Жавоб берамиз

Фуқароларга биометрик паспорт бериш

Хизмат тугаганидан сўнг ҳарбий хизматчиларнинг ҳақиқатда яшайдиган жойдан паспортни олиши


Ҳа, мумкин.

Ўзбекистон республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган, фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон республикаси фуқаролиги


Фуқаролиги бўлмаган шахс мақомини қайта кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш ҳуқуқига эгасиз.

Янги яшаш жойида паспортни йўқотиб қўйиш


Паспортлар фуқаро доимий яшаш мақсадида келган жойдаги ички ишлар органлари томонидан уларни рўйхатга қўйиш асослари мавжуд бўлган тақдирда берилади.

Паспортда никоҳ қайд этилганлиги ҳақида штамп


Паспорт алмаштирилганда фуқарога ички ишлар органи томонидан янги паспорт унга илгариги паспортида мавжуд ва паспорт бериш вақтида амалда бўлган барча маълумотларни кўчирган ҳолда берилади.

Ўз вақтида расмийлаштириш зарур


Паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиб-таомиллар ўтказилганидан кейин унга янги паспорт берилади.

19 ёшга тўлган йигит Тошкентда туғилиб ўсган. Оилавий шароитига кўра ҳеч қачон паспорт олмаган. Ҳозир Россияда яшайди, қўлида фақат туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бор. Уни легаллаштириш бўйича қаерга мурожаат қилинмасин, ҳамма ерда даставвал Ўзбекистон консулхонаси унинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублигини белгилаб бериши кераклигини айтишяпти. Фуқароликка мансублик қандай белгиланади?


Фуқароликка мансублик тасдиқланган тақдирда консуллик муассасаси белгиланган намунадаги Ўзбекистон фуқароси паспортини беради ва консуллик ҳисобига қўяди.

Вақтинчалик рўйхатнинг муддати тугаши муносабати билан ишдан бўшатилишим мумкин. Мен ишимни сақлаб қолишим учун нима қилишим мумкин?


Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш жараёни ички меъёрий тартиблар асосида вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин ва мазкур ҳолатда сизнинг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан 5 кундан ортиқ муддат давомида истиқомат қилишингиз ноқонуний ҳисобланади.

Паспортни алмаштирищ учун хама ҳужжатлар олиб келиб келингандан кейин қанча вақтда берилади ва фуқарони қай тартибда огоҳлантиради (телефон қиладими, SMS орқалими ёки хат орқалими)? Ушбу тартибнинг қонуний асосини қандай топсам бўлади?


«Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом» (ЎзР Президентининг 05.01.2011 й. ПФ-4262-сонли Фармонига 1-илова)нинг 10-бандига асосан Талабнома ДПМ (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази)га юборилганидан кейин паспорт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўн иш куни мобайнида, хорижда - ўн беш иш куни мобайнида берилади.

Чилонзор тумани ИИБ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ва фуқаро Азизовнинг харакатларини ҳуқуқий таҳлил қилиб берсангиз.


Талабнома ДПМ (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази)га юборилганидан кейин паспорт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўн иш куни мобайнида, хорижда - ўн беш иш куни мобайнида берилади.

Тошкент шаҳрида вақтинчалик прописка билан эски паспортни биометрик паспортга алмаштириш мумкинми?


Фуқаро биометрик паспорт олиш учун доимий рўйхатда турадиган манзилига карашли Хорижга чикиш-келиш ва фукароликни расмийлаштириш булимига мурожаат килиши керак.

 

Терговчи гувоҳ, гумонланувчи ёки айбланувчидан паспорт­ни олиб қўйиши мумкинми? Умуман олганда, паспортни қандай ҳолларда ва кимга тақдим этиш ва бериш мумкин?


Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан гувоҳнинг паспорти олиб қў­йилишига йўл қў­йилмайди. Паспортни улар фақат ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ёки қамоққа ҳукм қилинган шахсдан олиб қўйишлари мумкин.

Янги авлод паспортларини жорий этиш зарурати нима сабаб билан юзага келди?


Ўзбекистон Республикаси Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) аъзоси ҳисобланиши ва, бинобарин, унинг барча талабларига риоя этиши ва тавсияларини бажариши шартлиги тақозо этди.

Биометрик паспорт йўқотилганда қандай таомилдан ўтиш керак ва қанча жарима тўланади?


Фуқаронинг биометрик паспортни йўқотиши билан боғлиқ текшириш тадбирлари ўтказилади. Шундан кейин қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда янги паспорт расмийлаштирилади.

Мен Ўзбекистоннинг собиқ фуқаросиман, рўйхатдан чиқиб, Исроилга доимий яшаш учун кетдим. Ўзбекистон фуқаролигидан қонунга биноан чиққанман. Энди ота-онам, хотиним ва болам яшаётган Ўзбекистонга доимий яшаш учун қайтиб келмоқчиман. Мен қандай ҳужжатларни расмийлаштиришим лозим.


ЎзР Ички ишлар вазирлигининг ижобий қарори хорижий фуқарога, фуқаролиги бўлмаган шахсга юқоридаги Низомда белгиланган тартибда яшаш гувоҳномасини бериш учун асос ҳисобланади.

Бундай масалаларни кўриб чиқишнинг муайян муддати белгиланганми?


Сиз кўрсатган текшириш бир ой давом этиши мумкин эмас.