Ер қаридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш

ID вопроса: 21293
Комбинат ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Жиззах вилояти Фориш туманида жойлашган карьердан базальт рудасини қазиб олади. Бунда қуйидаги харажатларни амалга оширади: 1-босқич - бурғулаш ва портлатиш, қоплама тоғ жинсини (вскриша) олиш, рудани юклаш ва майдалаш-элаш ускунасигача ташиш (36 км) билан бирга харсанг тош кўринишидаги маҳсулот таннархи шаклланади; 2-босқич - харсанг тош майдалаш ускунасидан ўтказилади. Юқорида кўрсатилган таннархга қўшимча майдалаш-элаш қўшилиб 2 хил маҳсулот ва таннарх ҳосил бўлади: 0-20 ммгача фракциядаги шағал (ишлаб чиқариш учун яроқсиз) ва 20-40 ммгача бўлган шағал (ишлаб чиқаришга яроқли); 3-босқич - 20-40 ммгача бўлган шағал темир йўл вагонларига юкланиб 150 кмли темир йўл харажатлари қўшилган холда комбинатга кириб келади. Шу пайтда комбинатдаги 20-40 ммгача бўлган шағал таннархи шаклланади. Комбинат ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаши керак.
СК 451-моддаси 5 ва 7-қисмларига мувофиқ ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқаришда 3-босқич харажатлари минерал тола ишлаб чиқариш учун базальт фойдали қазилмаси бўйича солиқ базасига қўшиладими?
Ответы экспертов:
Оформите пробный доступ, чтобы оценить возможности сервиса и подключить тариф.
Возникли вопросы? Напишите нам или позвоните 1172.

Если у вас уже есть доступ, войдите по своим логину и паролю.
lock