«Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхона (комитент) воситачилик шартномасини тузди, унга кўра воситачи ҳақ эвазига комитентнинг ўз эҳтиёжлари учун импорт автомобилни сотиб олиш ва етказиб бериш бўйича ўз номидан битим тузиши керак. Импорт шартномасини комиссионер тузган, олувчи сифатида эса БЮДнинг 8-устунида комиссионернинг топшириғига кўра комитент кўрсатилган. Бундай вазиятда комитент ҚҚС тўлашга ўтиши керакми?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА ойдинлик киритди:

«Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи корхона 2025 йил 28 мартда мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкини сотиб, 1 млрд сўмлик чегарадан ошиб кетди. 2025 йил март ойи учун ҳам айланмадан олинадиган солиқ, ҳам ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботлар тақдим этилган. Сотилган мол-мулкни яратишда фойдаланилган, реализация қилиш пайтидан олдинги охирги 12 ойда сотиб олинган материаллар бўйича ҚҚСни қайтариш мумкинми? Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:

«Корхона плиталар ишлаб чиқариш заводини қурмоқда. Ишга тушириш ва созлаш ишлари босқичида хом ашё ишлатилади ва синов маҳсулоти, шу жумладан нуқсонли маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бу жараёнларни қандай расмийлаштириш керак? Қандай ҳужжатлар асосида ТМЗ ҳисобдан чиқарилади? Буни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?» Buxgalter Pro обунчиси илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

«Авиаташувчи ташкилот халқаро ташишлар ёки чартер рейслари учун авиачипталарни бутунлай Ўзбекистон резидент ва норезидент туроператорларига сотади. У халқаро ташишлар учун авиачипталар ва чартерларни Ўзбекистон резидентларига реализация қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллашга ҳақлими? Ёки ноль даражали ставка фақат ушбу хизматларни норезидентларга реализация қилишдагина қўлланиладими?» Buxgalter.uz сўрови бўйича саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

«Корхона 2023–2024 йилларда бино қуришни бошлади, қурилиш компаниясидан сўнгги ЭҲФ 2024 йил сентябрь ойида олинган. Кадастр ҳали олинмагани учун бино бухгалтерия ҳисобида тугалланмаган қурилиш сифатида акс эттирилди, аммо у аллақачон фойдаланишда. Кадастр ҳали тайёр бўлмаса, корхона мол-мулк солиғини тўлаши керакми?» Обуначининг илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

«2025 йил апрель ойида корхонанинг яккабошчилик асосидаги таъсисчиси корхона устав фонди миқдорини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. УФни камайтириш ҳисобига тўланадиган сумма учун таъсисчи аризасида маблағлар ўтказилган карта рақамини кўрсатди. Банкдаги ҳисобрақамига тўловдан сўнг, карта таъсисчининг ўғлига тегишли эканлиги аниқланди». Таъсисчининг компания ҳисобрақамидан бевосита улушининг тўланадиган қисми суммаларини ўз қариндошларига ўтказиш ҳуқуқи борми ва бундай операциянинг солиқ оқибатлари қандай, бу обуначининг илтимосига биноан «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА тушунтириб берди:

  • 2025 йил учун ишлаб чиқариш календари

  • ЎТИШ
Бухгалтер тақвими
Сана:
Валюталар курси 17.07.2025 да
  • USD 12758.36
  • EUR 14820.11
  • RUB 163.34
БҲМ: 375 000 сум
Асосий ставка : 14.0 %
МҲЭКМ: 1 155 000.00 сум