Харажатларни ва таннархни тўғри шакллантириш
ID вопроса: 36651
Санаторий қошида фаолият юритаётган ёрдамчи хўжалик бўлими томонидан ҳудудни ободонлаштириш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, чорвачилик ва бошқа шу каби йўналишларда амалий ишлар бажарилмоқда. Бироқ сўнгги ҳисобот даврларида ёрдамчи хўжаликдан олинаётган қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини кирим қилиш вақтида уларнинг таннархи меъёрдан сезиларли даражада юқори чиқаётганлиги аниқланди. Бунга асосий сабаб сифатида ёрдамчи хўжалик ишчилари фақатгина бевосита маҳсулот етиштириш билан чекланиб қолмасдан, балки санаторийнинг умумий эҳтиёжлари учун бошқа хўжалик ишларига ҳам (ободонлаштиришнинг умумий турлари, биноларни таъмирлаш ёки бошқа хизматлар) доимий равишда жалб этилиши ҳисобга олинмаётганлигидир. Натижада, ишчиларнинг барча иш ҳақи ва унга ҳисобланган мажбурий тўловлар тўлиқ биргина маҳсулотлар таннархига қўшилиб қолмоқда.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда маҳсулотлар таннархини реал бозор баҳоси ва ҳақиқий харажатларга мос ҳолда шакллантириш мақсадида, бухгалтерия ҳисобида харажатларни тўғри тақсимлаш учун қанака бухгалтерия ўтказмаларини қўллаш мумкин?
Ответы экспертов:
Оформите пробный доступ, чтобы оценить возможности сервиса и подключить тариф.
Возникли вопросы? Напишите нам или позвоните 1172.
Если у вас уже есть доступ, войдите по своим логину и паролю.