ID вопроса: 12361
Бизнинг корхона Узбекистон норезиденти - чет эл фирмаси билан шартнома тузди. Ушбу шартнома бўйича норезидент фирма Ўзбекистон Республикаси ҳудудида концерт ташкиллаштириши керак эди (чет эл хонандасини олиб келиши керак эди), шартнома суммаси 25 000 АКШ доллари.
1.Юқоридагилардан келиб чиқиб, бизнинг корхона қандай солиқларни ва қанча миқдорда тўлаши керак? 2.Ушбу шартномага асосан норезидент қандай ҳужжатлар тақдим қилиши керак (м-н, инвойс, справка)?
Ответы экспертов:
14.12.2018

Мирфаязов Мирджалал Джуратович

Норезидентга тўланган даромад бўйича корхона солиқ агенти сифатида норезидент даромадидан фойда солиғини ушлаб қолиб бюджетга тўлаб беради, шунингдек ушбу оборот бўйича ҚҚС тўлайди.

Олинган хизматлар ҳажми (миқдори) хизматлар кўрсатилганлиги (ишлар бажарилганлиги) тўғрисидаги далолатнома билан тасдиқланади. Шунингдек, хизматлар кўрсатувчи контрагентдан инвойс олинади. Мазкур чет давлат билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартнома мавжуд бўлган тақдирда, норезидент чет давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган ўша давлатда мазкур шахснинг резидентлиги борлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этса мақсадга мувофиқ бўлади.

Чет эл фирмаси бўлган норезидент Ўзбекистон ҳудудида кўрсатган хизматлари бўйича фойда солиғи тўловчиси бўлиб ҳисобланади (СКнинг 126-моддаси). Ўзбекистон худудида норезидент хизматлар кўрсатишдан даромад олганда ушбу даромадлар унинг Ўзбекистондаги доимий муассасаси билан боғлиқ бўлмаса, тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинади ва бюджетга ўтказилади. Яъни, норезидентга даромад тўловчи юридик шахс норезидентга фойда солиғи суммасини ушлаб қолган ҳолда пул тўлайди ва ушлаб қолинган солиқ суммасини бюджетга ўтказади. Ўзбекистон Республикаси ушбу чет давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартномага эга бўлса, у ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар норезидент томонидан тақдим этилган тақдирда тўлов манбаида фойда солиғи ушлаб қолинмайди ёки пасайтирилган ставкада ушлаб қолинади (СКнинг 155-моддаси). Хизматлар бўйича солиқ ставкаси 20 фоиз миқдорида белгиланган (СКнинг 160-моддаси). Сизнинг ҳолатингизда 25 000 х 20% = 5 000 АҚШ доллари, норезидентга 20 000 АҚШ доллари ўтказилади, бюджетга 5 000 АҚШ доллари норезидентга тўлов амалга ошириладиган кундаги МК курси бўйича ўтказилади. Тўлов амалга оширилган давр тугагач 25 кундан кечиктирмай солиқ хизмати органига солиқ ҳисоб-китобини топшириш керак.

Хизматларни олувчи юридик шахслар зиммасига шунингдек  Ўзбекистон норезидентлари томонидан амалга оширилаётган солиқ солинадиган оборотлар учун қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлаш бўйича мажбурият юклатиладиган (СКнинг 197-моддаси). Хизматларни (шу жумладан санъат соҳасида) реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўлса, уларни реализация қилиш оборотларига ҚҚС солинади (СКнинг 202-моддаси). Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тақдим этилган хизматлар (агар СКнинг 199, 202-моддаларига мос келса) хизматларни олувчи корхонанинг ҚҚС солинадиган оборотидир. Сизнинг ҳолатингизда 25 000 АҚШ доллари ҚҚС солинадиган оборот, 25 000 х 20% = 5 000 АҚШ доллари ҚҚС суммаси. Солиқ солинадиган база СКнинг 207-моддасида белгиланган тартибда аниқланади ва ҳисоблаб чиқарилади. Эътибор беринг, ҚҚС суммаси норезидентга тўланадиган маблағдан ушлаб қолинмайди. СКнинг 40-бобида солиқ ҳисоботларини топшириш ва солиқ тўлаш тартиби баён этилган.

Юқорида кўрсатилган қоидалар, даромад тўловчи юридик шахс ўз фаолияти бўйича солиқ солишнинг қайси тартибини қўллашидан қатъий назар амал қилади.

СКнинг тегишли моддалари билан мукаммал танишиб чиқишни маслаҳат қиламиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.