Жавоб берамиз

Юридик шахсларнинг хўжалик фаолияти

Резидентлар ўртасида хизматлар қийматини чет эл валютасида белгилаш мумкинми


Резидентлар ўртасида хизматлар қиймати сўмда белгиланиши лозим, нархни чет эл валютаси ёки шартли бирликларга боғлашга йўл қўйилмайди.

Буюртмачи қурилиш материалларига оид ҳужжатларни талаб қилишга ҳақлими


Буюртмачи, аввало, шартнома ва лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли. Қурилиш материалларини сотиб олишга оид бирламчи ҳужжатларни тақдим этиш эса қонунчиликда тўғридан-тўғри назарда тутилмаган.

Ташкилот томонидан нақд пулга бозордан сотиб олинадиган товар-хом ашё миқдори қайси қонун билан белгиланган?


Сотиб олувчи учун нақд пулга бозордан сотиб олинадиган товарлар миқдори қонунчиликда чекланмаган. 

Эркин-иқтисодий зона иштирокчилари ҳисобланган бир корхона бошқа корхонага қўшиб олинганда қайта ташкил этиш қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан амалга оширилади?


Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини қайта ташкил этиш тартиби алохида белгиланмаган.  

Shu holatda TTYni qabul qilsa, qonun buzilishi bo’ladimi yoki yo'qmi?


ЭТТЮХда хақиқатдан ташилган ва электрон ҳисоб фактурада кўрсатилган товар моддий бойликлар кўрсатилиши лозим.

Мол етказиб берувчи билан ҳисоб-китоб қилишда воситачилик ҳақи сифатида даромадни юқорида баён этилган тартибда белгилаш воситачилик (топшириқ) шартномаси талабларига мувофиқ ҳисобланадими?


Сиз баён этган ҳисоб-китоб тартиби воситачилик (комиссия) шартномаси талабларига мувофиқ келади. 

2026 йил 1 апрелдан кейин яроқлилик муддати бор бўлган, аммо маркировкаланмаган қолдиқ маҳсулотларни тўққиз ой давомида маркировкасиз реализация қилсак бўладими?


Маркировкаланмаган махсулотни сотиш муддатлари ўзгартирилмаган.

 

Ушбу пул маблағлари ва товарларни киритиш қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим?


Устав фондини ошириш учун қарор, устав ва қўшимча хисса киритилган тўғрисида хужжат.

Корхонанинг юридик манзили


Почта манзили – бу корхонанинг унинг уставида, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада ва юридик шахсларнинг давлат реестрида кўрсатилган жойлашган жойи. Почта манзили хўжалик юритувчи субъектнинг айнан шу жойда ҳақиқатда жойлашганлигини назарда тутади.

Текинга фойдаланишга бериш қонунда қандай тартибга солинган?


Нотурар жойни ижара ёки текин фойдаланишга берилиши тўғрисида шартнома солиқ органларида ҳисобга қўйилади.

А корхона биржадан газ сотиб олди, лекин Б корхона биржадан сотиб ололмади, шунда А корхона Б корхонага сотиб олинган газнинг бир қисмини қарзга бериб туриши мумкинми? Мумкин бўлса, қандай ҳужжатлар талаб қилинади?


Биржа савдоларида харид қилинган пропан (суюлтирилган) газни бошқа корхонага сотишингиз мумкин.

Корхона (ресторан) спиртли ичимликлар сотишдан воз кечмоқчи, қолган алкоголь маҳсулотларини бошқа корхонага (ресторан) сотса бўладими?


Алкогол маҳсулотни бошқа корхонага лицензиясиз пул ўтказиш йўли билан сотиш мумкин эмас.

Юқоридаги вазият қай даражада тўғрилиги юзасидан тушунтириш беришингизни сўрайман.


Мукофотларни тўлашда алохида ўз хиссасини қўшган ходимларнинг барчасига тегишли бўиши керак.

Корхонамизда маҳсулот сотиш ҳажмини ошириш мақсадида бош директорнинг буйруғи билан харидор излаб топган ва маҳсулот сотишга ҳисса қўшган ходимларга сотилган маҳсулот қийматидан келиб чиққан ҳолда мукофот суммалари тўлаб берилиши белг

Хўжалик фаолияти учун нақд пулга товар сотиб олиш


Хўжалик эҳтиёжлари учун товарлар харид қилиш ҳамда қайта сотиш учун мўлжалланган товарларни харид қилиш ҳисоб-китоблари нақд пулсиз шаклда амалга оширилади.

Дорихона фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот биржа савдоларида қатнашиб, пул ўтказиш йўли билан дори сотиши мумкинми?


Тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензияга эга корхона биржа орқали пул ўткказиш йўли билан савдони амалга оширолмайди.