21 май куни Тошкентда Ўзбекистон молия мутахассисларининг II Республика форуми бўлиб ўтди. Унда тўртта муҳим масала – МҲМСга ўтиш, бухгалтерларни миллий сертификатлаш, бухгалтерлар ва молиявий менежерлар учун касбий стандартлар, исломий молия учун кадрлар масаласи муҳокама қилинди.
Муҳокама натижалари, ваъда қилинганидек, buxgalter.uz сайтидаги шарҳимизда: ...
26 майдан бошлаб тўловларни расмийлаштиришда фақат янги тўлов мақсади кодларидан фойдаланиш керак – бу байрамолди сўнгги иш куни учун яхши хабар эмас. Тўлов топшириқномаларини сўмда расмийлаштириш бўйича мажбурий талаблар жорий этилиши муносабати билан кодлар маълумотномаси янгиланди.
Янги қоидаларга кўра энди «Тўлов тафсилотлари»да нималарни кўрсатиш кераклигини бизнинг шарҳимизда ўқинг: ...
Эҳтиёт бўлинг: электрон тизимларнинг техник ёрдам кўрсатиш каналларида фирибгарлар ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин! Мана яққол бир мисол: Paynet Холис тўлов тизими фойдаланувчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳисоботларида 2026 йил 1 майдан бошлаб ушбу тизим орқали қабул қилинган чеклар акс этмай қолган. Унинг бухгалтери муаммо сабабини тушунтириш ва уни ҳал қилишда ёрдам сўраб тизимнинг расмий Телеграм-каналига мурожаат қилган. У билан дарҳол «сохта ходимлар» боғланган, қизиғи, улар фойдаланувчининг ҳамёнлари ва аккаунтлари ҳақидаги ички маълумотларга эга бўлган. Натижа – ЯТТ ҳисобварағидан пул йўқолган…
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...
Май ойининг сўнгги 5 куни барчамиз учун узоқ дам олиш кунлари эканлигини эслаймиз, шундай эмасми?
Бир томондан – бу катта қувонч, бошқа томондан – ойнинг сўнгги кунларида одатий ишимизга таъсир қиладиган кичик ноқулайлик. Масалан, «банк-мижоз» ҳам бу кунларда «дам олади» шуни унутмайлик...
Buxgalter.uz сайтида байрам арафасидаги кичик эслатма: ...
Солиқ қўмитаси юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар энди солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича илгари берилган мурожаатларни масофадан туриб рад этишлари мумкинлигини маълум қилди: ...
Статистика ҳисоботлари рўйхатингизни текширинг: баъзи корхоналарда 15 май жума куни 12 korxona шакли бўйича ҳисобот муддатлари тугайди.
У бўйича ҳисоботни ким ва қандай топшириши ҳақида buxgalter.uz шарҳида: ...
Аввалроқ 2026 йил 1 июлдан бошлаб фойдаланиш мумкин бўлмайдиган қурилиш материалларининг умумий номларига эга 200 та МХИК кодлари ҳақида хабар берилган эди. Энди бу рўйхат 423 тага етди.
Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида: ...
IT-Park резиденти бўлган компания 10 млрд сўмдан ортиқ суммага электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этишда чекловга дуч келди. ЭҲФ оператори (Didox) маълумотларига кўра, бунинг учун олдиндан my3.soliq.uz портали орқали ариза топшириш керак, бироқ порталда тегишли бўлим мавжуд эмас. 10 млрд сўмдан ортиқ суммага ЭҲФ тақдим этиш учун my3.soliq.uz порталининг қайси бўлими орқали ариза берилади?
Buxgalter.uz «Янги технологиялар» ИАМдаги вазиятга аниқлик киритди: ...
Мана, ТХКМ ва онлайн-НКТ реестрларидан «дастлабки қалдирғочлар учиб кетди»... «Uzkass-85» онлайн-НКМ ва «Bestpos» МЧЖ қонунчиликда белгиланган талабларга мос келмаганлиги учун (943-сон ВМҚга ҳавола қилинган ҳолда) реестрдан чиқарилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Бундай кассани солиқ органларида ҳисобдан чиқариш керакми, деган саволга бизнинг илтимосимизга биноан «GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ жавоб берди: ...
Бу масалада 2026 йилда кутилмаган ҳолатлар бўлмаслиги керак: Хотира ва қадрлаш кунида «беш кунлик» иш ҳафтасидагилар кетма-кет 3 кун, «олти кунлик»лар – 2 кун дам олади. Қурбон ҳайитида эса барчамизни узоқ кутилган – кетма-кет 5 кун дам олиш кунлари кутмоқда!
Батафсил – buxgalter.uz сайтида: ...
Бугунги кунда бухгалтерлар учун тўртта стандарт амал қилмоқда. Уларни бир-биридан мустақил равишда Бандлик вазирлиги (4–7-даражалар), Марказий банк (5–8-даражалар), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ғалати туюлса-да, Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси (Ўрмон хўжалиги ва яшил зоналарни кенгайтириш агентлиги) ишлаб чиққан. Улардан учтаси – тармоқ стандартлари бўлиб, муайян идора учун ёзилган ва малака секторлар ўртасида ўтмайди.
Ушбу тарқоқ стандартлар сифатли таълим стандартлари ва ўқув дастурларини, малака ошириш дастурларига ҳамда малакани мустақил баҳолашга қўйиладиган талабларни шакллантириш учун етарли эмас.
Президентнинг ПҚ-345-сон қарорига мувофиқ 2026 йил якунига қадар янги касбий стандартлар ишлаб чиқилади. Ҳатто уларнинг лойиҳалари аллақачон мавжуд – сиз уларни кўздан кечиришингиз ва ўз таклифларингизни киритишингиз мумкин: ...
2026 йил 20 апрелдан бошлаб «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимида сотиб олиш (18-тур) ва сотиш (19-тур) шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек ушбу операцияларни амалга ошириш имконияти яратилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
ПФ-246-сон Фармон бўйича чекловларга тушадиган МХИКлар рўйхатини жойлаштирганимизда у регулятор томонидан ўзгартирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эдик.
Шундай қилиб, бу аллақачон содир бўлмоқда: 11199008003000001 «Туристик (меҳмонхона) йиғими» 10801002002000000 «Нодавлат мактабгача таълим хизматлари» ва бошқа баъзи МХИКлар «давлат хизматлари учун тўловлар» сифатида нақд пулга сотишда чекловлар киритилган рўйхатдан чиқарилди. Шу билан бирга, улар «25 млн сўмдан қиммат эмас» мезони бўйича чеклов остида қолади.
Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу маълумотга «GAROV TARAQQIYOT НКМ» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ изоҳ берди: ...
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларда яна муаммо... Бу муаммога энг эҳтиёткор тадбиркорлар дуч келдилар – улар харидорлар ва мижозлардан ягона банк QR-коди орқали тўловларни қабул қилишда, фискал маълумотларнинг такрорланишидан қўрқиб, бундай савдолар бўйича онлайн-НКМ чекларини урмаганлар.
Маълумотлар ҳисоботга тушмаётганлиги фақат ой якунларини сарҳисоб қилишда маълум бўлди. Баъзи савдо шохобчалари эса маркировкаланган товарларни шундай сотишган...
Вазиятга buxgalter.uz илтимосига кўра «GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ муассиси Владимир ГИБЕЛЬ изоҳ берди: ...
2026 йил 10 апрелга келиб Солиқ қўмитаси «E-ijara» тизимида қатор янгиланишларни амалга оширди. Хусусан, идора ер участкаларига нисбатан минимал ставкаларни қўллашни бекор қилди, антенна-мачта қурилмалари учун ижарани рўйхатдан ўтказишни соддалаштирди, солиқни ҳудудлар бўйича тақсимлаш масаласини маълум даражада ҳал этди.
Батафсил маълумотлар – buxgalter.uz сайтида: ...
Tasnif.soliq.uz портали 1 июлдан бошлаб қурилиш материалларининг умумий номларига эга бўлган 200 та МХИКдан фойдаланишга чекловлар жорий этилишини маълум қилди.
Батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ...
Апрель ойининг охирида АCCА талабалар, аъзоликка номзодлар, амалдаги аъзолар ва ҳамкорлар учун янгиланган MyACCA порталини ишга туширади. Янги платформага ўтиш муносабати билан барча ACCA тизимлари 2026 йил 17 апрелдан 29 апрелгача ишламайди.
Buxgalter.uz асосий саналар ва вақтинчалик ўчиришдан олдин бажарилиши керак бўлган ҳаракатларга аниқлик киритди. ...
Солиқ қўмитаси 25 февраль куни бўлиб ўтган йиғилиш якунлари бўйича Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан тайёрланган 16 та савол ва таклифларга жавоб берди. У проактив тартибда ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тўлдириш ва тақдим этиш муаммоларига бағишланди.
Хусусан, хорижлик шифокорлар учун ЖШДС бўйича имтиёз ва текин фойдаланиш шартномалари бўйича даромадларни солиққа тортиш билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилди. Гапни чўзмай, дарҳол мақсадга ўтамиз: ...