Фойда солиғини 50% пасайтирилган ставкада тўлаш

ID вопроса: 37276
Корхонамиз 2025 йилда илк бор айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган. Шу сабабли СК-337-моддаси 8-қисми иккинчи хатбошисига асосан, 104143 кодли имтиёздан фойдаланган ҳолда фойда солиғини 50 фоизга пасайтирилган ставкада тўлаб келмоқдамиз. Солиқ кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, ҳозирда ушбу имтиёз мавжуд эмас. Янги таҳрирга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даврида илк бор 10 миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар (Солиқ кодексининг мазкур моддаси 13-қисмида назарда тутилган солиқ тўловчилар бундан мустасно) ушбу модданинг 1-қисми 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини жорий ва кейинги солиқ даврлари мобайнида 50 фоизга пасайтириш ҳуқуқига эга. Бунда пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромад 100 миллиард сўмдан ошмаслиги лозим. Бироқ, ҳозирда қўлланаётган имтиёзга кўра, жорий солиқ даврида жами даромадимиз 10 миллиард сўмдан ошмаслиги керак.
Агар корхонанинг жами даромади 2026 йилда илк бор 10 миллиард сўмдан ошса, 2027 йилда ҳам амалдаги имтиёзни сақлаб қолган ҳолда фойда солиғини 50 фоизга пасайтирилган ставкада тўлашимиз мумкинми?
Ответы экспертов:
Оформите пробный доступ, чтобы оценить возможности сервиса и подключить тариф.
Возникли вопросы? Напишите нам или позвоните 1172.

Если у вас уже есть доступ, войдите по своим логину и паролю.
lock