Бизнинг умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилотимиз ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш фаолияти билан шуғулланади ва ундаги ишловчилар сони 43 нафарни ташкил этади. Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сонли Қарори 26-бандига асосан ва 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сонли Қарори 7-бандида 35-иловага мувофиқ рўйхат бўйича хизматлар кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг амал қилиши 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилган.