Бухгалтерия ҳисоби
Материал санаси 06.02.2025
Тавсияда: – асосий воситалар балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинган ҳолатлар; – балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган асосий воситаларни ҳужжатлаштириш; – балансдан ташқари счётларда асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби. ... 

Материал санаси 25.04.2025
«Ташкилот рецепт асосида бериладиган дори воситаларини импорт қилади. Етказиб бериш шарти CPT – Тошкент. Товарни етказиб бериш жойи – Нижний Новгород. Товарга мулк ҳуқуқи товарни биринчи ташувчига топшириш пайтида ўтади. Контракт шартларига ва ФК 185–186-моддаларига, 4-сон ва 22-сон БҲМСга кўра, импорт ТМЗларни харидорга мулк ҳуқуқи ўтган санада ҳисобга олиш керак. Бироқ 26.10.2022 йилдаги ПҚ-411-сонли қарорда импорт бўйича базавий (сотиб олиш) қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланиши кўрсатилган: Қ = Шқ + Б + Бх, бунда Кс – импорт қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг божхона юк декларацияси тўлдирилган санадаги Марказий банкнинг курсидан келиб чиқиб белгиланган шартномавий қиймати. Импорт қилинаётган дори воситаларини қайси санада ҳисобга олиш керак? БЮД санасида (айнан қайси БЮД), контракт шартларини ҳисобга олмаган ҳолдами? Ёки жўнатиш ҳужжатларига мувофиқ мулк ҳуқуқи ўтган санадами?» Обуначи илтимосига кўра, саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 25.04.2025
«Февраль ойида хорижий ҳамкорга товар учун 6 168 евро миқдорида (курс – 13 507,50 сўм) бўнак тўладик. Март ойида яна 6 168 евро ўтказдик, курс 14 044,41 сўм. Жами бўнак (100%) 12 336 еврони ташкил этди. Товарни апрель ойида 12 336 евро суммасида (курс 14 779,40 сўм) олдик. Агар бўнак қисмларга бўлиб – икки транш билан тўланган бўлса, импорт товарни қандай қилиб (қайси валюта курсида) тўғри кирим қилиш керак?» Обуначи илтимосига кўра саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 21.04.2025
«Ҳали бир йил ишламаган ходим касаллик таътилига чиқди. Янги ходимга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қандай тўлаш керак?» Обуначининг илтимосига кўра, «Норма» кадрлар хизмати раҳбари, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Валерия ЛЯНДРЕС саволларга жавоб берди: ... 

Материал санаси 18.04.2025
«Компания ўзининг АВни реализация қилиб, тугатиш жараёнини бошлашни режалаштирмоқда. Таъсисчилар орасида норезидент-жисмоний шахс бор. Хорижий иштирокчининг улуши билан қандай иш тутиш керак? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter.uz илтимосига кўра, саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 15.04.2025
«Ходим ўз иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бошқа тўловларни олиш учун ишончли шахсни ваколатли қилиш ҳуқуқига эга ФК 137-м. Ходим ўз иш ҳақини онасининг пластик картасига тўлаш ҳақида ариза ёзган ва нотариал тасдиқсиз ишончнома тузган. Иш берувчи ходимнинг иш ҳақини ишончнома ва ариза бўйича учинчи шахснинг пластик картасига тўлаши мумкинми?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Собир НУРБЕРДИЕВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 03.04.2025
«Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш доирасида ташкилот кўплаб кўчатлар экади. Уларни ҳисобга олишда биз муаммоларга дуч келмоқдамиз, агар дарахт кўчатлари тутмаган бўлса, уларни қандай ҳисобдан чиқаришни билмаймиз. Шунингдек, уларни АВ таркибига киритиш ёки материаллар сифатида тан олишни ҳам билмаймиз». Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра, саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 28.02.2025
«Корхона маркетплейс орқали чакана савдода бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарларни сотади. Пуллар комиссион ҳақ чегирилган ҳолда келиб тушади. Комиссион ҳақ суммасига маркетплейс ЭҲФ тақдим этади. Бу қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 18.02.2025
«Етказиб берувчи бизга товар жўнатди. Унинг бошқа хорижий компания олдида қарзи бор. Биз ушбу учинчи шахсга тўловни амалга оширишимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, солиқ оқибатлари ва ҳужжатлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари қандай бўлиши ҳақида маълумот берсангиз?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 11.02.2025
«Ўзбекистонда янги хорижий ишлаб чиқариш компанияси иш бошлайди. Мамлакат ичида товаримизни сотиш экспортга жўнатиш деб ҳисобланадими? Бизнинг вазиятимизда солиққа тортишнинг қандай жиҳатларини билиш керак?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 27.01.2025
«Компания электромобиллар ва бошқа электр автомототранспорт воситаларини қувватлаш хизматларини кўрсатади. Тўловни воситачилик ташкилоти - тўлов тизимлари орқали тўловларни қабул қилиш (эквайринг) ташкилотчиси орқали олади. Бундай хизматни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттириш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 22.01.2025
«Корхона ходимни Қозоғистонга 5 кунлик хизмат сафарига юборди. Корхонада Хизмат сафарлари тўғрисида низом ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ ходимга кунига 50 АҚШ доллари миқдорида кундалик тўлов берилди. Қозоғистон Республикаси қонунчилигида белгиланган кундалик меъёрлар кунига 25 АҚШ долларини ташкил этади. Ходим хизмат сафари бўйича бўнак ҳисоботини ёпиш учун барча ҳужжатларни, шу жумладан кундалик харажатлар бўйича ҳужжатларни тақдим этди. Меъёрдан ортиқча кундалик тўловлар бўйича ходимнинг даромадини ва ижтимоий солиқ, ЖШДС, ШЖБПҲ ажратмаларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 17.01.2025
«Ташкилот хизмат кўрсатиш учун К-savdo тизими орқали 3 йил муддатга кўчма савдо жойларини сотиб олди. Ушбу жойларни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан ҳисобга олиш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари жавоб беришди: ... 

Материал санаси 04.01.2025
«Корхона металл юк контейнерини ижарага бермоқда. Ижара шартномасини E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми? Контейнер учун ижара тўловини ҳисоблашда 1 кв. м учун минимал ижара тўлови ставкаси қўлланиладими?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 24.12.2024
«Хизмат кўрсатувчи қандайдир сабабларга кўра ЭҲФни ўз вақтида тақдим этмади. Шунинг учун биз ўзимизнинг бирламчи ҳужжатимизни расмийлаштиришимиз керак. Булар қандай ҳужжатлар бўлиши керак?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 24.12.2024
«Корхона умумий овқатланиш хизматларини кўрсатади (кафе). Мy3.soliq.uz сайтида харид далолатномаларини расмийлаштириш мажбурийми? Агар "ҳа" бўлса, қайси санадан бошлаб? Шаклни тўлдиришда кимнинг ЖШШИРи керак? Агар сотувчиларнинг ЖШШИРи бўлса, харид ҳужжатида 50 тагача позиция мавжуд бўлган ҳолда, буни қандай амалга ошириш мумкин? Ахир гўштни бир сотувчидан, кўкатларни бошқасидан ва ҳоказо сотиб оламиз-ку?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 14.12.2024
«Ташкилотнинг бош бухгалтери ўриндошлик асосида ишлайди. Маоши – 4 млн сўм. Меҳнат шартномасида иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 20 соатдан ошмаслиги назарда тутилган. Меҳнат шартномасида ишланган ой учун иш ҳақи маошни иш вақти меъёрига бўлиш ва ҳақиқатда ишланган вақтга кўпайтириш йўли билан аниқланиши кўрсатилган. Бухгалтер ойлар бўйича турли вақт ишлайди. Ҳақиқатда ишланган вақт ойлар бўйича турлича бўлгани учун ҳисобланган иш ҳақи ҳам турлича чиқмоқда. Таътил пули (фойдаланилмаган таътил учун компенсация)ни ҳисоблаш учун ўриндош бухгалтернинг ўртача ойлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак? Ойлар бўйича иш ҳақи турлича бўлгани учун ўртача ойлик иш ҳақини белгиланган 4 млн сўмлик маошнинг 1/12 қисми сифатида аниқлаш мумкинми?» Саволга Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБОМУРАТОВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 04.12.2024
«Корхона қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиради, балансда иссиқхоналар (иншоотлар) бор. Амортизацияни йил давомида ҳисоблаймиз, лекин амалда фақат йилнинг 5-6 ойи – сентябрдан апрелгача ишлаймиз. Бизнинг ҳолатда маҳсулот таннархини оширмаслик учун амортизация ҳисоблашни қандай оптималлаштириш мумкин?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 03.12.2024
«А» корхонаси топшириш далолатномаси асосида ўз активларини «Б» корхонасига топширмоқда. «Б» корхонасининг бухгалтерия дастурида «А» корхонасидан пул маблағларининг келиб тушишини қандай акс эттириш керак? Бошқа тушумлар сифатидами?» Саволга «Норма»нинг эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 15.11.2024
«Ишлаб чиқариш корхонаси Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида (ЭСЗ) тайёр маҳсулотларни сотиш учун дўконни ижарага олиш шартномасини тузди. Савдодан тушум ҳам ўзбек сўмида, ҳам АҚШ долларида бўлади. Бунда ушбу ҳудудда касса аппаратини рўйхатдан ўтказишга ҳозирча рухсат берилмаган. Агар маҳсулотлар Ўзбекистоннинг божхона чегарасидан ўтмаса, бундай савдо экспортга тенглаштириладими? Савдо фаолиятини қандай олиб бориш керак? Солиқ ҳисоботида ҳисобга олиниши учун уни қандай акс эттириш керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал этиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...