Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш

«Реферал дастури назарда тутилган маҳсулотни ишга туширяпмиз: жисмоний шахс янги фойдаланувчини олиб келади ва биз бунинг учун унга пул мукофоти тўлаймиз. Тўлов ташкилотимизнинг ҳисоб-китоб ҳисобварағидан тўлов тизими орқали дарҳол олувчининг банк картасига ўтказилади. Юридик шахс – ҚҚСни тўлашнинг соддалаштирилган режимида. Реферал мукофотдан ЖШДСни ким тўлаши шарт: биз солиқ агенти сифатида тўлов вақтида солиқни ушлаб қоламизми ёки олувчининг ўзи тўлайдими?» Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради:

«Ходим иш берувчига 14 июлдан бошлаб II гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги тўғрисида тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномасини тақдим этди. ЖШДС бўйича имтиёзга бўлган ҳуқуқ қайси санадан юзага келади? Июль ойи учун иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда имтиёз қўлланиладими?» Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси, солиқ маслаҳатчиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

Ходим чет элга хизмат сафарига юборилади. Хизмат сафари даври иш ва дам олиш кунларини ўз ичига олади. Хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқда ходим хизмат сафари даврида дам олиш кунларида нималар қилиши кераклигини кўрсатиш зарурми (ходим меҳнат вазифаларини бажаришга жалб этилмайди; бошқа дам олиш куни берилади; дам олиш кунларида ишлаганлик учун компенсация тўланади)? Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

«Биз автотранспорт воситаларини сотамиз. Юридик шахсдан кейинчалик ютуқли ўйин ғолибларига соврин сифатида топшириш учун 3 та автомобиль сотиб олиш бўйича сўров келиб тушди. Биз битим уч томонлама шартнома билан расмийлаштирилишини режалаштирмоқдамиз: реклама акцияси ташкилотчиси автомобиллар қийматини тўлайди, автомобилга эгалик ҳуқуқи эса бевосита акция ғолибларига расмийлаштирилади. Транспорт воситаси учун ҳисобварақ-маълумотнома акция ғолиби бўлган харидор номига, ЭҲФ эса реклама акциясини ташкил этган тўловчи –юридик шахс номига расмийлаштирилади. Бундай вазиятда акция ғолибига ҳисобварақ-маълумотнома ва реклама акцияси ташкилотчисига ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши тўғрими?» Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» экспертлари, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари, солиқ маслаҳатчиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА (ACCA DipIFR, CAP сертификатига эга) ва юрисконсульт Нурали НУРМУҲАМЕДОВ жавоб беришди:

МЧЖ (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) фоизсиз қарз олди. Жамият томонидан қарз суммасига МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланди. Қарз олувчи МЧЖ МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда даромадни ҳисоблашда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириши шартми? Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволларига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Лола СУЛТОНОВА жавоб берди:

Ташкилот ижарага олинган бинони ижарага берувчига қайтаради. Бунда ижарага олувчи томонидан сотиб олинган асосий воситаларнинг бир қисми хонада қолади. Ижарага олинган бино қайтарилганда ижарага берувчида қоладиган АВларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак? Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволларига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Лола СУЛТОНОВА жавоб берди:

  • 2026 йил учун ишлаб чиқариш календари

  • ЎТИШ
Бухгалтер тақвими
Сана:
Валюталар курси 12.08.2026 да
  • USD 11889.95
  • EUR 13717.44
  • RUB 143.93
БҲМ: 412 000 сум
Асосий ставка : 14.0 %
МҲЭКМ: 1 271 000.00 сум