Корхона 2024 йил август ойида айланмаси 1 млрд. сўмдан ошганлиги сабабли қатъий белгиланган солиқдан ҚҚСга ўтди. Қатъий белгиланган АОС давридаги 12 ой ичида қабул қилинган ҳамда омборда сақланиб келаётган қолдиқ товарлардан 280 млн. сўмлик ҚҚСни ҳисобга (зачётга) олиб, ҚҚС ҳисоботида акс эттирганмиз. Солиқ органи ҳисобга олиш нотўғри бўлганлигини таъкидламоқда.