Жавоб берамиз
Акциз солиғи
Солидол маҳсулоти акциз солиғи тўланадиган маҳсулотлар турига кирадими? Солидол ишлаб чиқарувчи ва уни сотувчи корхона умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхоналар жумласига кирадими?
Сиз ишлаб чиқарадиган маҳсулот – солидол – акциз тўланадиган товарлар турига кирмаганлиги учун сиз солиққа тортиш тартибини – умумбелгиланган ёки солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини танлашингиз мумкин.