Янгиликлар
01.06.26
Президентнинг 2026 йил 26 майдаги «Кичик бизнес субъектларининг ўсиши учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПФ-100-сон Фармони бизнес учун глобал енгилликларни жорий этади.
Фармонда 6 фоизлик ставкада ҚҚС, тўловчи гувоҳномасини тўхтатиб туришни бекор қилиш, умумий овқатланиш шохобчаларига алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотишга рухсат бериш, товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда ҚҚСга мажбурий ўтишни бекор қилиш кўзда тутилган...
Buxgalter.uz сайтида Фармоннинг асосий янгиликларини кўриб чиқамиз:
01.06.26
Календарь йилнинг деярли ярмини ўтказдик: навбатда – июнь...
Солиқ фронтининг барча жангчиларига ёрдам тариқасида бош бухгалтернинг ойлик режасини тақдим этамиз. Унда барча маълумотлар – саналар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар ва маслаҳатлар келтирилган:
26.05.26
26 майдан бошлаб тўловларни расмийлаштиришда фақат янги тўлов мақсади кодларидан фойдаланиш керак – бу байрамолди сўнгги иш куни учун яхши хабар эмас. Тўлов топшириқномаларини сўмда расмийлаштириш бўйича мажбурий талаблар жорий этилиши муносабати билан кодлар маълумотномаси янгиланди.
Янги қоидаларга кўра энди «Тўлов тафсилотлари»да нималарни кўрсатиш кераклигини бизнинг шарҳимизда ўқинг:
26.05.26
2026 йил 1 июндан ўзбекистонликларни электр энергияси ва газ тарифларининг оширилиши, айрим тартиб-таомилларнинг соддалаштирилиши, айрим талабларнинг қатъийлаштирилиши, айрим имтиёзлар, давлат хизматчиларининг «муайян лавозимларда коррупцияга мойиллиги» бўйича профилактик диагностика ва бошқа шунга ўхшаш одатий янгиликлар кутмоқда.
Қайси янгиликлар айнан сизга тааллуқли эканлигини бизнинг шарҳимизда аниқлашингиз мумкин:
25.05.26
Президентнинг 19.05.2026 йилдаги ПФ-95-сон Фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан бошлаб солиқ тўловчининг текширувдан олдинги таҳлил давомида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган ҳисобот ёки асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
Бунда текширишдан олдинги таҳлилнинг ўзи сақланиб қолади, лекин унинг моҳияти тубдан ўзгаради.
Buxgalter.uz илтимосига кўра, солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА, бухгалтерия компаниялари раҳбарлари Александра ТОЛМАЧЕВА, Нигора САИПОВА ўзгаришларга изоҳ бердилар. Изоҳлар бўлимида муҳокамага қўшилинг:
22.05.26
ҚҲТБТда 5 июнга қадар Вазирлар Маҳкамасининг юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинади.
Ҳужжат учта кўрсаткични – реализациядан олинган жами даромаднинг солиқ имтиёзи суммасидан ошган суммасини, йилнинг барча ойлари учун иш ҳақи МҲТЭКМнинг 2 бараваридан кам бўлган ходимларнинг умумий сонини ва ходимларнинг ўртача йиллик сонини ҳисоблаш қоидаларини ўз ичига олади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
22.05.26
2027 йил 1 мартга қадар қайта ишланган тайёр маҳсулотларни эркин муомалага чиқаришда товарларнинг божхона қийматини аниқлаш ва божхона тўловларини ҳисоблашнинг янги тартиби тажриба тариқасида амал қилади. Бу хусусда – 21.05.2026 йилдаги 266-сон ВМҚ қабул қилинди.
Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида:
21.05.26
Эҳтиёт бўлинг: электрон тизимларнинг техник ёрдам кўрсатиш каналларида фирибгарлар ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин! Мана яққол бир мисол: Paynet Холис тўлов тизими фойдаланувчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳисоботларида 2026 йил 1 майдан бошлаб ушбу тизим орқали қабул қилинган чеклар акс этмай қолган. Унинг бухгалтери муаммо сабабини тушунтириш ва уни ҳал қилишда ёрдам сўраб тизимнинг расмий Телеграм-каналига мурожаат қилган. У билан дарҳол «сохта ходимлар» боғланган, қизиғи, улар фойдаланувчининг ҳамёнлари ва аккаунтлари ҳақидаги ички маълумотларга эга бўлган. Натижа – ЯТТ ҳисобварағидан пул йўқолган…
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
21.05.26
Вазирлар Маҳкамасининг 255-сон қарори билан Ер участкасини ижарага бериш шартномасини янги муддатга узайтириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди ва 19 майдан кучга кирди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
21.05.26
19.05.2026 йилдаги 258-сон ВМҚнинг 1-бандига мувофиқ, сув ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчилар учун электрон ҳисобварақ-фактураларда маркировкалаш кодларини мажбурий акс эттиришнинг бошланиш санаси 2027 йил 1 апрелга кўчирилмоқда.
Шу муносабат билан бир қатор саволлар туғилмоқда, хусусан – бундай шароитларда чакана ва улгуржи савдо корхоналари маркировка кодлари билан қандай ишлайди?
20.05.26
Май ойининг сўнгги 5 куни барчамиз учун узоқ дам олиш кунлари эканлигини эслаймиз, шундай эмасми?
Бир томондан – бу катта қувонч, бошқа томондан – ойнинг сўнгги кунларида одатий ишимизга таъсир қиладиган кичик ноқулайлик. Масалан, «банк-мижоз» ҳам бу кунларда «дам олади» шуни унутмайлик...
Buxgalter.uz сайтида байрам арафасидаги кичик эслатма:
20.05.26
2026 йил 1 июлдан солиқ тўловчилар учун текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
Ушбу ва бошқа таъсирчан чора-тадбирлар (шу жумладан янги проактив ҳисоботлар тўплами) Президентнинг «Солиқ органлари фаолиятини институционал такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-95-сон Фармонида кўзда тутилган.
ПФ-95-сон Фармон бўйича асосий янгиликлар – buxgalter.uz шарҳида:
19.05.26
СКнинг 248-моддаси 4-қисмига кўра, агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли. Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқ эканлиги ва солиқ солишдан бўйин товлашга қаратилмаганлигини асослаб берган ҳолда низолашишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 йилдаги 253-сон қарори билан кўчмас мулк объектлари ва ёғочдан тайёрланган қурилиш материаллари учун товарларнинг бозор нархини ва унинг асосида солиқ базасини аниқлаш тартиби белгиланган (19.05.2026 й.).
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
19.05.26
Заргарлик саноати учун олиб киришда божхона божидан озод қилинадиган асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи ва сарфлаш материаллари рўйхати тасдиқланди. Рўйхатда 31 та позиция (34 та ТИФ ТН коди) мавжуд.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
15.05.26
Солиқ қўмитаси юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар энди солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича илгари берилган мурожаатларни масофадан туриб рад этишлари мумкинлигини маълум қилди:
15.05.26
2026 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда барча тоифадаги истеъмолчилар учун ёқилғи-энергетика ресурсларига янги тарифлар жорий этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2026 йилдаги 243-сон қарорида таъкидланган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
15.05.26
2026 йил 1 майдан 2030 йил 31 декабрга қадар жисмоний шахслар томонидан электромобилларни қувватлантириш станцияларида истеъмол қилинган 1 кВт/соат электр энергияси қийматининг 300 сўмдан ортиқ қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланиши мумкин.
«Электромобилларни зарядлаш инфратузилмасини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги НҲҲ лойиҳаси 17 майга қадар ҚҲТБТда муҳокама қилинади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
14.05.26
28 майга қадар ҚҲТБТда «Молиявий санкциялар тўғрисида»ги янги қонун лойиҳаси муҳокама қилинади. У юридик шахслар фаолиятида норматив ҳужжатларни бузганлик учун молиявий жарималар миқдори, уларни қўллаш тартиби ва шартларини белгилайди.
Жарималар фақат бир вақтнинг ўзида 8 та шарт мавжуд бўлганда ва юридик шахснинг молиявий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда қўлланилади. Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:
14.05.26
Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2026 йилдаги 234-сон қарори билан турли соҳа корхоналари учун мажбурий экологик экспертиза хизматларининг давомийлиги ва нархи белгиланди.
Ҳужжат 14 августдан кучга киради. Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:
13.05.26
Статистика ҳисоботлари рўйхатингизни текширинг: баъзи корхоналарда 15 май жума куни 12 korxona шакли бўйича ҳисобот муддатлари тугайди.
У бўйича ҳисоботни ким ва қандай топшириши ҳақида buxgalter.uz шарҳида: