Жавоб берамиз
Мажбуриятларга риоя қилмаганлик учун жавобгарлик
Паспорт олишда ўз вақтида эрининг фамилиясига ўтмаганлик учун жарима бор экан, шу ҳақда маълумот ёки қонун борми? Илтимос, шунга аниқлик киритиб, ёрдам берсангиз.
Фуқаро паспорт алмаштириш учун ҳужжатларни фамилия ўзгартирилганидан кейин бир ойдан кечиктирмай тақдим этиши керак. Бир ой муддатидан кейин паспорт ҳақиқий эмас ҳисобланади.
Паспорт алмаштирилаётган вактда паспортга руйхатга олинганлик тугрисидаги мухр никох тугрисидаги мухр ва шу билан бирга юмолок мухр хам босилади. Юмалок мухрни бостириш учун махалла комитетидан справка олиб келиш керакми? Паспортга юмалок мухр босиш учун нима килиш керак ёки узи хеч кандай талабларсиз босиладими?
Ички ишлар идоралари бўлинмалари томонидан - паспорт эгасининг рўйхатдан ўтганлиги ва рўйхатдан чиққанлиги, хорижга чиқиш учун рухсатнома ёзувлари, ҳамроҳлик қилувчи шахслар (16 ёшгача бўлган болалар учун) ҳақидаги, илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги, шунингдек ҳарбий мажбурият ва паспорт алмаштирилган ҳолларда никоҳ қайд қилинганлиги ҳақидаги.