Қонунчиликдаги янгиликлар
Материал санаси 25.08.2023
2023 йил 22 августдан махсус Низомга солиқ тўловчиларни ихтиёрий тугатишда солиқларга доир хулоса беришга тааллуқли ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирди. 19.08.2023 йилдаги 400-сон ВМҚда назарда тутилган янгиликлар ўз ташкилотини ихтиёрий тугатаётган тадбиркорларнинг солиқ маслаҳатчилари билан ҳамкорлигини қандай ўзгартириши ва бунда нимани кўзда тутиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 17.08.2023
2022 йилнинг ноябрь ойида Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш тўғрисидаги Президентнинг ПФ-244-сон Фармони қабул қилинди. 14.08.2023 йилдаги 382-сон ВМҚ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Фармондаги янгиликлар билан мувофиқлаштирди. ... 

Материал санаси 14.08.2023
Давлат хизматлари марказлари тугатиш бўйича хизматларни кўрсатиш чоғида бошқа ваколатли давлат органлари билан мулоқот қилганда идоралараро ўзаро ҳамкорлик ахборот тизимларидан фаолроқ фойдаланади. Бу тадбиркорларни баъзи сарсонликлардан ҳалос қилади. Тафсилотлар 09.08.2023 йилдаги 348-сон ВМҚда. ... 

Материал санаси 11.08.2023
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Янги ставкалар 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради. Айрим тўловлар 2 баравардан ортиқ оширилади. ... 

Материал санаси 09.08.2023
Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2023 йилдаги “Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 332-сон Қарори қабул қилинди. ... 

Материал санаси 08.08.2023
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди (03.08.2023 йилдаги 331-сон ВМҚ). Агросубсидиялар аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Уларни олиш механизми – Buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 01.08.2023
Сафари туризмини ривожлантириш билан шуғулланувчи юридик шахслар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи ставкалари пасайтирилди. ... 

Материал санаси 01.08.2023
Март ойида Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом кучга кирди. Автомобилларни суғурталаш бўйича таклифлар мисолида Ўзбекистоннинг суғурта бозори бунга қандай мослашганлигини кўриб чиқамиз. ... 

Материал санаси 31.07.2023
Эртага янги ой бошланади, шу билан бирга қонунчиликка киритилган ўзгартиришларнинг янги пакети кучга киради. Buxgalter.uz асосий ўзгартиришлар бўйича шарҳни тақдим этади. Шундай қилиб, август ойида: ... 

Материал санаси 27.07.2023
2023 йил 1 августдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. Янги маркаларга ўтиш жараёни 26.07.2023 йилдаги 313-сон ВМҚ билан регламентланган. ... 

Материал санаси 27.07.2023
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (21.07.2023 йилдаги 305-сон ВМҚ). ... 

Материал санаси 17.07.2023
Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Тафсилотлар – Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июлдаги 287-сон қарорида. Эътиборингизни асосий жиҳатларга қаратамиз. ... 

Материал санаси 14.07.2023
Иш берувчи фақат ходимнинг ёзма розилигига асосан ва белгиланган ҳолларда меҳнатга “натура шакли”да ҳақ тўлашга ҳақлидир. Вазирлар Маҳкамаси 13.07.2023 йилдаги 286-сон қарори билан ушбу амалиётни регламентлади. ... 

Материал санаси 12.07.2023
“20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқароларни иш билан таъминлайдиган тадбиркорлар солиқ имтиёзлари ва преференцияларига эга бўлишди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли Низом тасдиқланди (07.07.2023 йилдаги 279-сон ВМҚга илова). ... 

Материал санаси 04.07.2023
Вазирлар Маҳкамаси ТИФ ТН 2009, 2201, 2202 кодлари билан “сув ва салқин ичимликлар” гуруҳи товарларини босқичма-босқич рақамли маркировкалашнинг янги муддатларини белгилади. Ўзгартиришлар 30.06.2023 йилдаги 269-сон ВМҚ билан киритилди. ... 

Материал санаси 03.07.2023
1 июлда қонунчиликка киритиладиган ўзгартиришларнинг навбатдаги пакети кучга киради. Buxgalter.uz уларнинг энг муҳимлари бўйича шарҳ тайёрлади. Шундай қилиб, 1 июлдан бошлаб: ... 

Материал санаси 20.06.2023
Якка тартибдаги тадбиркорлар ўз ходимлари учун (cавдо мажмуалари ва бозорларда фаолиятни амалга ошираётган ЯТТлардан ташқари) тўлаши лозим бўлган ҳар йилги ижтимоий солиқ микдори БҲМнинг 6 бараваридан БҲМнинг 1 бараваригача миқдорга камайтирилмоқда. Бу 16.06.2023 йилдаги ЎРҚ-847-сон Қонунда назарда тутилган. Шу ҳужжат билан “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга – ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш қисмида ўзгартиришлар киритилди. ... 

Материал санаси 19.06.2023
E-aktivдан ихтиёрий фойдаланиш тартиби 2024 йил 1 апрелга қадар узайтирилди. 14.06.2023 йилдаги ПҚ-192-сон қарордаги бошқа янгиликлар тўғрисида батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 19.06.2023
Уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатганлик учун давлат божи БҲМнинг 25 000 баравари миқдорида белгиланди. Бу 14.06.2023 йилдаги ЎРҚ-846-сон Қонунда назарда тутилган. Ушбу соҳада лицензиялар олиш учун айрим бошқа божлар 2 баравар камайтирилди, бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 13.06.2023
2023 йил 12 июнда янги имтиёзлар тасдиқланди: 1) Қорақалпоғистон тадбиркорлари учун (ЎРҚ-845-сон Қонун) ва 2) “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари учун (ПФ-91-сон Фармон). Тафсилотларни norma.uz портали келтириб ўтади: ...