«Чакана савдо корхонаси ЯТТ (якка тартибдаги тадбиркор ) шаклидаги чет эл компанияси билан импорт шартномасини тузди. У хизматлар кўрсатади, жисмоний шахс сифатидаги ўзининг резидентлик сертификатини тақдим этган. Бу ҳолда биз қандай солиқларни тўлаймиз?».
Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Норезидентнинг доимий муассасаси фойдага эга, бироқ йил давомида дивидендлар (соф фойда) тўламаган. СКнинг 347-моддасига асосан, соф фойда деганда жами даромад ва жорий солиқ даври (календарь йил) учун харажатлар ўртасидаги фарқ тушунилади.
Агар доимий муассаса йил давомида дивидендлар тўламаган бўлса, у соф фойдадан олинадиган солиқни йил якунлари бўйича ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши кераклигини тўғри тушуняпмизми?».
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«А» корхонаси ўзига тегишли бинони «Б» корхонасига меҳмонхона жойлаштириш учун ижарага беради. «Б»нинг асосий фаолият тури – меҳмонхона хизматлари, рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд, корхона ижарага олинган бино жойлашган манзил бўйича рўйхатдан ўтган.
Агар бинодан меҳмонхона сифатида фойдаланилса, «А» корхонаси 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорга асосан мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзни қўллашга ҳақлими?».
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗОМУДДИНОВА жавоб берди: ...
«Корхона транспорт-экспедиторлик фаолияти (воситачилик) билан шуғулланади. Қозоғистондаги худди шундай юридик шахс (воситачи) билан экспедиторлик бўйича импорт шартномасини туздик. У билан бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган бўлиб, унда Қозоғистон бюджетига тўланадиган ҚҚС ажратиб кўрсатилган. Резидентлик сертификати мавжуд.
Агар хизматларни етказиб берувчи ўз мамлакатида солиқ тўлаган бўлса, транспорт-экспедиторлик хизматларини импорт қилишда ҚҚС тўлаш керакми?».
Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«ҚҚС тўловчи бўлган корхона транспорт хизматларини кўрсатади, шунингдек автотранспортни ижарага беради. Ўзбекистонга Қозоғистон фуқароси бўлган таъсисчига тегишли махсус техника ва енгил автомобилларни олиб кириб, шартномалар бўйича ишларни бажариш учун фойдаланишни режалаштирмоқда.
Бу техникадан фойдаланган ҳолда бажарилган ишлар бўйича қандай солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш керак бўлади?».
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«Корхона ва Малайзия миллий корпорацияси ўртасида билим ва кўникмалар билан алмашиш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Корпорация ходимлари Ўзбекистонга келганда, корхона уларнинг йўл ва меҳмонхонада яшаш ҳақини тўлайди.
Биз қандай ҳужжатларни расмийлаштиришимиз керак? Солиқ оқибатлари юзага келадими?».
Саволларга buxgalter.uz учун махсус Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона таъсисчи билан фоизсиз қарз шартномасини тузди. Шартлар: корхона қарзни сўмда АҚШ долларига эквивалент бўлган суммада олади ва уни 18 ойдан сўнг бир тўлов билан сўмда сўндириш санасидаги МБнинг расмий курси бўйича АҚШ долларига эквивалент суммада қайтаради.
Бундай қарз шартномаси фоизсиз ва валюта шартномаси ҳисобланадими? Битимни қандай тўғри расмийлаштириш керак? 12 ойдан ортиқ муддатга тузилган бундай шартнома бўйича қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш лозим?».
Саволларга «Норма»нинг экспертлари Нурали НУРМУҲАМЕДОВ ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб бердилар: ...
«Корхонамиз Украинадаги завод билан тузилган импорт шартномаси асосида 25 та темир йўл вагонини импорт қилди. Энди биз бу вагонларнинг барчасини Қозоғистон Республикасидаги харидорга сотмоқчимиз. Бизда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Ўзбекистон норезиденти бўлган хорижий компания Ўзбекистонда доимий муассаса рўйхатдан ўтказди. Унинг буюртмачиси ишлар (хизматлар) учун чет эл валютасида тўғридан-тўғри доимий муассасанинг ҳисобрақамларига тўлайди. Доимий муассаса даврий равишда фойдани бош компания ҳисобрақамига ўтказишни режалаштирмоқда. Бунинг учун нима қилиш керак?»
Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитаси Солиқ солиш методологияси департаменти Халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Рано АЛИШАЕВА жавоб берди: ...
«Супермаркет харид қилинган товарларни етказиб берувчиларнинг ЭҲФларида кўрсатилган номлар ва МХИК бўйича кирим қилади. Чакана савдо корхонаси товарни балансга кирим қилиб, кейин уни сотганда, уларни корхонада қабул қилинган номлар бўйича, етказиб берувчиларнинг ЭҲФларида кўрсатилган номлар бўйича эмас, бошқа ном билан акс эттиришга ҳақлими?».
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗОМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«Корхона ўз ходимларини инглиз тили курсларида ўқитишни режалаштирмоқда. Бу корхона фаолияти учун зарур. Корхона ўқишнинг 100% тўловини амалга оширади, унинг 50% қийматини эса ходимларнинг ёзма аризаси асосида уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолади.
Бунинг қандай солиқ оқибатлари бор ва қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?»
Buxgalter.uz ўқувчилари учун махсус "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА саволни тушунтирди: ...
«Корхона (ижрочи) Россия компанияси (буюртмачи) билан экспорт хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузди. 328 минг рубль миқдорида 100 фоизлик олдиндан тўлов олинди. Лекин кейин буюртмачининг режалари ўзгарди. Шартномани бекор қилиш тўғрисида келишув имзоланди, унга кўра 316 минг рубль қайтарилиши керак, 12 минг рубль эса маъмурий харажатларни қоплаш сифатида ижрочида қолади. Бу ҳақда далолатнома имзоланган.
Кўрсатилган 12 минг рубль бўйича қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади? Бу суммага бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш керакми?»
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«ҚҚС тўловчи корхона 626-сонли ВМҚга мувофиқ аутсорсинг асосида давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланади. Овқат тайёрлаш хизматлари учун корхонанинг барча харажатларига (солиқлар, ходимлар иш ҳақи, транспорт хизматлари, жиҳозларни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда бошқалар) 20% гача устама белгиланган. Корхона 20% гача устама белгилаганда 12% ҚҚС билан ЭҲФ шакллантиради».
Корхона давлат мактабгача таълим ташкилотларида овқатланиш қийматига устамани тўғри белгилаётганини buxgalter.uz учун махсус Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди: ...
«ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона маиший техникани бўлиб-бўлиб сотмоқда. Шартномага кўра, харидор товар қийматини 12 ой давомида тўлайди, фоизлар ҳисобланмайди, пеня йўқ.
Жалб қилинган солиқ маслаҳатчилари фойда солиғи сотиш суммасидан эмас, балки тўлов суммасидан, яъни бўлиб-бўлиб тўлаш даврида солиққа тортилиши керак деб таъкидламоқдалар. Асос - 2-сонли БҲМС Мисолларининг 8-банди "Бўлиб-бўлиб сотиш, бунда товар қиймати бўлиб-бўлиб тўланади. Сотиш нархига тегишли даромад, фоизлар бундан мустасно, сотиш санасида тан олинади. Сотиш нархи олиниши керак бўлган қисмий тўловларни тахмин қилинган фоиз ставкаси бўйича дисконтлаш асосида аниқланади. Фоизлар эса киритилган фоиз ставкасини ҳисобга олувчи вақтга доир мутаносиблик асосида уларнинг олинишига қараб даромад сифатида тан олинади". Фойда солиғи товарни сотиш вақтида даромад суммасидан ёки тўлов келиб тушганда, яъни қарз тўланишидан ҳисобланадими?".
Вuxgalter.uz саволларига "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
"Шартнома асосида корхона қайта ишлашга берилган хом ашё сифатида бичимни олди. Ёнғин содир бўлганлиги сабабли бичимнинг бир қисми тўлиқ йўқ қилинди. Энди қайта ишлашга берувчи буни бичимни сотиш деб ҳисоблаб, ёниб кетган бичим қийматига ҚҚС билан ЭҲФ тақдим этмоқда. У қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига ҳавола қилмоқда. Лекин хом ашёни қайта ишловчига топширишда унинг қиймати буюртмачи балансидан чиқарилмайди. Демак, хом ашёга мулк ҳуқуқи ўтказилиши ва мос равишда ҚҚС солиш объекти (реализация бўйича айланма) юзага келмайди (СК 239-м.1-қ.1-б.). Бу шароитда буюртмачи қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишловчига қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юк хати бўйича топширади. Энди эса, бичим ёниб кетганда уни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тўлашни талаб қилмоқда. Лекин ёнғин бизнинг корхонамиз айби билан юзага келмаган, биз ҳам ёнғиндан жабрланганмиз. Ёнғинда айбдор аниқланмаган. Агар биз бу бичимни сотиб олингандек тўласак, у бизда амалда йўқ, ҳавони кирим қилишга тўғри келади. Нима қилиш керак?
Қайта ишлашга берувчига фақат 4-даражали мураккабликдаги ёнғин оқибатида бичимнинг йўқолганлиги тўғрисидаги далолатнома асосида бичим қийматини тўлаш мумкинми?"
Саволга "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
"Корхона давлат мулки объектини ижарага олди. Агар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат мулкини ижарага берса, бу мулкни ижарага бериш ваколатига эга бўлган орган солиқ агенти деб тан олинади (СК 256-м. 1-қ.). Солиқ базасини солиқ агенти ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови миқдорида, солиқни ҳисобга олган ҳолда аниқлайди.
Агар ҳокимият бизнинг корхонамизга ҳисоб-фактура тақдим этмаган бўлса, ҚҚС суммасини қандай ҳисобга олиш мумкин?"
Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...