Жавоб берамиз

Давлат унитар корхонаси

Корхона 1 январдан АЖ бўлаётгани учун йиллар давомида йиғилган тақсимланмаган фойда ва резерв капиталини устав капиталига киритиб, уни 145,2 млрд. сўм қилиб шакллантирса бўладими?


Резерв капиталидаги мулки ва тақсимланмаган фойдани корхона акциядорлик ёки бошқа жамиятга қайта ташкил қилинаетганда шу жамиятнинг устав фондига киритса бўлади.

Ягона таъсисчисининг жамиятдаги улуши қайси суммага ва қандай ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади


Корхона устав фондини мулкдор (иштирокчи) ўзи белгилайди.

Шундай буйруқни чиқариш учун Кузатув кенгашининг розилигини олиш керакми?


Бюджет ташклотли бўлмаган корхоналарда асосий воситалар тугатилаётганда ёки баланс қиймати 0 бўлганда улар мустақил равишда корхона рахбари буруғи билан хисобдан чиқарилади.

Давлат активлари ушбу фойданинг 75 фоизини дивиденд сифатида тўлаб беришни талаб қилмоқда. Хусусийлаштирилган корхоналар томонидан давлат активларига дивиденд ажратмаслик ёки фоизларини камайтириш мумкинми? Инвестор корхонанинг йил якуни бўйича фойдасини ўзи мустақил тасарруф эта оладими?


Инвесторлар  давлат активлари учун тўланган қисмига мутаносиб равишда дивиденд олиши мумкин.

Республика давлат экологик экспертизаси маркази ДУК таркибида вилоят ДУКларини филиал сифатида қайта ташкил қилишда қайси норматив ҳужжатларга амал қилиш зарур? Филиал сифатида ташкил қилишда нималарга аҳамият бериш керак?


Қайта ташкил этиш тартиби ВМнинг 09.02.2017йилдаги 66-сонли қарори асосан амалга оширилади.

Олий таълим муассасаси ўзи ташкил қилган унитар корхонага бинони “E-IJRO-AUKSION” платформаси орқали ижарага бермасдан, мулк ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган ҳолда унитар корхона фаолиятини олиб бориши учун унга бириктириб қўйишга ҳақлими?


Марказ самарали фойдаланилмаётган объектларни олиб, “E-IJRO-AUKSION” платформаси орқали бошқа шахсларга ижарага бериши мумкин.

Дизель ёқилғисини биржа савдоларисиз тўғридан-тўғри харид қилса бўладими?


Дизель ёқилғисини монополист ва давлат улуши 50% бўлган корхоналардан биржа савдолари орқали, қолган ҳолларда эса тўғридан-тўғри сотиб олиш мумкин.

Давлат улуши 100% бўлган корхона таъсисчининг балансидаги автомашинани ижарага олиши тартиби қандай? Ижара тўловини амалга ошириш керакми? Ҳайдовчини фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга олиш, автомашинани таъмирлаш ва ёқилғи харажатлари кимнинг ҳисобидан қопланади?


Давлат улуши 100% бўлган корхона хам автомашинани ижарага олиб эксплуатация харажатларини ўзи олиб боради.

Корхонамиз хўжалик юритувчи субъект бўлгани учун белгиланган енгил автомобиллар сони ҳамда ойлик йўл босиш километр нормалари қандай?


Йўл босиш ва автомобиллар миқдори ВМнинг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сонли  ва 2011 йил 26 майдаги 153- сонли қарорларида белгиланган.

Бизнинг корхонамиз МЧЖ шаклидаги давлат улуши 100% бўлган корхона бўлиб, корхона устав фондига киритилган автомашиналарни сотиб юбормоқчи. Шунинг тартибини тушунтириб берсангиз.


Aвтотранспорт воситалари билан операциялар, шу жумладан уларни сотиб олиш ва сотиш учун қуйидаги ҳаракатлар алгоритмини таклиф қиламиз:

Давлат объектини хусусийлаштириш шартлари


Асосий фаолият турини муайян муддатга сақлаб қолиш шартлари ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги битимда белгиланиши мумкин.