Асосий воситалар амортизациясини ҳар хил усулларда ҳисоблаш тартиби
Тавсияда:
– амортизацияни ҳисоблаш усуллари:
тенг ўлчамли (тўғри чизиқли);
бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда (ишлаб чиқариш);
иккиланган амортизация нормаси билан камаювчи қолдиқ усули;
йиллар суммаси (кумулятив).
АВ амортизацияси тўртта усулда ҳисобланади:
- тенг ўлчамли (тўғри чизиқли);
- бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда (ишлаб чиқариш);
- иккиланган амортизация нормаси билан камаювчи қолдиқ усули;
- йиллар йиғими (кумулятив).
Охирги иккита усулни АВдан жадал фойдаланилган вақтда тезкор амортизациялаш мақсадида қўлланг.
Амортизацияни ҳисоблаш усулини танлаш вақтида харажатлар вақт даврлари бўйича тақсимланишининг иқтисодий асосланганлигини, ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) турлари ва бошқа омилларни эътиборга олинг.
АВнинг ҳар хил турлари (гуруҳлари)га нисбатан амортизацияни ҳисоблашнинг ҳар хил усулларини қўллашга йўл қўйилади. Бунда АВнинг бир хил турдаги объектлари (маркалари, типлари) бўйича амортизация ҳисоблашнинг фақат битта усули қўлланилади . Масалан, ишчи машиналар ва жиҳозлар бўйича амортизацияни ишлаб чиқариш усулида; маъмурий фаолиятда фойдаланиладиган АВ бўйича эса – тенг ўлчамли (тўғри чизиқли) усулда ҳисоблаш мумкин.
Амортизацияни ҳисоблаш усулини ўзгартириш мумкинми
Сиз амортизацияни ҳисоблаш усулини календарь йили давомида ўзгартиришга ҳақли эмассиз. Бу фақат қуйидаги ҳолларда мумкин:
- корхона қайта ташкил этилганида (қўшиб юборилганида,...