Жавоб берамиз

Нарх шакллантириш

Товарларни сотишда савдо устамасининг чегараси борми


Баъзи товарларларга қўйиладиган савдо устамаси миқдори қонунчилик томонидан чегараланган бўлиши мумкин. Шундай экан, савдо устамасини қўяётганингизда айнан нима сотаётганингиздан келиб чиқишингиз лозим.

Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишда устама чегараланганлиги

МЧЖ калькуляцияда барча солиқлар ва бошқа харажатларни кўрсатса, бундан мижозларга хизмат кўрсатиш нархи миқдори кўтарилиб кетса, МЧЖ ривожланиши учун қандай йўл тутиши мумкин, бошқа харажатларни қанчалик даражада камайтириш мумкин? Бошқа харажатларда асосан нималар кўзда тутилади?


Кўрсатилаётган хизматларнинг рақаботга қодирлик даражасини таъминлаш ва корхона фаолияти натижасида зарар кўришга йўл қўймаслик учун фаолиятнинг молиявий моделини тўғри тасаввур қилмоқ лозим.

Нон нархи қатъий белгилаб қўйилганми? Ноннинг таннархини ким чиқаради ва қайси қонун ҳужжжатлари билан тартибга солинади?


Ҳа, буғдой нони чакана савдодаги нархи қатъий белгилаб қўйилган.

Чорва молларнинг қийматини арзонлаштириш мумкинми, ушбу жараён кайси конун хужжатларга асосан амалга оширилади? Бу ҳолатда бухгалтерияда икки ёқлама ёзув қандай амалга оширилади? Жамиятнинг солиқ тизимида қандай ўзгаришлар бўлади? Ушбу жараённи амалга ошириш учун таъсисчидан рухсат олиш лозимми?


Таннархга қўшиладиган харажатларнинг айрим турини ҳисобга олмаслик ёки уларни қисман ҳисобга олиш амалдаги норматив хужжатларда кўзда тутилмаган.

1. Дори – дармон воситаларини чакана савдога чиқариш жараёнида қандай қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда устама қўйиш керак? 2. Ишлаб чиқариш корхонаси дори воситаларини ишлаб чиқариш хизматининг қийматини ўзи ҳоҳлаганча қўйиши мумкинми ёки эркин равишда устама миқдорини белгилаши мумкинми?


Дори – дармон ишлаб чиқарувчилар учун ишлаб чиқарилган дори – дармонларга устама белгилаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган.

Ягона солиқ тўловчиси бўлган МЧЖ шаклидаги корхона "бажарилган ишлар далолатномаси"да сотиб олинган материаллар учун тўланган ҚҚСни қоплаш учун қурилиш қийматига қўшимча равишда 1,17 коэффициентини қўллашга ҳақлими?


Сиз кўрсатган коэффициентнинг қўлланилиши қанчалик тўғрилиги сизнинг корхонангиз бажарган ишлар қандай манбалардан молиялаштирилганлигига ва ушбу коэффициент буюртмачи ва сизнинг корхонангиз ўртасида тузилган пудрат шартномасида кўрсатилганлигига боғлиқ.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот калькуляциясида ягона солиқ тўловини кўрсатиш мумкинми?


Ягона солиқ тўловини калькуляцияда кўрсатишда шуни ҳисобга олиш керакки, ЯСТ харажатлар ҳисобига эмас, балки фойда ҳисобига тўланади.

Хусусий корхона кенг қамровли истеъмолчилар учун пойабзал ишлаб чиқаради. Маҳсулотга тайёр маҳсулот таннархи калькуляцияси ишлаб чиқилган (давлат буюртмаси эмас). Калькуляцияга ўзгартириш киритишга рухсат олиш учун (хом ашё тури ва миқдори, ходимлар сони ва иш ҳақи фонди каби) ва бу ўзгаришни рўйхатдан ўтказиш учун бирон давлат органига, масалан Уздавстандартга мурожаат қилиш керакми?


Йўқ, тузилган калькуляцияни нархни бошқариш органларидан тасдиқлатишингиз керак эмас. Сабаби сизнинг корхонангиз товарларига нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъектлар тоифасига кирмайди.

Корхонамиз арендага КАФЕ берган. 2016 йилга 1 кв метр жой учун тўланадиган минимал аренда суммаси қанча?


Агар ижарага берилаётган жой умумий овқатланиш  фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бўлса, у ҳолда 1 кв.м. учун минимал йиллик тўлов  Тошкент шаҳри учун 14150 сўм этиб белгиланган.

1. Дорихона ташкилотларида устама суммаси қандай аниқланади? 2. Товарларни реализация қилишда сийлов суммасига ЯСТ солинадими? 3. Бинони ижарага беришдан олинган даромадга қандай солиқлар солинади?


Дори-дармон воситаларининг валюта курси фарқи ҳисобга олинган шартномавий қиймати, божхона тўловлари ва товарни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари суммаси сифатида аниқланадиган дори-дармон воситаларининг харид қилинган қиймати уларни реализация қилишда савдо устамасини ҳисоблаб чиқаришга база бўлади.

Унни қадоқлаш учун қоплар ҳар хил нархларда (1260 ҚҚС билан ва 1200 ҚҚСсиз) харид қилинганлиги уларни қасддан оширилган нархларда харид қилишни сақламаслигини исботлаш учун назорат қилувчи органларга қандай далилларни келтириш мумкин?


Сиз берган маълумотларга қараганда қопларни ҚҚС билан 1 260 нархда сотиб олиш ҚҚСсиз 1 200 нархда сотиб олишдан кўра манфаатли экан. Чунки биринчи ҳолатда харажатларга 1 050 сўм киритилади, иккинчи ҳолатда эса 1 200 сўм киритилади.

Товарларни сотишда сотиш нархлари қандай шакллантирилади ёки савдо устамаси неча фоизни ташкил қилиши мумкин?


Товар нархининг калькуляцияси, қоидага кўра, бевосита ва билвосита харажатлар асосида, сотиш нархини шакллантириш учун таннархга устамани қўшган ҳолда  тузилади. Калькуляцияни товар бирлигига каби товарлар гуруҳига ҳам тузиш мумкин.