Солиқ ҳисоби
Материал санаси 05.05.2025
«Корхона балансида 2016 йил августида 12 млрд сўмга сотиб олинган дам олиш зонаси мавжуд. Ҳисобланган амортизацияни ҳисобга олган ҳолда унинг қолдиқ баланс қиймати 7 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу мажмуани 39 млрд сўмга сотиш бўйича шартнома тузиш режалаштирилмоқда. Корхона – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси». Айланмадан олинадиган солиқ тўловчисининг 1 млрд сўмдан ортиқ суммага мулкни сотишда қандай солиқ мажбуриятлари пайдо бўлишини обуначи илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 23.04.2025
«Ташкилот - автомобилларни дилерлар орқали сотиш бўйича дистрибьютор ҳисобланади. Шартномага кўра, дилер жисмоний шахсга сотилган автомобилнинг кафолат бўйича сервис хизматларини (эҳтиёт қисмларни алмаштириш) кўрсатади. Бу хизмат учун дистрибьютор дилерга сервис учун сарфланган харажатлар суммасини ўтказади, унга эса ўз навбатида бу сумма фоизлари билан бирга автомобиль ишлаб чиқарувчиси (Хитой) томонидан қопланади. Бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши керак ва қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 17.04.2025
«Доимий муассаса (ДМ) Ўзбекистонда рўйхатга олинган, бош офис Россия Федерациясида жойлашган. Бош офис томонидан ДМга молиялаштириш амалга оширилганда, бош офис олдида қарздорлик юзага келадими? Агар молиялаштириш хорижий валютада, шу жумладан – ДМнинг умумий харажатларини қоплаш учун амалга оширилса, бунда валюта (курсга оид) фарқи юзага келадими?» Обуначимиз илтимосига кўра саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 11.04.2025
«14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга мувофиқ қўшимча ҳисобварақ-фактура 1 йил давомида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса - кафолат муддати доирасида расмийлаштирилади. Агар бу муддатлар ўтиб кетган бўлса ва етказиб берувчи роуминг операторлари орқали техник жиҳатдан қўшимча ЭҲФ (манфий) юбора олмаса, ТМБни етказиб берувчига қайтаришни қандай расмийлаштириш мумкин? Ташкилотлар етказиб берувчига стандарт ЭҲФ жўнатиши мумкинми, улар қабул қилинган шартномани кўрсатиб? «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонундан келиб чиқиб ва «иқтисодий моҳиятнинг шаклдан устунлиги» тамойилига таяниб, бизнинг ҳолатда ТМБни қайтаришни стандарт ЭҲФ билан расмийлаштириш мумкин деб ҳисоблаймиз». Бухгалтер бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида обуначининг илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 08.04.2025
«Технопарк резиденти бўлган корхона фоизсиз қарз олди. Шунингдек, қарз берувчи бу қарзни беғараз берилган деб тан олди. Фойда солиғи солинадиган объект юзага келадими?» Buxgalter Pro обуначиси илтимоси бўйича саволни «Норма» мутахассиси, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 07.04.2025
«Транспорт логистика компанияси халқаро юк ташишлар билан шуғулланади, хорижий суғурта компаниялари билан шартномалар тузди. Масалан, мазкур шартномалар орастида юридик шахсларнинг ер усти транспорт воситаларини ихтиёрий суғурталаш бўйича АСОБА суғуртаси (яъни бизнинг автомашиналаримизни) ёки транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш - АСКО (яъни ҳайдовчиларимиз жавобгарлиги) мавжуд. Хизматлар суғурта полиси санаси ёки унинг учун олдиндан тўлов санаси билан кирим қилиниши керакми? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Ушбу хизматлар ҚҚС солиш объекти ҳисобланадими?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтиш берди: ... 

Материал санаси 02.04.2025
«Кўчмас мулк объектини бузиш учун бизга компенсация ажратилди. Компания умумбелгиланган солиқ солиш тизимида. Компенсация олиш қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқаради?» Саволга «Норма» экспертлари, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари Дилором САИДОВА ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 11.03.2025
«ҚҚС тўловчи корхона супермаркетни реклама қилиш мақсадида автомобиль ютуқли ўйинини ўтказмоқда. Бунда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади? Давлат органларида рўйхатдан ўтказиш керакми?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 06.03.2025
«Корхона Россия фуқароси билан консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳақида шартнома тузди. Бу фуқаро ўз мамлакатида якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган. У Ўзбекистонда ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтмаган ва исталган 12 ойлик давр мобайнида республикада 183 кундан ортиқ яшамаган. Бундай ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитаси Халқаро солиқ солишни маъмурлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Рано АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 04.03.2025
«СК 243-моддаси 1-қисми 16-1-бандига асосан бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уй бошқарувчилари томонидан кўрсатиладиган (бажариладиган) умумий мулкни бошқариш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича хизматлар (ишлар) ҚҚСдан озод қилинади. ҚҚСдан озод қилиш кўп квартирали уйнинг биринчи қаватларидаги тижорат нотурар жойларига ва ертўла хоналаридаги автотураргоҳ жойларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматларига ҳам тегишлими?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 03.03.2025
«Корхона хорижий корхонага маркетинг хизматларини реализация қилмоқда. Хизматларни экспорт қилишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА саволга жавоб берди: ... 

Материал санаси 26.02.2025
«Корхона БААда рўйхатга олинган юридик шахсга лицензия шартномаси бўйича хизматлар кўрсатмоқда. Лицензия шартномаси бўйича хизматларни экспорт қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 18.02.2025
«Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби тўлиқ ЭҲФ асосида тўлдирилади. Оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг минимал ставкалари ва шартномавий ижара тўлови ўртасидаги фарқ суммаси Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 0205-сатрида акс этиши учун бу суммага бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириш керак. Лекин биз қайси ЭҲФни расмийлаштириш кераклигини тушуна олмаяпмиз. Бошқа даромадлар учун ЭҲФ тегишли МХИКга эга эмас». Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 14.02.2025
«МЧЖ жисмоний шахсдан унинг МЧЖ устав фондидаги улушини номинал қиймати бўйича сотиб олди. СК 375-моддаси 4-бандига асосан жисмоний шахсда даромад юзага келмайди. Бу ҳолатда қандай имтиёзни қўллаш керак? Операцияни ЖШДС ҳисоб-китобида акс эттириш керакми?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 13.02.2025
«24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонунга 8-иловага мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар томонидан 2025 йилда Тошкентда нотурар жойни ижарага беришда белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаси – 45 000 сўм. Нотурар жойни ижарага беришдан олинган даромад бўйича солиқ 45 000 сўм ставкадан 2 коэффициентга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланадими? Яъни, 90 000 сўм энг кам ставкани хона майдонига кўпайтирган ҳолдами?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 13.02.2025
«Туман газ таъминоти ташкилоти ўтган йилдан бери ўзларининг ички қарорига асосланиб, ЭҲФ тақдим этмаяпти ва табиий газ истеъмолини cabinetaskug.hududgaz.uz ҳаволасидаги шахсий кабинетда ҳисобга олмоқда. Табиий газ айнан шу кабинетдаги электрон ҳисоботга мувофиқ етказиб берилмоқда. ЭҲФ бўлмагани сабабли биз бу харажатларни ҳисобга ололмаяпмиз. Бундай вазиятда табиий газ харажатларини қандай ҳисобга олиш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 06.02.2025
«Ўзбекистондаги меҳмонхона ўз меҳмонларини, шу жумладан Booking.com онлайн-бронлаш хизматларини кўрсатувчи агентлик орқали жойлаштиради. Booking.com сайти фойдаланувчилари меҳмонхона хоналарини бронлаш ва тўловни амалга ошириши мумкин. Booking.com гонорари бронлаш суммасининг маълум фоизини ташкил этади. Booking.com – Нидерландия резиденти, икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим мавжуд, аммо резидентлик сертификати йўқ. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 04.02.2025
«Корхона 1995 йилда Тошкентда матбаа корхонаси сифатида рўйхатдан ўтказилган, бошқа фаолият турлари йўқ. Ҳар 5 йилда АОКА -Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан (аввалги Матбуот ва ахборот агентлиги) нашриёт-матбаа фаолияти учун лицензия олиб келганмиз. Балансимизда барча зарур ускуналар мавжуд. Биз СК 483-м. 56-қ. бўйича фойда солиғи имтиёзини қўллашга ҳақлимизми? Агар ҳа бўлса, фойда солиғи ҳисоб-китобини шакллантиришда уни қўллаш имкониятини қандай олиш мумкин?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 30.01.2025
«Харидор жўнатилган товар учун тўловни амалга ошира олмайди, фақат уни қайтариши мумкин. Лекин жўнатув бир йилдан ортиқ вақт олдин бўлгани сабабли, биз товар қайтаришига ЭҲФ расмийлаштира олмаймиз. Ҳар иккала корхона ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари ҳисобланади». Харидор товарни бир йилдан ортиқ вақтдан сўнг қайтарганда ва товар қайтаришига ЭҲФ расмийлаштириб бўлмайдиган вазиятда нима қилиш мумкинлигини Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 29.01.2025
«Жисмоний шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ва меҳнат стажи ҳамда келажакда пенсия олиш учун йилига БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди. Ўзини ўзи банд қилган шахс ихтиёрий равишда БҲМнинг 1 бараваридан кўпроқ ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқига эгами? Агар шундай бўлса, бу ҳолда унинг пенсияси қандай ҳисобланади?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди. ...