Энди кўрсатилган хизматлар экспорти ёки импорти тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда киритилган бўлиши керак. Илгари бир кунлик муддат белгиланган эди.
Ушбу ўзгартириш Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш ва уни назорат қилиш тартиби тўғрисида низомда нимани ўзгартириши ва янги нормани инобатга олган ҳолда қандай ишлаш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-Audit” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА гапириб берди: ...
Барча давлат мулки объектларини савдога чиқариш, аукционлар ва уларнинг натижалари тўғрисида ахборот жойлаштириладиган Портал яратилади. Ушбу тизим солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинади.
ВМнинг Портални ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги 2023 йил 28 октябрдаги 572-сон қарори қабул қилинди. ...
Онлайн-НКТнинг сотиш чекларида йўл қўйилган техник хатоларни тузатиш мумкин бўлган муддат ўзгартирилди. У 10 кунга – сотиш чеки шакллантирилган ой учун ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини топшириш санасига қадар узайтирилди.
Чекларни тузатишда эса алоҳида ҳолларда солиқ базасига тузатиш киритиш учун СКнинг 257-моддасида белгиланган муддатларга риоя қилинади.
Ўзгартиришлар ВМнинг 18.10.2023 йилдаги 548-сон қарори билан киритилди. ...
Навбатдаги ўзгаришлар тўплами янги ой бошланиши билан кучга киради. Тадбиркорлар учун энг муҳим янгиликларни биз buxgalter.uz тўпламида санаб ўтдик. ...
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналарни олиб кириш ҚҚС ва божхона тўловларидан озод қилинади. Ушбу рўйхат 19.09.2023 йилдаги 482-сонли ВМҚ билан тўлдирилди. ...
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да (04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарор) тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган. Улар жумласида маблағлари етарли бўлмаганлар учун кредитларни сўндиришнинг янги тартибини жорий этиш, имтиёзли кредитларнинг ҳар хил турлари мавжуд. Демак, бизнес қандай қўллаб-қувватланиши ҳақида – бизнинг шарҳимизда. ...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди. Унда солиқ органларининг тадбиркорлар билан ҳамкорлигига алоҳида эътибор берилган. Белгиланган вазифалардан кўпи амалга оширилмоқда ва тадбиркорлар ушбу ишнинг натижасини кўришмоқда. ...
2022 йилнинг ноябрь ойида Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш тўғрисидаги Президентнинг ПФ-244-сон Фармони қабул қилинди. 14.08.2023 йилдаги 382-сон ВМҚ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Фармондаги янгиликлар билан мувофиқлаштирди. ...
Давлат хизматлари марказлари тугатиш бўйича хизматларни кўрсатиш чоғида бошқа ваколатли давлат органлари билан мулоқот қилганда идоралараро ўзаро ҳамкорлик ахборот тизимларидан фаолроқ фойдаланади. Бу тадбиркорларни баъзи сарсонликлардан ҳалос қилади. Тафсилотлар 09.08.2023 йилдаги 348-сон ВМҚда. ...
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди (03.08.2023 йилдаги 331-сон ВМҚ). Агросубсидиялар аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Уларни олиш механизми – Buxgalter.uz шарҳида. ...