бериш ва қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди. Илгари СТИР бериш масалалари Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги Низом билан тартибга солинган эди. Юридик шахслар бунинг учун солиқ идорасига мурожаат қилиб, махсус шаклни тўлдиришарди. Бу масала ҳозир қандай ҳал қилинаётгани ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Материал санаси 07.08.2024
2024 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда суғурта (қайта суғурта) шартномалари фақат электрон шаклда расмийлаштирилади ва Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади. Жумладан - иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш, ОСАГО ва бошқалар. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 05.08.2024
Экология вазирлиги ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан иккиламчи қайта ишлаш тўғрисидаги маълумотлари мажбурий кўрсатилиши керак бўлган товарлар рўйхатини ишлаб чиқди ва тасдиқлади. Мажбурий маркировка талаби 2025 йил июлидан кучга киради. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Материал санаси 30.07.2024
Август остонада, у билан бирга миллий қонунчиликда ҳам ўзгаришлар. Buxgalter.uz уларнинг энг муҳимларининг қисқача шарҳини тақдим этади: ... 

Материал санаси 29.07.2024
2024-2027 йилларда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланишлари мумкин. Бу 23.07.2024 йилдаги ПФ-104-сонли Президент Фармонида назарда тутилган. Бу ҳақда батафсил buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ...