Жавоб берамиз
ОТМ
Ўрта махсус маълумотли, 10 йиллик иш стажига эга, бюджет ташкилотларида иқтисод ва бухгалтерия йўналишида ишлаб келаётган ходимларни олий таълим муассасаларида бакалаврда, сиртқи шаклда ўқиш учун 2020-2021 йилларда қандай қонунлар чиқарилган ва давлат буюртмасига асосан қандай имтиёзлар мавжуд?
Тиббий-санитария соҳасидан ташқари 2020-2021 йилларга алохида имтиёзлар белгиланмаган.
Мутахассисни техник йўналишдаги олий таълимига эга эканлиги қандай аниқланади?
Классификатор бўйича атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид таълим йўналишлари хизматлар билим соҳасига киритилган.
ОЎЮнинг талабаси 2018 йил февраль ойидан 2019 йил февраль ойигача академик таътил олиши мумкинми?
Катта илмий хоим-изланувчиларга қанча миқдорда стипендия тайинланади?
Тажриба орттирувчи тадқиқотчининг базавий лавозим маоши миқдори 1 120 240 сум этиб белгиланган
Талабанинг контракт туловини 3-томонлама шартномани имзоламаган холда туловни (пластик карталар оркали) амалга ошириш мумкинми? Агар жавоб "йук" булса, Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чикиб "Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" буйрукка тегишли узгартиришлар киритилиши мумкинми?
Шартномада назарда тутилмаган тараф томонидан тўлов амалга оширилиши учун контракт қайта расмийлаштирилиб, айнан мазкур шахс тўловчи сифатида кўрсатилиши керак
Олий ўқув юртини тугатяпман, ишга жойлашганлигимиз тўғрисидаги маълумотномасиз бизни малака ишини ҳимоя қилишга қўйишмаяпти. Мен ўз хоҳишимга кўра ишга жойлашишим мумкинми ёки тақсимот бўйича Ўзбекистонда 3 йил ишлаб беришим керакми? Бюджет асосида ўқишга кирган ўз дипломини “пул тўлаб қайтиб олиши” ва олий ўқув юртини тугатиши билан дарҳол олиб кетиши мумкинми?
Давлат грантлари асосида таълим олган олий ўқув юртлари битирувчилари тақсимот бўйича Ўзбекистонда камида 3 йил ишлаб беришлари зарур.
Ўқишни тугатишимга 2 ой қолган бўлса ҳам, ўқиш қиймати ошганлиги муносабати билан ОЎЮдаги контракт бўйича қўшимча ҳақ тўлашим керакми?
Талабалар билан контракт тузилади, унда томонларнинг мажбуриятлари ҳамда зарур қўшимча шартлар шартлашиб олинади.
Олий ўқув юртини давлат гранти асосида 30.06.2012 йилда тамомлаган битирувчи 30.08.2012 йилда фарзандли бўлган. Битирувчи илгари ҳеч қаерда ишламаган, унга меҳнат дафтарчаси очилмаган. Бола туғилгандан сўнг 3 йил мобайнида бола парвариши билан машғул бўлган. Бундай ҳолатда институт дипломнинг асл нусхасини беришга мажбурми ёки йўқми?
Битирувчи шу даврда бола парваришлаш таътилида бўлган бўлса, у ҳолда меҳнат дафтарчасидан кўчирма тақдим этилган тақдирда унга диплом берилади. Бошқа ҳолатларда диплом бериш кўзда тутилмаган