Савол–жавоблар
Материал санаси 13.02.2025
«24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонунга 8-иловага мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар томонидан 2025 йилда Тошкентда нотурар жойни ижарага беришда белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаси – 45 000 сўм. Нотурар жойни ижарага беришдан олинган даромад бўйича солиқ 45 000 сўм ставкадан 2 коэффициентга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланадими? Яъни, 90 000 сўм энг кам ставкани хона майдонига кўпайтирган ҳолдами?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 13.02.2025
«Туман газ таъминоти ташкилоти ўтган йилдан бери ўзларининг ички қарорига асосланиб, ЭҲФ тақдим этмаяпти ва табиий газ истеъмолини cabinetaskug.hududgaz.uz ҳаволасидаги шахсий кабинетда ҳисобга олмоқда. Табиий газ айнан шу кабинетдаги электрон ҳисоботга мувофиқ етказиб берилмоқда. ЭҲФ бўлмагани сабабли биз бу харажатларни ҳисобга ололмаяпмиз. Бундай вазиятда табиий газ харажатларини қандай ҳисобга олиш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 11.02.2025
«Ўзбекистонда янги хорижий ишлаб чиқариш компанияси иш бошлайди. Мамлакат ичида товаримизни сотиш экспортга жўнатиш деб ҳисобланадими? Бизнинг вазиятимизда солиққа тортишнинг қандай жиҳатларини билиш керак?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 06.02.2025
«Ўзбекистондаги меҳмонхона ўз меҳмонларини, шу жумладан Booking.com онлайн-бронлаш хизматларини кўрсатувчи агентлик орқали жойлаштиради. Booking.com сайти фойдаланувчилари меҳмонхона хоналарини бронлаш ва тўловни амалга ошириши мумкин. Booking.com гонорари бронлаш суммасининг маълум фоизини ташкил этади. Booking.com – Нидерландия резиденти, икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим мавжуд, аммо резидентлик сертификати йўқ. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 04.02.2025
«Корхона 1995 йилда Тошкентда матбаа корхонаси сифатида рўйхатдан ўтказилган, бошқа фаолият турлари йўқ. Ҳар 5 йилда АОКА -Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан (аввалги Матбуот ва ахборот агентлиги) нашриёт-матбаа фаолияти учун лицензия олиб келганмиз. Балансимизда барча зарур ускуналар мавжуд. Биз СК 483-м. 56-қ. бўйича фойда солиғи имтиёзини қўллашга ҳақлимизми? Агар ҳа бўлса, фойда солиғи ҳисоб-китобини шакллантиришда уни қўллаш имкониятини қандай олиш мумкин?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 30.01.2025
«Харидор жўнатилган товар учун тўловни амалга ошира олмайди, фақат уни қайтариши мумкин. Лекин жўнатув бир йилдан ортиқ вақт олдин бўлгани сабабли, биз товар қайтаришига ЭҲФ расмийлаштира олмаймиз. Ҳар иккала корхона ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари ҳисобланади». Харидор товарни бир йилдан ортиқ вақтдан сўнг қайтарганда ва товар қайтаришига ЭҲФ расмийлаштириб бўлмайдиган вазиятда нима қилиш мумкинлигини Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 29.01.2025
«Жисмоний шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ва меҳнат стажи ҳамда келажакда пенсия олиш учун йилига БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди. Ўзини ўзи банд қилган шахс ихтиёрий равишда БҲМнинг 1 бараваридан кўпроқ ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқига эгами? Агар шундай бўлса, бу ҳолда унинг пенсияси қандай ҳисобланади?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди. ... 

Материал санаси 28.01.2025
«Корхонанинг икки муассиси бор: хорижий юридик шахс (норезидент) ва жисмоний шахс-резидент. Корхонанинг устав фонди – 2,43 млрд сўм. Хорижий муассиснинг улуши – 2,16 млрд сўм, ўзбекистонлик муассиснинг улуши – 0,27 млрд сўм. Захира фонди – 1,8 млрд сўм. 2024 йил якуни бўйича тақсимланмаган фойда – 42 млн сўм. Хорижий муассис МЧЖ таркибидан чиқмоқда. Муассислар йиғилиши баённомаси асосида унга УФдаги улушининг номинал қийматини (2,16 млрд сўм) пул маблағлари билан қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ушбу вазиятда захира фонди ва тақсимланмаган фойда билан нима қилиш керак? Захира фонди ва тақсимланмаган фойда миқдори чиқиб кетаётган муассиснинг дивидендлари деб тан олинадими?» Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра, саволни "Норма" эксперти, "Жавоб берамиз!" хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 27.01.2025
«Компания электромобиллар ва бошқа электр автомототранспорт воситаларини қувватлаш хизматларини кўрсатади. Тўловни воситачилик ташкилоти - тўлов тизимлари орқали тўловларни қабул қилиш (эквайринг) ташкилотчиси орқали олади. Бундай хизматни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттириш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 23.01.2025
«Икки хўжалик юритувчи субъект мулкдан вақтинча бепул фойдаланиш шартномасини тузган бўлиб, унга кўра шакл комплектлари топширилган. Энди мулкдор шартномани бекор қилиб, ўз мулкини қайтармоқчи, аммо фойдаланувчи уни қайтаришни истамаяпти. Шартномада мулкнинг қиймати (даъво предмети) кўрсатилмаган бўлса, судга даъво билан мурожаат қилишда давлат божини қанча миқдорда тўлаш керак?» Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Собир НУРБЕРДИЕВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 22.01.2025
«Корхона ходимни Қозоғистонга 5 кунлик хизмат сафарига юборди. Корхонада Хизмат сафарлари тўғрисида низом ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ ходимга кунига 50 АҚШ доллари миқдорида кундалик тўлов берилди. Қозоғистон Республикаси қонунчилигида белгиланган кундалик меъёрлар кунига 25 АҚШ долларини ташкил этади. Ходим хизмат сафари бўйича бўнак ҳисоботини ёпиш учун барча ҳужжатларни, шу жумладан кундалик харажатлар бўйича ҳужжатларни тақдим этди. Меъёрдан ортиқча кундалик тўловлар бўйича ходимнинг даромадини ва ижтимоий солиқ, ЖШДС, ШЖБПҲ ажратмаларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 21.01.2025
«Мен МЧЖнинг таъсисчисиман. Корхонамнинг директори ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда, қариндошлари яшайдиган Нукусга тез-тез хизмат сафарига бормоқда. Бунда у харажатларни ташкилот ҳисобидан хизмат сафари харажатлари сифатида қоплаяпти. Мен таъсисчи сифатида директордан асоссиз хизмат сафарлари туфайли етказилган моддий зарарни ундириб олишга ҳақлиманми?» Саволга «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари жавоб беришди: ... 

Материал санаси 20.01.2025
«Жисмоний шахс-таъсисчи корхонага ўз маблағларидан 2 млн АҚШ доллари миқдорида молиявий қарз бермоқда. Қарз шартномасини тузишда 3 ойлик имтиёзли муддат белгилаш ва бу давр мобайнида шартнома бўйича фоизларни ҳисобламаслик ва тўламаслик мумкинми?» Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 17.01.2025
«Ташкилот хизмат кўрсатиш учун К-savdo тизими орқали 3 йил муддатга кўчма савдо жойларини сотиб олди. Ушбу жойларни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан ҳисобга олиш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари жавоб беришди: ... 

Материал санаси 17.01.2025
«Корхона юқори малакали чет эллик мутахассисларни ишга қабул қилмоқда. Уларнинг даромадига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқни қайси ставка бўйича солиш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 15.01.2025
«Корхона доимий равишда офис ходимлари учун мевалар, сут, қаҳва, чой, салфеткалар, сув, пластик ликопчалар ва шу кабиларни харид қилади. Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда бу харажатлар чегириб ташланадими?» Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра бу мавзуни «Норма»нинг эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 14.01.2025
«Корхона биноларни ижарага беради. Шунингдек, у жисмоний шахсдан ўзи ҳам ижарага олади. 2025 йилда Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни ижарага беришда оширувчи коэффициентлар белгиланган. Корхона Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни ижарага беришда қандай энг кам ставкадан келиб чиқиб солиқ тўлайди? Ва жисмоний шахсдан кўчмас мулкни ижарага олишда солиқ агенти сифатида ЖШДС қандай энг кам ставкадан келиб чиқиб тўланиши керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 13.01.2025
«Ходимга 2024 йил ноябрда моддий ёрдам берилди. ЖШДС бўйича имтиёз ҳисоб-китоб санасидаги ЭКИҲМ – 1 155 000 сўм асосида ҳисобланди, ЭКИҲМнинг 4,22 баравари – бу 4 874 100 сўм. Ҳозир «автокамерал»дан қўшимча ҳисоблаш олдик – унда ЖШДС бўйича имтиёзли суммани ҳисоблаш учун 2024 йил бошидаги ЭКИҲМ (1 050 000 сўм) қабул қилиниши кўрсатилган. Унда имтиёзли сумма камроқ чиқади. Ходимга моддий ёрдамнинг имтиёзли суммасини ҳисоблаш учун қайси ЭКИҲМни олиш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 04.01.2025
«Корхона металл юк контейнерини ижарага бермоқда. Ижара шартномасини E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми? Контейнер учун ижара тўловини ҳисоблашда 1 кв. м учун минимал ижара тўлови ставкаси қўлланиладими?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 03.01.2025
«Компания норезидент билан товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича шартнома тузган. Норезидент ҳар ойда товар белгисидан фойдаланиш учун далолатномалар тақдим этади, шартнома бўйича тўлов йилда 1 марта амалга оширилади. 2023 йил учун кичик сумма ҳисобланган ва ҳамкор уни 2024 йил тўловлари билан бирга тўлашни ёзма равишда сўраган. Лекин хизмат кўрсатувчи банк энди 365 кун муддат ўтганлигини рўкач қилиб, 2023 йил учун тўловни ўтказишни рад этмоқда. Банк 2023 йил учун тўловни ўтказишни рад этиши асослими? Тўлов тўланмаганлиги учун судга мурожаат қилиши мумкин бўлган ҳамкор билан нима қилиш керак?» Вазиятни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Собир НУРБЕРДИЕВ тушунтирди: ...