Жавоб берамиз
16 ёшга тўлмаган шахслар учун паспорт
Мен Ўзбекистон фуқаросиман, аёлим эса Россия фуқароси. Ўғлимиз 2010 йили Тошкентда туғилган ва Ўзбекистонда берилган туғилганлик гувоҳномасига эга.
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга (бундан кейин 200-сон Низом) мувофиқ сизнинг муаммоингизни ҳал этиш учун ўғлингизга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини расмийлаштириш, ўғлингизни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишга нотариал тасдиқланган розилигингиз ва аёлингизнинг ўғилни кузатиб бориш мажбуриятини тақдим этиш зар
Агар 13 яшар боланинг биометрик паспорти бўлса, бир ўзи халқаро парвоз йўналишида учиши мумкинми?
Мазкур ҳолда сиз авиакомпанияга мурожаат қилишингиз ва болани ташиш шартномасини тузишингиз лозим. Авиакомпания уни кузатувчи шахсни белгилайди. Шундан кейин шартномани туман ИИБнинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига тақдим этиш зарур.