Жавоб берамиз

Лицей ва коллежлар

Агарда талаба шундай корхонани топса ҳамда шартнома имзоланган бўлсада, талабанинг ўқиши якунланмасидан коллеж раҳбарияти томонидан ушбу корхона томонидан талабани қабул қилиш ҳақидаги буйруғи, меҳнат шартномаси, кафолат хати ва ҳ.к. каби ҳужжатларни талаб қилиши қанчалик тўғри?


Сиз эслатиб ўтган тўрт томонлама шартнома имзоланган бўлиб ва унинг бандларида  билан эслатиб ўтилган ҳужжатлар нусхалари касб-ҳунар коллежи маъмуриятига тақдим этилиши белгиланган бўлса, коллеж талаби асосли, деб топилади.

Касб-ҳунар коллежи раҳбариятининг бу талаби қайси қонун ҳужжатлари асосида амалга ошириляпти?


Касб-ҳунар коллежининг маъмурияти (раҳбарияти) томонидан сиз эслатиб ўтган талаблари ноқонунийдир.

1995 йилда Ҳунар техника билим юртини якуни буйича берилган аттестат фуқаронинг қандай маълумотга эга эканлигини билдиради?


Ҳунар техника билим юрти ўрта-махсус билим юрти тоифасига киради.

Мен фуқаролиги бўлмаган шахсман, Тошкентда яшайман, қизим бор. У ҳам фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланиб, коллежда ўқийди. Коллеж раҳбариятининг унинг ўқиши учун хорижий фуқаро сифатида ҳақ тўлаш ҳақидаги талаби қонунийми?


Агар сизнинг қизингиз республикада истиқомат қиладиган фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса, у ҳолда коллеж раҳбарияти ундан чет эл фуқароси сифатида ўқиш учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас.