Жавоб берамиз

Даъво ишини юритиш

Биз ушбу ҳолатда қарздорликни ундириш бўйича қандай органга мурожаат қилсак бўлади? Бугунги кунда валюта оператсиялари буйича дебитор кредитор карздорлиги мавжуд биз уш холатларга дуч келаган такдирда кандай конуний йул тутсак булади?


Нозолар судда кўриб чиқилади.

Ушбу кўчмас мулк қарздорлигини иқтисодий суд орқали ундириш тартиби қандай бўлади?


Суд олди сотди шартномасини ноқонуний деб топган бўлса, шартнома бўйича берилган кўчмас мулкни қайтариб беришни талаб қилиши мумкин.

МИБ автомашинага тақиқ қўйса бўладими? Умуман ушбу вазиятда қарзни қандай ундирсак бўлади?


Гаровга кўра гаровга олувчи мажбурият бўйича гаровга қўйилган мол-мулки қийматидан бошқа кредиторларга қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига ҳақли.

Ушбу вазиятда суд талабномаси бўйича қарздорлик ундируви ижро этилиши мумкинми?


Ушбу талабнома иқтисодий суд томонидан эмас, балки кредитор томонидан юборилган. 

Шу вазиятда банк нима қилиши керак? Олди-сотди шартномасини қилган ташкилотларни (риэлторлик фирмаси ва нотариус) судга бериб, кредитни ундириш мумкинми?


Қарздор корхонадан қарзни ундириш тўғрисида судга даъво киритилади.

Меҳнат инспекторининг ёзма кўрсатмаси устидан қайси судга ариза киритилади: маъмурий судгами ёки фуқаролик ишлари бўйича судгами?


Давлат меҳнат инспекцияси томонидан тақдим этилган ёзма кўрсатма бўйича Инспекция бошлиғига ёки Меҳнат вазирлигига ёхуд бевосита маъмурий судга шикоят қилиниши мумкин.

Юқоридаги ҳолатда қайси судга мурожааат қилинади?


Низоларни хал қилишда судга ишни топшириш.

Ундирувни "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 48-3-моддасига асосан МЧЖ "А" таъсисчиларининг пул ва мол-мулкига қаратиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, қандай тартибда амалга оширилади?


МЧЖ иштирокчилари (таъсисчилари) корхона мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар.

Муддати ўтган даъволарни суд кўриб чиқиши мумкинми?


Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни судда кўриш учун даъво муддати ўтганлиги даъво аризасини қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш учун асос бўлмайди.

Ушбу далолатномани суд инобатга оладими? Далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг қанча муддат амал қилади?


Қонунчиликда солиштирма далолатнома (акт сверки) амал қилиниши умумий муддати кўрсатилмаган. 

Регресс тўловлари жабрланувчи ариза берган кундан бошлаб қайси даврлар учун ҳисобланади? Даъво қилиш муддати ариза берган кундан бошлаб неча йилни ташкил этади?


Меҳнатга лаёқатини йўқотган кундан бошлаб лаёқатлиги тиклангунча тўланади.