Жавоб берамиз
Ижарани ҳисобга олиш
1. Ишчи ходимларни ишга олиб келиш ва олиб бориш учун ходимнинг шахсий автомобилидан ижара шартномаси асосида фойдаланиш мумкинми? Бу холатда конунчилик талаблари кандай? Ижара шартномаси корхона ва ходим ўртасида имзоланиши етарлими ёки бошка бирор назорат килувчи ташкилотдан рўйхатдан ўтказиш керакми? 2. Ижара шартномаси суммасидан кандай солиқлар тўланади? Ушбу сумма унинг ойлик маоши солиқларига таъсири бўладими?
Хизматлар таннархи қандай аниқланади? Бухгалтерия ҳисобида қандай ўтказмалар амалга оширилади?
Хизматлар таннархининг ҳисобини Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ юритиш керак.
1.Ижарачи ҳисоб варақани ой охирида такдим қилишга ҳақлими? 2.Ижара тўлови шартномада АҚШ долларида кўрсатилган бўлса, тўловлар эса сўмда амалга оширилса, тўлов амалга оширилган ва ҳисобварақа қабул қилинган саналардаги курс фарқи бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
1. Ижарачи томонидан амалга оширилган бинони ўзгартириш харажатларини ижарага берувчига тақдим қилиш учун қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? 2. Қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади? 3. Ушбу операция бўйича қандай солиқ ва мажбурий ажратмалар ҳисобланади?
Ижара объектини қайтариш чоғида қопланиши керак бўлган капитал кўйилмалар суммасига ижарачи ҳисобварақ-фактура расмийлаштириши керак. Ҳисобварақ-фактура асосий воситаларни реализацияси учун белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Ижарага берувчи – кичик корхона (ЯСТ тўловчиси) арендага олувчига коммунал хизматлар, электроэнергия, алоқа хизматлари тўлови учун фактурани ҚҚСни кўрсатган ҳолда тақдим этишга ҳақлими? Бунда ижарага берувчида умумбелгиланган солиқ тўловларини тўлаш мажбурияти юзага келмайдими? Ушбу ҳолат ижарага берувчи ЯСТ тўловчиси бўлган корхонада солиқ текширувлари жараёнида салбий оқибатларга олиб келмайдими?
Ҳа, ижарага берувчи (ЯСТ тўловчиси) ижарачига фактурани ҚҚСни кўрсатган ҳолда тақдим этади, фақат ижарачи томонидан фойдаланилган коммунал хизматлар, электроэнергия, алоқа хизматларини қоплаш учун.
1. Ижарага берувчи ижарачилар билан электр энергиясидан фойдаланишга алоҳида шартнома тузиши мумкинми? 2. Электр энергияси қийматини ижара ҳақи суммасига қўшганда ва уни алоҳида қоплаганда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартиби қандай бўлади?
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари билан ижарага берувчи-истеъмолчи билан ижарачи-субистеъмолчи ўртасида алоҳида электр таъминоти шартномаси тузилиши кўзда тутилган, фақат бунда ҲЭТК розилиги олиниши ҳамда Қоидаларда кўзда тутилган талабларга риоя қилиниши лозим.
1. Нима учун ижара ва коммунал хизматларни қоплаш учун ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганда, 2, 3, 4-устунлар тўлдирилмайди? 2. Агар ЯСТ бўйича базага ижара ҳақи киритилса, у ҳолда ЯСТ бўйича ҳисоботнинг қайси сатрида электр энергияси, алоқа хизматлари ва коммунал хизматлар ўз аксини топади? 3. Ягона солиқ тўлови Ҳисоб-китобига 2-иловадаги 100-сатр “Бошқа даромадлар”да нима кўрсатилади? 4. Агар ижарага олувчи ҳисобварақ-фактурада электр энергия сарфини кВ/с да кўрсатиши лозим бўлса, бироқ ҳисобварақ-фактурада бунинг имкони бўлмаса, у ҳолда уни қандай ҳужжатларда кўрсатиш мумкин? 5. Агар ҳисобварақ-фактурада коммунал хизматлар, электр энергияси ҚҚСсиз кўрсатилган бўлса, у ҳолда ижарага олувчи ҳисобварақ-фактурани қандай тўғирлайди? 6. Ижарага олувчининг бухгалтерия ҳисобида коммунал хизматларни қоплаш қандай кўрсатилади?
Коммунал хизматлар, электр энергия, алоқа хизматлари ижарага берувчидан ижарага олувчига берилганда ҳисобварақ-фактура Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг V бўлимига (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган қарорига 3-илова ) асосан хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда расмийлаштирилади.