ID вопроса: 12089
Ходимлар хизмат сафаридан кайтгач, тасдикловчи хужжатларни бухгалтерияга топширади. Бу операция 1 С дастурига авансовый ҳисоботи орқали киритилади, яъни хизмат сафарларида қилинган харажатларни қоплаш бўйича ходимга бўлган қарзлар 6970 счётида йиғилади ва тўлаб берилади.
Тасдиқловчи ҳужжатларда хисобдор шахсларнинг ФИОси мавжуд, ушбу ҳужжат харажат ҳисобдор шахс томонидан амалга оширилганлигини англатади. 1268-низомга асосан эса тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, қилинган харажатларни қоплаш мажбурий (яъни раҳбарнинг тасдиқлаши 100 %). Қолаверса хизмат харажатларини қоплаш бўйича тўлов топшириқномасига ва тўловлар реестрига раҳбар имзо қўяди.
1.Раҳбарнинг тўлов топшириқномасига ва тўловлар реестрига қўйган имзоси раҳбар шу харажатларни қопланишини тасдиқлагани белгиси эмасми?
2.Шу аванс ҳисоботларини қоғоз вариантини чиқариб, ҳисобдор шахс ва раҳбарга тасдиқлатмаслик нечоғлик нотўғри?
3.Аванс ҳисоботини қоғоз вариантида эмас, 1 С базасида сақлаш тўғрими (тасдиқловчи ҳужжатлар асл, қоғоз варианти сақланиши шарти билан)?
Ответы экспертов:
Оформите пробный доступ, чтобы оценить возможности сервиса и подключить тариф.
Возникли вопросы? напишите нам или позвоните 1172.
Если у вас уже есть доступ, войдите по своим логину и паролю.