Саволнинг ID си: 10270
Корхона давлат рўйхатидан ўтаетган вақтда улгуржи савдони амалга оширишни режалаштирган ҳолда рўйхатдан ўтган ва улгуржи лицензия ҳам олинган. Лекин корхона раҳбари томонидан маблағ тополмаганлиги сабабли фаолият кўрсата олмаган. Корхона раҳбари томонидан колхозга тегишли 2,5 ГА бўлган иссиқхонани биржадан сотиб олган ва корхонанинг балансига киритиш учун таъсисчи томонидан устав фондига киритилган. Бугунги кунда корхона қишлок хўжалиги маҳсулотларини иссиқхонада етиштириш ва уни аҳолига сотиш фаолиятини 2018 йилдан ишга тушурди. Ундан олдин эса умуман фаолият кўрсатмаган.
1. Улгуржи савдо корхонаси фаолият юритмаган даври учун қандай солиқларни тўлаши ва қандай солиқ ҳисоботларини топшириши лозим?
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини иссиқхоналарда етиштириш ва уни аҳолига сотиш фаолиятини амалга оширувчи корхона қандай солиқларни тўлаши ва қандай солиқ ҳисоботларини топшириши лозим?
3. Ўзида ишалаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотилари четга экспорт қилинса қандай солиқлар тўланади ва қандай солиқ ҳисоботлари тақдим этилади?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг