Ўтган даврлар учун солиқ мажбуриятларидаги хатоликларни тузатиш

ID вопроса: 37172
Санаторийнинг 110 метр квадрат нотурар жой биноси 01.12.2025 йилдан 01.12.2026 йилга қадар реабилитация марказига ижарага берилган. 1 ойлик ижара тўлови 1 210 000 сўм, энг кам ставка – 11 000 сўмдан ҳисобланган. Реабилитация маркази 2025 йил ноябрь ойидан 2026 йил 1 октябрга қадар фаолият юргизмади. 2026 йилда реабилитация маркази фаолият юритмаганлиги сабабли солиқ ҳисоботлари ҳам ноль кўрсатгич билан юборган. Ижара шартномаси Е-ижара тизимида рўйхатга қўйилган, лекин реабилитация маркази фаолият юритмаганлиги сабабли ижара тўловларини ҳам амалга оширмаган ва санаторий ҳам унга ЭҲФ жўнатмаган. Солиқ органлари томонидан ҳозирда бир қанча эътирозлар билдирилмоқда, яъни ижара ҳақи энг кам ставкадан ҳам кам миқдорда белгиланган ва бунинг натижасида ҚҚС ва фойда солиғида фарқ келиб чиқиши айтилмоқда.
Солиқ органининг эътирозига нисбатан нима қилиш керак? Санаторий нотурар бинони 2025 йилнинг декабрь ойи учун 1 ойга текин ижарага бериб, 2026 йил учун ижара тўловининг энг кам ставкаси бўйича қайта тузиши ёки қўшимча ўзгартириш киритиши мумкинми? Фаолият юритилмаган даврда тўланмаган ижара тўловлари, ЭҲФ бериш тартиби қандай?
Ответы экспертов:
Оформите пробный доступ, чтобы оценить возможности сервиса и подключить тариф.
Возникли вопросы? Напишите нам или позвоните 1172.

Если у вас уже есть доступ, войдите по своим логину и паролю.
lock