Бюджет ташкилоти учун солиқ имтиёзларини қўллаш шартлари

ID вопроса: 36545
Бюджет ташкилотида 200 кВтли қуёш электростанцияси ўрнатилган ва ҳозирги кунда фойдаланишда. Ташкилот ва Энергосавдо корхонаси билан ўз эхтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электр-энергиясини сотиш бўйича шартнома тузилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1999 йилдаги 414-сон "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги" Қарорининг 4-бандида қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари 2000 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январгача давлат бюджетига ундириладиган солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин, бўшаб қолган маблағлар моддий-техника ва ижтимоий базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, уларнинг ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилсин деб кўрсатилган.Ташкилот ўз эхтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электр-энергиясини сотиш бўйича юқоридаги қарорга асосан солиқлардан имтиёз қўлласа бўладими?
Бюджет ташкилоти ўз эхтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электр-энергиясини сотишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1999 йилдаги 414-сон қарорига асосан солиқлардан имтиёз қўлласа бўладими?
Ответы экспертов:
Оформите пробный доступ, чтобы оценить возможности сервиса и подключить тариф.
Возникли вопросы? Напишите нам или позвоните 1172.

Если у вас уже есть доступ, войдите по своим логину и паролю.
lock