Қурилиш ташкилотига мол-мулкни текинга бериш

ID вопроса: 20469
Корхона умумбелгиланган солиқлар тўловчиси. Қурилиш ташкилоти билан кўп қаватли турар жой қуриб бериши учун пудрат шартномаси тузилди. Шартномага кўра барча қурилиш материаллари буюртмачи томонидан харид қилиниб, қурилиш ташкилотига давал хом ашё сифатида берилади. Шу билан бирга, буюртмачи қурилиш ташкилоти ходимларини махсус уст-бош билан ҳам таъминлаб бериши керак. Қурилиш жараёнида ишлатиладиган махсус инвентарлар: ўлчов, кесиш, белгилаш асбоблари ва сметага қўшилмаган, лекин қурилиш ишларини бажаришда фойдаланиладиган бошқа инвентарлар (дрель, болгарка, сварка аппарати, кислород маркери, шланк, арқон, сим ва ҳ.к.) ҳамда баъзи асосий воситалар ҳам буюртмачи томонидан харид қилиниб, қурилиш ташкилотига берилиши лозим.
1. Буюртмачи томонидан қурилиш ташкилотининг ходимлари учун харид қилинган махсус уст-бош ҳамда қурилишда ишлатиладиган инвентарь ва асосий воситалар ҳисоби буюртмачида ва қурилиш ташкилотида қай тартибда юритилади? 2. Ушбу мол-мулк қийматини харажатга олиб бориш буюртмачида ва қурилиш ташкилотида қандай ҳужжатлар асосида амалга оширилади?
Ответы экспертов:
Оформите пробный доступ, чтобы оценить возможности сервиса и подключить тариф.
Возникли вопросы? Напишите нам или позвоните 1172.

Если у вас уже есть доступ, войдите по своим логину и паролю.
lock