Устав капиталига киритилган қурилиш материаллари бўйича солиқ оқибатлари

ID вопроса: 36659
Корхонамиз ўзининг асосий фаолияти (улгуржи савдо, ишлаб чиқариш ва мол-мулкни ижарага бериш) учун мўлжалланган нотурар бинони таъсисчиларнинг устав капиталига қўшимча улуши ҳисобидан ўз кучи билан қурди. Таъсисчилар қурилиш материалларини киритган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 4 млрд сўмни ташкил этади. Устав капитали оширилганлиги Ягона дарча орқали давлат рўйхатидан ўтказилган. Таъсисчилар томонидан киритилган қурилиш материаллари қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида корхона балансига қабул қилинган. Бироқ таъсисчиларда ушбу қурилиш материалларини сотиб олганлигини тасдиқловчи чеклар ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Таъсисчилар томонидан киритилган улуш Солиқ кодексининг тегишли нормаларига мувофиқ солиқ солиш объекти деб ҳисобланмаган ва мазкур операция бўйича солиқлар ҳисобланмаган. Қўшимча маълумот: мазкур ҳолат бўйича солиқ органларидан ҳеч қандай хабарнома келмаган.
Таъсисчилар томонидан устав капиталига киритилган қурилиш материаллари бўйича харидни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Ответы экспертов:
Оформите пробный доступ, чтобы оценить возможности сервиса и подключить тариф.
Возникли вопросы? Напишите нам или позвоните 1172.

Если у вас уже есть доступ, войдите по своим логину и паролю.
lock