Жавоб берамиз
Фуқаролик битимлари
МТМга канцелярия товарларини олиб беришимиз керакми?
МЧЖнинг ишлаб чикариш фаолиятида махсулот деталини (бир кисмини) жисмоний шахсдан сотиб олинишга мажбур бўляпмиз. Қонунчиликка кўра, бу ҳолатда қайси тартибда ва қандай шартнома асосида МЧЖ жисмоний шахсдан мазкур махсулотни олиши мумкин.
Жисмоний шахс тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши лозим. Агарда олди-сотди муносабатларига киришаётган жисмоний шахс ушбу муносабатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида эмас балки ўзида мавжуд бўлган маълум бир маҳсулотни сотиш мақсадида киришган бўлса, ва бу тизимли равишда амалга оширилмаса, бу ҳолатда жисмоний шахс билан якка тартибдаги тадбиркор эмас, балки фуқаро сифатида шартнома тузилади.