Жавоб берамиз
Статистик ҳисоботлар
2017- йил кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификацияси тўғрисида маьлумот беришингизни сўраймиз.
Мамлакатимизда жорий қилинган ИФУТда фаолият турлари ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларига ажратилмаган, хўжалик юритувчи субъектнинг мулкчилик шакли, юридик мақоми турлича эканлиги ҳисобга олинмаган, иқтисодий фаолиятнинг бозор ва бозордан ташқари турлари ўртасидаги фарқ белгиланмаган.
Алкоголь маҳсулотларининг чакана савдосини амалга ошираётган юридик шахс қандай статистика ҳисоботини топшириши керак?
Статистика ҳисоботларининг тўлиқ рўйхати АВ 13.11.2015 й. 2728-сон билан рўйхатга олган Статистика Давлат Қўмитаси Қарорида келтирилган.
Статистика ҳисоботларини қайта топшириш тартиби қандай? Жаримага тортиш учун қандай асослар етарли бўлади?
Статистика ҳисоботини қайта топшириш “Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.07.2013 й. 2479-сон билан рўйхатга олинган) га мувофиқ амалга оширилади.