«IT Park резиденти бўлган корхона блогерларни жалб қилиб, СММ орқали ўз дастурий таъминотини реклама қилмоқда. Уларнинг аксарияти ўз хизматларига тўлов иловаси орқали ҳақ тўлашни сўраяпти. Директор ўз банк картасидан тўлайди, биз эса «бизнесни ривожлантириш мақсадида» унинг харажатларини қоплашимиз керак. Бундай харажатларни қандай қилиб тўғри таснифлаш мумкин? Уларни қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш керак? Корхона ва ходим учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Buxgalter Proобуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди: ...
"Ташкилот бир неча ходимни ой охирида – 25-санада ишга қабул қилди. Шу ой учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини топширдик. Иш ҳақи штат жадвалига мувофиқ маошдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган, меҳнатга ҳақ тўлаш – вақтбай. Янги ишга қабул қилинган ходимларнинг иш ҳақи бир неча иш куни учун МҲТЭКМнинг 1 бараваридан паст бўлди. Лекин солиқ инспекцияси ходимлари бу ишчиларнинг ойлиги МҲТЭКМнинг 1 бараваридан кам бўлмаслигини талаб қилмоқда. ...
«Ходима 2023 йил 1 декабрдан бошлаб 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш таътилида бўлган. Сўнгра, 2025 йил 20 январдан у ишга чиқди ва жами 3 ой ишлагач, 2025 йил 16 апрелдан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди. Нафақани ҳисоблашда ўртача кунлик иш ҳақини ҳисоблаш усулини аниқлашда муаммо юзага келди. МК 257-моддаси 7-қисмини (тўлиқ ишланмаган ой) қўллаган ҳолда нафақа миқдори 77 млн сўмни ташкил этди. МК 257-моддаси 3-қисмини қўллаб, ўртача ойлик иш ҳақини 25,3 га бўлиш орқали ҳисоблаганда – нафақа миқдори 63 млн сўмни ташкил этади. Фарқ – сезиларли ва иш берувчи учун ўртача иш ҳақини тўғри аниқлаш муҳим.
Агар ходима тўлиқ йил ишламаган бўлса ва ҳисоб-китоб даврида тўлиқ ишланмаган ой мавжуд бўлса, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблаш учун ўртача кунлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак?»
Обуначининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ...