Корхона ишчисининг ўгай отаси вафот этган. Ўгай ота ходимнинг онаси билан қайд этилган никоҳда бўлган, бироқ ходимнинг ўгай ота томонидан фарзандликка олиниши расмийлаштирилмаган. Бу ҳолда моддий ёрдамни СКнинг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаган ҳолда тўлаш мумкинми? Ота ходимнинг оила аъзоси ҳисобланадими? Агар ушбу имтиёзни қўллаш мумкин бўлмаса, ушбу тўловга ЖШДС солинмаслиги учун бошқа асос борми? Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди (ACCA DipIFR, CAP сертификатларига эга):

Компания йўловчи ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларини божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда олиб кирди ва уларни дастлабки ҳолатида реализация қилди. Харидорлар транспорт воситаларини мустақил равишда қайта жиҳозладилар ва конструктив ўзгаришларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказдилар. Божхона органлари ташкилотга АВ томонидан 19.11.2010 йилда 2156-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 57-1-бандига асосланиб, божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш тўғрисида талабнома тақдим этди. Агар автотранспорт воситаси реализация қилинганидан кейин учинчи шахслар томонидан конструкциясига ўзгартиришлар киритилган бўлса, импорт қилувчига божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш қонунийми? Ушбу вазият юзасидан Божхона қўмитаси қандай жавоб берди – buxgalter.uz сайтида ўқинг:

Ўзбекистонда аллақачон хорижий корхонага (МЧЖ) эга бўлган хорижий таъсисчи яна битта МЧЖни рўйхатдан ўтказишни режалаштирмоқда. Иккинчи корхонани ташкил этиш харажатларини биринчи корхона ҳисобидан тўлашни режалаштирмоқда. Бу вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Бундай харажатларни биринчи МЧЖнинг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин? Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:

Якка тартибдаги тадбиркорни тугатишимиз керак. Бизни доимий равишда бир идорадан бошқасига йўналтиришади: аввал «Ягона дарча»га, кейин солиқ идорасига. Охирги марта солиқ идорасида бизга тугатиш ҳисоботини топшириш кераклигини айтишди, бироқ уни қаерга ва қандай топшириш кераклигини тушунтиришмади... Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:

Корхона Россия компаниясига саноат объектини модернизация қилиш учун техник ечимларни ишлаб чиқишга буюртма берди. Ишлар нархига ҚҚС киритилмаган. Техник ечимни (ТЕ) қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида – СD-R дискидаги файллар кўринишида амалга оширилади. СD-R диски буюртмачи корхонанинг Россия ҳудудидаги вакилига берилади. Бу операцияга ҚҚС солинадими? Норезидент даромадига солиқ тўлаш керакми? Агар резидентлик сертификати олинса, солиқ тўламаслик мумкинми? Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволларига «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

Ташкилот бошқа юридик шахснинг УФдаги улушини сотиб олади. УФ улушининг бир қисми юридик шахсдан (50%), иккинчи қисми эса жисмоний шахсдан сотиб олинган. Иккала битим ҳам номинал қийматда амалга оширилган. Улушни сотувчи юридик шахс номинал бўйича сотув суммасига ҳисобварақ-фактура тақдим этиши керакми? Жисмоний шахс билан тузилган битим бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаси етарлими? Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволларига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

  • 2026 йил учун ишлаб чиқариш календари

  • ЎТИШ
Бухгалтер тақвими
Сана:
Валюталар курси 09.07.2026 да
  • USD 12004.75
  • EUR 13691.42
  • RUB 157.11
БҲМ: 412 000 сум
Асосий ставка : 14.0 %
МҲЭКМ: 1 271 000.00 сум