«Корхона Испания резиденти (расмий дистрибьютор) бўлган хорижий компания билан Ўзбекистон ҳудудида дастурий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқини оддий (мутлақ бўлмаган) лицензия шартларида тақдим этиш бўйича лицензия шартномасини тузмоқчи. Дастурга эгалик ҳуқуқи Қозоғистон юридик шахсига тегишли. Испания компанияси ўз давлатининг резидентлик сертификатини тақдим этди. Ушбу вазиятда норезидент даромадларидан солиқ бўйича қандай оқибатлар юзага келади?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«II гуруҳ ногиронининг мулкида квартира ва дала ҳовли бор. У квартира (60 кв.м) учун мол-мулк солиғини тўлашда имтиёздан фойдаланади. II гуруҳ ногирони бунда дала ҳовли учун мол-мулк солиғини тўлаши керакми?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«2024 йил 1 октябрдан 1 МҲЭКМ 1 155 000 сўмга тенг. 2024 йил мартда биз ходимга фарзанд туғилиши муносабати билан моддий ёрдам бериб, ЖШДСдан имтиёз қўлладик. 4,22 МҲЭКМ у пайтда бошқа суммани ташкил этарди.
Агар кейинроқ МҲЭКМ ўзгарса, ушбу имтиёзни қўллашда ЖШДСнинг солиқ базаси қайта ҳисобланадими?»
Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Ишлаб чиқариш корхонасининг ҚҚС тўловчи гувоҳномаси 11.09.2024 йилдан тўхтатилди. Биз ишлашни давом эттираётган амалдаги шартнома мавжуд - хом ашё сотиб оламиз, маҳсулот жўнатамиз. Гувоҳнома фаол бўлмаган даврда ЭҲФ тақдим этиш ва кирувчи ЭҲФларни қабул қилиш мумкинми?»
Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Корхонанинг кўчмас мулкини инвентаризация қилиш жараёнида кадастр органи ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни (донни сақлаш учун бункерлар) аниқлади. Бу объектлар муассисларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қурилган. Ҳозирги вақтда ушбу кўчмас мулкни кейинчалик кадастр органида рўйхатдан ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.
Ўзбошимчалик билан қурилган кўчмас мулк қонуний рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, унинг қийматини муассисларнинг ҳиссаси сифатида корхонанинг устав фондига киритиш мумкинми? Уларни муассисларнинг ҳиссаси сифатида кирим қилишда қандай солиқ оқибатлари (фойда солиғи ва ҚҚС бўйича) юзага келиши мумкин?»
Вазиятни «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ...
«Кичик корхона 2024 йил апрель ойида рўйхатдан ўтган, штатда 1 та ходим бор. Uzum market орқали товарлар сотади, бошқа даромадлари йўқ. Корхона «E-TIJORAT» сайтидаги электрон тижорат субъектларининг миллий реестрида рўйхатдан ўтмаган.
Корхона электрон тижорат субъекти сифатида 2% ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлаши мумкинми?»
Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Қозоғистон резиденти - юридик шахс бизга юкларни халқаро ташиш бўйича транспорт хизматлари кўрсатмоқда. Бундай вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади ва қандай ҳисоботларни тақдим этиш керак?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«Компания чет эл молия ташкилотидан тракторлар сотиб олиш учун кредит олди. Тракторлар (импорт) умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида келиб тушди. Бугунги кунга келиб, кредитнинг 1 миллион доллардаги миқдори ёпилган ва фоизлар тўланган. Кредитнинг қолган 500 минг доллар миқдоридаги қисмини тўлай олмаймиз, маблағ йўқ. Бошқа маҳаллий компания шу суммага тракторлар уларга ўтиши шарти билан келгусида кредитни ўзига қайта расмийлаштиришга тайёр. Кредитор бунга рози.
Бу ҳолатда Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ қандай турдаги шартномани тузиш мумкин? Бу операциялардан қандай солиқ оқибатлари (ҚҚС, фойда солиғи) юзага келади (асосий қарзнинг тўланган қисми ва фоизлари бўйича ва тўланмаган қисмининг қолдиғи бўйича)? Бу ерда СКнинг 244-моддаси 6-банди қўлланиладими?
Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ...
«Корхона – Кибер-парк резиденти, иш ҳақи солиқлари бўйича имтиёзларни қўллайди. Ходимлардан бири моддий ёрдам олади. Бу ҳолда уни тўлашда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлаш керакми?»
Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Корхона спиртли ичимликларни улгуржи ва чакана савдо орқали сотади. 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-313-сон қарорга кўра, 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб эски намунадаги акциз маркали маҳсулотлар белгиланган тартибда олиб қўйила бошланади. Бу муддатгача эски намунадаги акциз маркали товарларнинг бир қисми ҳали сотилмаган бўлади. Яроқлилик муддати ҳали ўтмаган, эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган спиртли ичимликларнинг қолган қисмини улгуржи-чакана савдода қандай ҳисобдан чиқариш мумкин?»
Саволга «Норма» экспертлари, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари Ольга БУСАРОВА ва Жорилло АБДУЛЛАЕВ жавоб берди: ...
«Компания «Тошкент» РФБда қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширади. Солиқ идораси ҚҚС бўйича ҳисоботда реализацияни акс эттиришни сўрамоқда. Компания қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича ЭҲФ тақдим этилмаслигини, савдо қоидаларига кўра харидор ва сотувчи бир-бирини кўрмаслигини тушунтирмоқда. Шунингдек, бу операциялар қонунчиликка мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган ва махфий хусусиятга эга. Аммо солиқ инспекторлари бу ҳолатни тушунмаяптилар ва тушунишни истамаяптилар, фақат «қандай қилиб ЭҲФ йўқ?» деб сўрашмоқда.
Махфийлик мезони ҳисоб-фактурани тақдим этмаслик учун асос бўла оладими? Агар ЭҲФ тақдим этилмаса, ҚҚС бўйича ҳисоботда реализацияни қандай акс эттириш керак?»
Вазиятни «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Шуҳрат ХУДОЙНАЗАРОВ тушунтириб берди: ...
«Корхона хорижий етказиб берувчидан синаш ва реклама учун умумий суммаси 1 600 юань бўлган учта қуёш панелини тўловсиз олди. Товарни олдик ва тўловсиз юк сифатида божхона расмийлаштирувини амалга оширдик. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш чоғида шартнома қийматидан бироз юқори бўлган юкнинг божхона қиймати суммасидан ҚҚС тўладик. 489-сон ВМҚга 2-иловага асосан бепул олинган мол-мулк учун ЭҲФ тақдим этишимиз керакми? ЭҲФда қайси қийматни кўрсатиш керак – божхона қийматиними ёки шартнома қийматиними?»
Вазиятни «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ...
«Корхонада Туркманистон фуқароси ишлайди. Ўзбекистонда фарзандлари таълим олаётганлиги учун унинг даромадларига нисбатан ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Агар бир неча нафар фарзандлари таълим олаётган бўлса, имтиёз қандай суммага нисбатан қўлланилади?»
Саволларга «Норма» эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ...
«Ходим ўз фарзандининг хусусий мактабда таълим олиши учун тўловни иш ҳақи ҳисобидан амалга оширади. Иш берувчи ЖШДС бўйича имтиёзни қўллайди. Ходимнинг иш ҳақи – 10 млн сўм, имтиёзли сумма – 3 млн сўм, ЖШДС солинадиган сумма – 7 млн сўм. Солиқ суммаси 0,84 млн сўмни ташкил этади. Ушбу мисолда ШЖБПҲга қандай суммани тўлаш керак?»
Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...